Таянч тушунчалар :
Хронология - вақт бирлиги, бўлинишини ўрганади, «хронос» - вақт, «логос» - фан.
Биринчи хронология хақидаги маълумотномалар тўплами - XIX асрнинг 1-ярмида П.В.Хавский «Хронология
жадвали»ни тузган.
Абағамно - Мисрликлар қўшимча беш кунни (кичик ой) деб атаганлар.
Анқнақт - Мисрликлар кабисали йилни эса (аломат) деб атаганлар. «Мусрий» - Мисрликлар қўшимча кунни сўнгги
ойининг охирига кўшганлар ва уни шундай атаганлар.
Календарь - лотинча «календариум» сўзидан олинган бўлиб, қарз китоби маъносини англатади.
2-мавзу. ВАҚТ САНАСИ БИРЛИГИ. ЭНГ ҚАДИМГИ КАЛЕНДАРЛ АР
Режа
1. Вақт тушунчас и. Ҳафта, сутка, соат тушунчалари. Дастлабки соатлар.
2. Календарлар ҳақида тушунча.
3. Календарлар ва уларнинг турлари (Қуѐш, Ой, ой-куѐш календарлари).
Вақт тушунчаси. Вақтнинг энг муҳим хусусиятларидан бири, унинг бир томонлама, яъни олға, келажак томонга
юришидир. Математиклар таъбири билан айтганда, манфий вақт бўлиши мумкин ҳам эмас. Вақтни ўлчаш учун сония, дақиқа,
соат, сутка, ҳафта, ой ва йил бирликлари кабул қилинган. Олинган ва бутун дунѐ мамлакатларида бир хил қабул қилинган.
Аниқ вақтнинг асосий манбаи астрономик кузатишлардир. Махсус асбоблар ѐрдамида юлдузларни кузатиб, аниқ вақтни
(сониянинг мингдан бир улушлари аниқлигида) топилади.
Ҳафта ва унинг турлари. Вақт - табиатдаги даврий ҳодисага, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш даврига нисбатан
ҳисобланадиган ўлчов бирлигидир. Ўрта аср солномачиси Достопочтенний, «йилнинг узунлигини - табиат, ойнинг
узунлигини -анъаналар, ҳафтанинг узунлигини белгилайди», - деб ѐзган эди. Вақтнинг сунъий бирлиги бўлган ҳафталар,
қадимда уч, беш ва етти кундан иборат бўлган. Бобил ва Шумер матнларида етти кунлик ҳафта мавжудлиги ҳақида
маълумотлар берилган. Етти кушшк ҳафта вақт ўлчови сифатида Шаркда Бобилда ишлатилган. Римда ҳам дастлаб саккиз
кунлик ҳафта бўлиб, унга А ҳарфидан Н ҳарфигача бўлган номлар берилган. Римда император Август даврида (милоддан
аввалги 63-милоднинг 14) етга кунлик ҳафта кенг тарқалган. Етти кунлик ҳафта яхудийлардан мисрликларга, улардан
римликларга ва сўнгра Ғарбий Ёвропага тарқалган. Бобилликлар еттини «қутлуғ сон» деб ҳисоблаганлар. Бу сиғиниш ўша
даврда маълум бўлган бешта «сайѐра» - «планета» ѐки «дайдиб юрувчилар» ва улар қаторига қўшиб ҳисобланган Ой ва Қуѐш
билан боғлиқ бўлган. Улар Ер атрофида етти сайѐра - Ой, Меркурий, Венера, Қуѐш, Марс, Юпитер ва Сатурн айланади,
деб ҳисоблаганлар. Ҳафталарга сайѐраларнинг номи берилган. Бу номларни римликлардан сўнгра, Ғарбий Европа халқлари
ҳам қўллашган. Лотинча, французча ва инглизчада уларнинг кўринишларини қуйидаги жадвалда кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |