www.ziyouz.com кутубхонаси
47
— Хўш, шу воқеадан сал бўлсаям хабарингиз бордир?
— Бор, капитан ука, бор. Бир эгилиб қараб, кўча юзида одамлар тўдалашиб турганини кўрдим.
Бошқа ҳеч нимани кўрмадим.
— Бўпти, боринг. Зарил бўлса, яна чақирамиз. Ҳамроҳингизга айтинг, кирсин.
Чойхоначи қўллари кўксида капитан каттага бош ирғади. Гўё биров қувиб келаётгандай
пилдираб, эшикка қараб юрди.
Балиқпаз кириб келди.
Капитан катта балиқпазнинг-да кимлигини ёзиб олди.
Балиқпаз ёйилиб ўтириши, эшитамиз, дегандай капитан каттага қошларини чимириб
қарашидан димоғдор, кўпни кўрган одам бўлди.
Биродарлар, мен шу одамдан умид қилдим!
— Хўш, энди сиздан эшитамиз, Шукуров ака?
Балиқпаз пинагини-да бузмади. Мижжасини-да қоқмади.
— Нимани эшитасиз? — деди.
— Хў-ў-ўш...
— Эшитдим, участкавой айтди. Мен ҳеч нимани кўрганим йўқ. Шу! Ёзиб беришим ҳам мумкин.
Шу! Кетсам майлими? Уёғда иш қолиб кетаяпти. Шу!
— Гап энди бошланди, шошилманг. Ўрнингизга одам қўйиб келгандирсиз.
— Ўғлим қолди. У ҳали ёш, хўрандаларни ранжитиб қўйиши мумкин. Шу!
— Хўш, кўп шушуламанг! Гапга жавоб беринг! Бир инсон тақдири ҳал бўлаяпти! Тушун-
дингизми?
— Сиз ҳам мансаб столингиздан фойдаланиб, халққа бақирманг! Шу!
— Мен халққа эмас, сизга гапираяпман!
— Халқ бир кишидан бошланади! Шу! Мен халқнинг бир бўғиниман, шундай экан, менга кўп
бақирманг! Шу!
— Бақираётганим йўқ, гапираяпман.
— Бақиряпсиз! Шу!
— Хўш, ана бақирмадик. Ўзи бугун чап ёғингиз билан турганга ўхшайсиз, Шукуров ака. Боринг,
сизга рухсат, яна чақирамиз.
— Ихтиёрингиз! Барибир, шу гапим гап! Шу!
Балиқпаз ғўдайиб чиқиб кетди.
Капитан катта менга-да жавоб берди.
— Яна келасиз, — деди.
— Капитан катта, уйда ишларим қўқиб ётибди. Буёғи кўпкарилардан қолиб кетаяпман. Бошим-
ни қашигани фурсатим йўқ...
— Хўш, мен нима қилай, ака? Бу ишга ўзи гувоҳнинг кераги йўқ, ана медитсина хулосаси бор.
Сизлар фақат жиноятчиларни аниқлашга ёрдам берсаларингиз бўлди. Ҳалиги балиқпаз билан
чойхоначи жиноятчиларни танийди. Уларнинг гапини эса эшитдингиз...
61
Йўл четидан юрдим. Шу гап бўлган ердан ўтдим.
Бир маҳал оқ халатлик бир одам йўлимни тўсди. Бу ўша балиқпаз бўлди. Балиқпаз тирсагимдан
ушлаб, мени балиқхонасига етаклади. Қозондан холисроқ бир жойга ўтирғизди. Тиззамга
кафтини қўйиб сўради:
— Мени сиз чақдингизми, ака?
— Чаққаним йўқ.
— Чақибсиз-да! Шу! Чақиш бундан зиёд бўладими?
— Мен кўрганимни айтдим, биродар.
— Ака, чақиш — аёлнинг иши! Шу! Сиз бинойидай эркаксиз-ку! Кўрганимни айтдим, дейсиз.
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |