Ўрта Осиѐ олимларнинг хронология ривожланишига кўшган хиссаси. Урта асрларда хронология янада
ривожланиб борди. Хронология ривожига Ўрта Осиѐлик олимлар, Аҳмад ал-Фарғоний (797-865), Абу Райҳон Беруний (973-
1048), Умар Ҳайѐм (1048-1131) ва Мирзо Улуғбек (1394-1449) катта ҳисса қўшди.
Аҳмад ал-Фарғоний. Аҳмад ал-Фарғоний илми-хайъат (фалакиѐтшунослик-астрономия, риѐзиѐт-математика) ва
жўғрофия (география) фанлари билан шуғулланди ҳамда қатор илмий асарлар ѐзиб қолдирди. Ахмад ал-Фарғоний ал-
Маъмун топшириғига биноан Дамашқдаги расадхонада осмон жисмлари ҳаракати ва уларни аниқлаш, янгича «зиж» яратиш
ишларига раҳбарлик қилди. Аҳмад ал-Фарғонийнинг «Китоб ал-ҳаракат ас-самовийа ва жавомиъ илм ан-нужум» (Самовий
ҳаракатлар ва умумий илми китоби) асари астрономик асар ҳисобланади. Бу асар астрономия асослари ҳақидаги китоб
номи билан маълум бўлиб, 1145-1175 йиллардан Европада лотин тилига таржима этилган. Олим «Алфраганус» номи
билан Гарбда шуҳрат топади. Унинг мазкур асаридан асрлар давомида Европа университетларида асосий дарслик сифатида
фойдаланилган, чунки бу китоб замонасининг астрономия хакидаги энг муҳим зарур бўлган билимларини ўз ичига олган
эди. Аҳмад ал-Фарғонийнинг «Ердаги маълум мамлакатлар ва шахарларнинг номлари ва ҳар бир иқлимдаги ҳодисалар
ҳақида» асари ҳам машҳур. Асарда Ерниш юмалоқлиги, бир хил осмон ѐритқичларининг турли вақтда кўтарилиши,
тутилиши ва бу тутилишлар ҳар бир жойда турлича кўриниш, масофалар ўзгариши билан уларнинг кўриниши ҳам ўзгариши
ҳакида қимматли мулоҳазалар билдирилади.
Абу Райҳон Беруний. Абу Райҳон Беруний Шарқнинг ѐрқин ва улуғ сиймоларидан бири ҳисобланади. Унинг
«Ал осор ал-боқия ани-л-курун ал-ҳолия» («Қадимги халқлардан қолган ѐдгорликлар»), («Хронология»), «Қонуни Масъудий»
асарларида хронология фанига оид кўплаб маълумотлар берилган. «Қадимги халклардан қолган ѐдгорликлар» номли
асарда араб, эрон, сўғд, хоразм, юнон календари ҳамда асосий вақт бирликлари, турли вақт тартиблари хақида батафсил
маълумот берган. Олим ҳар бир халқнинг ўз тарихи борлигини таъкидлар экан, уларнинг нафақат тарихи, балки вақт ҳисоби
ҳамда календарлари ҳам бир-биридан фарқ қилиншни таъкидлайди.
Абу Райҳон Беруний «Мовароуннахр оташпарастлари, яъни Хоразм ва Сўғд аҳолиси ишлатадиган ойларни» баѐн этади.
Мовароуннаҳрликларнинг календаридаги ойларининг сони ва йилнинг узунлигига кўра эронликлар календарига ўхшаши,
фақат ойларнинг бошланиши орасида фарқ борлигини кўрсатиб ўтади. Абу Райҳон Беруний хоразмликлар календаридаги ва
кунларининг номларини ҳам келтириб ўтади. Хоразмликлар «исфандоражий» (ўн иккинчи) ойининг охирига қўшиладиган
ортиқча беш куннинг биринчисини ойнинг биринчи куни номи билан атаб, қолган кунларга ҳам бири н-кетин келган
кунларнинг номларини беришлари аниклаганини таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |