3
1 – боб.
1-мавзу: КИРИШ. ХРОНОЛОГИЯ ФАНИ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА
ВАЗИФАЛАРИ
Режа:
1.
Кириш. Хронология фани предмети, мақсад ва вазифалари.
2. Европада хронология фанининг вужудга келиши ва тарақкиѐти.
3. Ўрта Осиѐ олимларининг хронология ривожланишига қўшган хиссаси.
Кириш. Хронология фани предмети, максад ва вазифалари. Хронология тарихий фанларнинг ривожланиши
натижасида вақтни ўрганадиган фан сифатида XVI асрда вужудга келди. Хронология илм сифатида Бобил, Миср,
Юнонистон ва Римда шаклланди. Ўрта асрларда хронологиянинг ривожланишига Ўрта Осиѐлик олимлар ҳам ўз
ҳиссаларини кўшдилар. Абу Райҳон Берунийнинг «Ал-осор ал-боқия ани-л-ҳолия» (Ўтмиш халқлардан қолган
ѐдгорликлар), «Қонуни Масъудий" асарларида хронология фанига оид кўплаб маълумотлар берилган. Умар Ҳайѐм календари
эса мукамаллик жиҳатидан Григорий календаридан ҳам устун туради. 1935 йилда Олий ўқув юртларида тарих
факультетлари очилгандан кейин бошқа тарихнинг ѐрдамчи фанлари қатор ида талабаларга хронология фани ҳам ўқитила
бошланди.
Хронология - ѐрдамчи тарих фанларидан бири бўлиб, у вақт тўғрисидаги фандир. Хронология сўзи юнонча сўз
бўлиб, «хронос» - вақт, «логос» - фан, яъни вақтни ўрганиш ҳақидаги фан деганидир. Хронология вақтларни ўрганиш,
ҳисоблаш ҳақидаги фан сифатида икки қисмга бўлинади, булар астрономик (математик) хронология ва тарихий
хронологиядир. Астрономик хронологиянинг вазифаси -осмон жисмларининг силжиши тўғрисидаги аниқ астрономик
даврларнинг вақтини айтиб беришдир.
Тарихий хронология тарихий тараққиѐт давомида вақтни хисоблаш системасини ўрганади, уларнинг ўзаро
боғликлигини, вақтларни бир ҳисоб системасидан иккинчисига айлантириш услубларини ишлаб чиқади. Тарихий
хронология юқоридаги ҳисоблаш системасидан тарихий вақтларни ҳисоблашда амалда фойдаланади ва тарихий
манбалардаги саналарнинг аниқлигини тарихий таҳлил қилади.
Инсониятнинг хўжалик ҳаѐтидаги эҳтиѐжи вақтни ҳисоблаш заруратини юзага келтирди. Қадимда вақтни
ҳисоблашда табиатнинг доимий такрорланиб турувчи ҳодисаси бўлган сутка, кун, тун, ой фазаларининг ўзгариши, ернинг
йиллик айланма ҳаракатидан фойдаланилган. Аста-секин вақтни аниқ ҳисоблашга бўлган эҳтиѐж юзага келди. Бунинг учун
осмон жисмлар ҳаракатини, умуман астрономияни билиш зарур эди. Бундан ташқари яна бир вазифани, кун, ой, йиллар
ўртасидаги фарқларни аниқлаш зарурати ҳам туғилди. Бунинг учун эса математик ҳисоб-китобни пухта билиш лозим эди.
Хронология билим соҳаси ривожланишига Қадимги Юнонистон ва Рим олимлари
Эрот Калипп, Гиппарх,
Do'stlaringiz bilan baham: