Соат тушунчаси. Дастлабки соатлар. Соат - бу халқаро бирликлар тизимига кирмайдиган вақг ўлчов бирлиги,
қиймати 60 дакиқа ѐки 3600 сонияга тенг вақт оралиғи ва вақтни ўлчаш учун ишлатилган асбобдир. Юнонча «hого»,
инглизча «hоиг» соат сўзи дастлаб «вақг оралиғи, давр» каби маъноларни билдирган. Милоддан аввалги IV асрларда
юнончада соат атамаси пайдо бўлган. Одамлар вақтни ўлчашга кадимдан ҳаракат қилиб келишган. Улар Қуѐш, Ой
ҳаракатланишини ва бошқа табиат ҳодисаларнинг муайян вақтларда такрорланиб туришини сезганлар ва улардан вақтни
ўлчашда фойдаланганлар. Юнон олими Птолемей (мил. авв. П аср) суткани соат, дакика сонияга бўлган. Вақтни жуда аниқ
ўлчаш учун махсус астрономик кузатишлар ўтказилган. Бу кузатишлар самараси ўларок дастлаб қуѐш соати, кейинчалик
сув ва кум соатлари пайдо бўлди.
Ксенофонтнинг таъкидлашича, соат кундузи куѐшга, кечаси юддузларга хамда одам соясининг узунлигига қараб соат
аниқланган. Милоддан аввалги 1800 йилда Миср кохинлари кечаси бўладиган ибодатларда юлдуз соатларидан
фойдаланишган. Куѐш ва сув соатларининг пайдо бўлиши соатни янада аникроқ билиш имконини берди. Мисрда милоддан
аввалги 1600 йилларда сув соатлари, ва 1450 йилларда Қуѐш соатларидан фойдаланишган. Биринчи Қуѐш соати, яъни
скафис бобиллик Берос томонидан милоддан авввалги Ш асрда қурилади. Дастлабки юнон Қуѐш соатлари милодцан ав. 550
йилларда Анаксиманту Милетский томонидан яратилган. Римда милоддан аввалги 293 йилдан бошлаб Куѐш соатларидан
фойдалана бошланган. Осиѐ халкларида эса қадимда қум соатлари кенг тарқалган. Бу соатлар узун бўлмаган вақт
оралиғини хисоблашга мўлжалланган. Ҳозирда тиббиѐтда қум соатларидан фойдаланилади. Хитойда олов соатларидан
фойдаланишган. Унда махсус шамлар ишлатилган. Милоддан аввалги биринчи минг йилликда сув соатлари -
клеспидралар кенг тарқалди. Мазкур соатлар, аниқ ва қулай бўлмаса-да, маълум бир қатламдаги одамларнинг эҳтиѐжини
қондирган. Урта Осиѐда XV асрнинг биринчи ярмида Мирзо Улуғбек Самарқандда 50 метрлик Қуѐш соатини бунѐд этган.
Жамиятдаги таракқиѐт натижасида аниқ ва қулай соатларга бўлган эҳтиѐж юзага келди. Механик соатлар бу даврга
янгилик бўлиб кирди. 578 йиллардаги Византия манбаларида механик (ғилдиракли) соатлар тилга олинади. Х1-ХП келиб,
Европада механик (ғилдиракли) соатлар кенг тарқалди. Бундай соатлар, одатда, ратуша минораларига ўрнатилган.
Ғилдиракли соатларнинг камчилиги уларнинг улканлиги ва аниқ эмаслигида эди. Россияда бундай соатлар дастлаб 1404
Кремлга ўрнатилади. 1706 йилда Пѐтр I буйруғи билан бу соат ўрнини Голланд куранти эгаллайди. XVI асрда ғилдиракли
соатлар ўрнини янги соатлар эгаллайди. 1640 йилда Галилей томонидан маятникли соатлар лойиҳаси ишлаб чикилади.
Ушбу соат унинг вафотидан кейин 1675 йидда Христиан Гюгенс томонидан ясалади. Христиан Гюгенс чўнтак соатига
балансир спираль тизимини (ҳозирги соатларнинг асосий механизмини) киритди ва соатнинг аниқ юриши анча яхшиланди.
И.П.Кулибин XVIII асрда товуқ тухумидек келадиган мураккаб механизмли механик соат ясади. У хар соатда занг урарди.
Россияда биринчи зангли соат 1404 йилда Москвада Благовешенск собори яқинида ўрнатилган. Уни византиялик Монах
Лазар Сербин ясаган. XIX асрга келиб қўл соатлари пайдо бўлди. Бундай соатлар чўнтак соатидан фарқ қилмасди. Уларда
қўшимча қисмлар, календарь кўрсатгичи, сонияамер, ўз-ўзидан бураш механизми ҳам бор эди. Дастлабки электр соат
Россияда 1840 йилда яратилди. XX асрда электр-механик, электрон-кварц, молекуляр, атом соатлари яратилди.
Тошкентда 1947 йидда курилган Тошкент куранти минорасига тўрт циферблатли зангли электр соат ўрнатилган. Энергия
манбаига кўра соатлар атом, механик, молекуляр ва электр, тебраниш тизими маятникли, балансирли ва камертонли
хилларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |