7
аммо бу нотекислик кичик бўлиб, 100 йилда сонияшгег мингдан бир улуши билан ўлчанади. Қадимда кеча ва кундузнинг
алмашишидан вақт ўлчови меъѐри сифатида фойдаланишган. Қадимда юнонча «
Ьетега» - сутка сўзи икки маънода
кўлланилган:
1)Қуѐш чиқишидан Қуѐш ботишигача бўлган вақт оралиғи;
2)Қуѐш чиқишидан кейинги Қуѐш чиқишигача бўлган вақт оралиғи.
Лотинча
«dies» - сутка сўзи ҳам шу маънони билдирган. Қадимги Юнонистон, Рим, Бобилда ва Мисрда сутка эрталабдан,
Ўрта Осиѐда кечқурундан бошлаб ҳисобланган. Ой календаридан фойдаланган афиналиклар, германлар, иудейларда ҳам
сутка-кун кечқурундан бошланган. Зардуштийлар эса Қуѐшнинг чиқиши билан янги кун бошланади деб ҳисоблашган.
Суткаларни дастлаб мисрликлар соатларга бўлганлар. Миллодцан аввалги йилида Миср кохинлари суткани 24
соатга бўлишган: Улар соатни кундуз, 2 соатни ғира-шира пай., 12 соатни кечаси ҳисоблашган. Бобилда ҳам бир сутканинг 12
соати кечаси ҳисобланган. Герадотнинг таъкидлашича, юнонлар бобилликларнинг шу системасидан фойдаланишган.
Геродотнинг ѐзишича, милоддан аввалги VI аҳамонийлар хукмдори Доро скифларга юриши даврида қўриқчиларига
вақтни ҳисоблаш учун тугилган арқон, ташлаб кетади. Улар ҳар куни битта тугунни ечганлар. Қолган тугунларнинг
сони шоҳнинг кайтишига неча кун борлигини билдирган. Аҳамонийлар ҳукмдорлиги даврида вақтни ҳисоблашнинг бундан
ҳам мукаммалроқ усули мавжуд бўлган, лекин оддий кўриқчи аскарлар юқоридаги усулдан фойдаланишган.
Ернинг юлдузларга нисбатан бир марта айланиб чиқиш даври суткасига ва Қуѐшга нисбатан айланиш даври
Қуѐш суткасига бўлинади. Юлдуз суткаси узунлиги баҳорги тенг кунлик нуктасидан иккита кетма-кет юқори (ѐки пастки)
кульминациялари орасидаги вақгга тенг. Юлдуз суткаси ҳақикий (прецессия ва нутация хисобга олинса) юлдуз
суткаларига ажралади. Бахорги тенг кунлик суткаси нуқгасининг прецессион ҳаракати таъсирида ўртача юлдуз суткаси
Ернинг ўз ўқи атрофида ҳақикий айланиш давридан 0,0084 сонияга қисқа.
Кундалик ҳаѐтимизда асосан ўртача куѐш вақтидан фойдаланамиз. Ўртача Қуѐш - экватор бўйлаб тропик йил
ичида бир марта текис айланиб чиқадиган ҳаѐлий нуктадир. Ўртача Қуѐш марказининг юқори кульминация пайти ўртача
тушлик пайти дейилади. Ўртача Куѐш вақти шу пайтдан бошланади. Ўртача Қуѐш марказининг пастки кульминация
пайти ярим тун деб фукаро вақги шу пайтдан (соат 24.00) ҳисобланади ва календарда кун ўзгаради. Астрономияда 1925
йилгача кун ҳисоби туш пайтида ўзгарар, яъни янги кун кундузи соат 12 дан бошланар эди. 1925 йилдан бошлаб
астрономияда ҳам фуқаро вақтидан фойдаланилмоқца.
Do'stlaringiz bilan baham: