Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»


Жумаев Р.Ғ., Махмудова С.Х



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Жумаев Р.Ғ., Махмудова С.Х. 
Бухоро, Ўзбекистон 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА 
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
МАСАЛАЛАРИ 
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижтимоий-сиёсий 
ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. 
Chutomots Préparée par: G.Khojieva 
 
LE PROFESSEUR 
 
LA MÈRE 
 
LE FOOTBOLEUR 
 
L’ENFANT 
 
Il peux éduquer qn. 
Elle sait 
faire la 
cuisine. 
Il doit faire de la 
gymnastique. 
Il veut manger 
toujours de la 
glasse ou de 
bonbon. 
Il peut donner les 
conseils. 
Elle peut 
faire la 
vaisselle. 
Il doit courir chaque 
matin. 
Il peut aller au 
jardin d’enfants. 
Il peut évaluer. 
Il faut 
l’estimer 
toujours. 
Il peut jouer au 
football. 
Il faut faire 
attention à son 
éducation. 


90 
Шундай 
соҳалардан 
бири 
мамлакатнинг 
иқтисодий 
салоҳиятини 
юксалтирадиган тармоқ туризмдир. Туризмни ривожлантириш, хорижий 
инвестицияларни жалб этиш жараёнларида маълум бир муаммолар мавжуд 
бўлиб, уларнинг ҳал этилиши бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади. 
Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатдош 
муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни 
босқичма-босқич камайтириш бўйича вазифалар белгиланган.
Туризм тармоғи жаҳон савдосининг энг йирик тармоғига айланиб 
бормоқда ва ҳозирги кунда ер юзидаги жами товар ва хизматлар экспортида 
даромад келтириш бўйича иккита йирик тармоқ – нефть қазиб олиш ва 
автомобил саноатидан кейинги учинчи ўринда туради. Туризм соҳаси жаҳонда 
жами экспортнинг 10 фоизини беради, хизматлар савдосининг эса 35 фоизи 
туризмга тўғри келади. Буюк ипак йўлида жойлашган, асрлар давомида 
қадимий шаҳарлари билан машҳур, тарихий ва маданий ўтмишга эга 
Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғини ривожлантириш учун реал 
имкониятларга эга[1]. 
Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда туризм индустриясини жадал 
ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик 
хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм 
инфратузилмасини кенгайтиришга олиб келадиган ўрта муддатли истиқболда 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
туризм 
соҳасини 
ривожлантириш 
концепциясига асосан, шунингдек, 2017–2021 йилларда Концепцияни амалга 
оширишга 
доир 
аниқ 
чора-тадбирлар 
Дастурини 
ишлаб 
чиқиш 
режалаштирилган. Мазкур вазифанинг амалга оширилиши туризм соҳасининг 
тезкор ривожланиши, унинг иқтисодиётдаги улушининг ортиши, туристик 
хизматлар сифатининг ошишига олиб келади. Шу билан бирга, «Туризм 
тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш натижасида туристик 
соҳани ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари 
аниқлаб берилади, мазкур соҳада тадбиркорликнинг кенг ривожланишига 
замин яратилади. 
Ҳаракатлар стратегиясига асосан, 2017 йилда аэропорт ва вокзалларда 
хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш назарда тутилмоқда. Мазкур 
йўналиш хорижий туристларни кутиб олаётган ёки кузатаётган туристик 
фаолият субъектлари ходимларига белгиланган тартибда режим ва ҳимоя 
чораларига амал қилган ҳолда, махсус рухсатномалар бериш орқали аэропорт 
ва вокзаллар залларида ҳозир бўлишига рухсат бериш каби чора-тадбирларни 
ўз ичига олади. 
Туристик хизматларни диверсификация қилиш ва янги туристик 
маршрутларни яратиш, жумладан: мамлакат барча ҳудудининг туристик 
имкониятини ўрганиш ва янги туристик маҳсулот ва маршрутларни 
шакллантириш; аҳоли учун турлар ва экскурсиялар ўтказиш бўйича чора-
тадбирлар комплексини амалга ошириш; ички маршрутлар бўйича янги авиа 
алоқалар очиш; маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асосида ҳудудий ва 
халқаро йўналишлар бўйича чартер рейсларини ташкил этиш мақсадида янги 
туристик 
маршрутларни 
яратиш, 
туризмнинг 
замонавий 
турларини 


91 
ривожлантириш, уларнинг жозибадорлигини кучайтиришга оид ислоҳотларни 
янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар Ҳаракатлар стратегиясидан жой 
эгаллагани туристик хизматлар кўрсатувчи субъектларнинг имкониятларини 
янада кенгайтиради. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиз туризм соҳасидаги 
иккита катта муаммони ҳал этиш, биринчидан, ўз фаолиятининг барча 
турларини миқдор ва сифат жиҳатидан кенгайтириш, иккинчидан, пулли 
хизматлар кўрсатиш соҳасини янада ривожлантиришга имкон яратади. 
Юртимизда Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон каби жаҳонга 
машҳур туристик шаҳарлар мавжуд. Тошкент, Жиззах ва Самарқанд 
вилоятларида табиат билан боғлиқ экологик туризмни ривожлантириш учун 
жуда қулай имкониятлар мавжуд. Туризм соҳасида деярли барча вилоят ва 
туманларда имкониятлар етарли, аммо юқорида санаб ўтилган ҳудудларда 
мутлақ ва нисбий устунликлар кўпроқ саналади. 
Ҳаракатлар стратегиясида олис ва тоғли ҳудудларда туризм ва 
экотуризмни ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштириш, йиғиш ва 
қадоқлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Бунда, тоғ олди 
ҳудудларидаги қишлоқларда 10–15 та хонадонларда сайёҳларга хизмат 
кўрсатиш уйлари ташкил этилиб, яъни уйнинг битта ёки иккита хонаси 
деворлари сўзана, адрас билан безатилиб, кўрпача тўшалиб, хонтахта қўйилиб, 
ҳожатхона ва ошхонанинг санитар ҳолатлари тартибга келтирилиб, чет эллик 
сайёҳларга табиий манзараларни кўрсатиш билан бирга нон ёпиш, миллий 
таомларни тайёрлаш, миллий урф-одатлар билан таништириш каби хизматлар 
кўрсатилиши режалаштирилган. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 
декабрда мустақил давлатимиз тарихида биринчи марта Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома тақдим этди. Мазкур 
Мурожаатномада дунёнинг 33 мамлакатида элчихоналаримиз фаолият 
кўрсатаётганлиги таъкидланди ва уларнинг фаолияти танқидий таҳлил 
қилинди. Ҳар бир элчихонага туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар 
берилди. Шунингдек, мамлакат ичкарисида ҳам мавжуд муаммолар кўрсатилди 
ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди. Жумладан, 
мамлакатимизнинг бир вилоятидан унга қўшни бўлган бошқа вилоятига ўтиш–
чегара жойларида ўрнатилган постларнинг ҳаддан ташқари кўп эканлиги савдо-
иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир 
кўрсатаётганлиги таъкидланди. “Кичик ҳаж” дастури асосида ички туризмни 
ривожлантириш таъкидланди [2]. Шу ўринда мамлакатимиз Президенти баъзи 
рақамларни келтирди: “Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish