www.ziyouz.com кутубхонаси
46
Тағин, милитсия машинасини биров-ярим кўриб қолган бўлса-я, деган ҳадикдан девордан кўча-
га қарадим. Бовужуд, кўчада одам бўлмади.
60
Автобусда раён жўнадим. Йўлда деразадан қусиб-қусиб бордим.
Ўша ғилофли эшикни очдим. Капитан каттага Доно момони айтиб бердим. Капитан катта бош
ирғаб, ҳамдардлик билдирди.
Хонага бир милитсионер кириб келди. Капитан катта олдига борди.
— Айримлар, Фурқат кўчасида турадиган Мўминдан кўраяпти, ўртоқ капитан, — деди.
— Хўш, қаерда экан, бу бола?
— Кўринмаяпти. Билдирмай, ҳамсояларидан суриштирдим. Уйида юзларига дори суртиб ётган
эмиш.
— Унда, ҳозирча кўз-қулоқ бўлиб туринг, ҳидланмасин. Мен айтганда олиб келасиз. Ҳозир
бориб бозорнинг оғзидаги чойхоначи билан балиқпазни олиб келинг.
Хиёл ўтиб, милитсионер қайтиб келди.
— Олиб келдим, ўртоқ капитан, кирсинми? — деди.
— Олиб киринг.
Остонада чойхоначи билан балиқпаз кўринди. Чойхоначи эгилиб салом берди.
Капитан катта қалами учини чойхоначига ниш қилди.
— Аввал сиз киринг. Сиз эса коридорда ўтириб туринг, — деди.
Чойхоначи қўллари кўксида гиламдан юриб келди. Капитан катта билан кўришмоқчи бўлди.
Аммо капитан катта қоғоздан бошини кўтармади. Қалами учи билан чойхоначига жой кўрсатди.
Чойхоначи довдираб, қаламни қўшқўллаб ушлаб олишга бир баҳя қолди. Қўлларини тез тортиб
олиб, қалам учи тарафга ўтирди. Менга рўпара бўлди. Мен билан бош ирғаб сўрашди.
Капитан катта бир даста қоғознинг уёғига қаради, буёғига қаради. Кейин, чойхоначига
юзланди. Чойхоначининг кимлигини ёзиб олди.
— Хўш, энди бизга чойхонангизда бўлган урушни гапириб беринг, Сатторов ака, — деди.
— Уруш? Қанақа уруш?
— Йигирма тўртинчи январ, якшанба куни бўлган урушни.
— Қанақа уруш? Туш маҳали? Э, ҳа-а, бўлди, бўлди! Бу бизнинг чойхонада эмас, кўчада бўлган,
капитан ука.
— Ишқилиб, чойхонангиз олдида бўлган-да.
— Энди, капитан ука, бозор куни одам кўп бўлади. Қўлим қўлимга тегмайди. Ҳатто қулоғим
эшитмайди...
— Хўш, оддий чойхона шовқини билан ур-тўполон шовқинининг фарқига борарсиз?
— Бормайман, капитан ука, бормайман. Ҳамма гап шунда! Мана шу қулоқларим ости «ғувв-
ғувв» этади. Ким гапираяпти, нимани гапираяпти, фарқига бормайман. Сизга ёлғон, менга чин.
Манави бармоқларим билан санаб айтаман: овозларнинг ичида чолникиям бор — бир!
Ёшникиям бор — икки! Момоникиям бор — уч! Қизникиям бор — тўрт! Чақалоқникиям бор —
беш! Хў-ўш, бешта бўлдими? Энди бошқаларниям санаймиз. Булардан бошқа кўчадан ўтаётган
«Жигули»никиям бор — бир! Бозордан қайтган сигирникиям бор — икки...
— Бўлди, бўлди. Сиз менга кўрган воқеангизни гапириб беринг!
— Ия, эшитмагандан кейин қандай қилиб кўраман, капитан ука?
— Кўзингиз бор-ку, ана-ку.
— Тўғри, кўзим бор. Яратганнинг ўзи бизгаям кўз берган, кўриб турибсиз. Лекин биласизми,
капитан ука, чойхонамизнинг бир пиёла чойи насиб этганда кўзингиз тушгандир, самовар
чойхонанинг ичида, ҳа! Майдагина туйнуги бор. Мана шунча! Шу туйникдан чой бераман.
Туйнук кўкрагим баравар келади. Мана шундай энкайиб қарамасам, ташқарини кўрмайман.
Эгила бериб-егила бериб, белларим оғриб кетди, капитан ука.
От кишнаган оқшом (қисса). Тоғай Мурод
Do'stlaringiz bilan baham: |