91
ривожлантириш, уларнинг жозибадорлигини кучайтиришга оид ислоҳотларни
янада такомиллаштириш бўйича тадбирлар Ҳаракатлар стратегиясидан жой
эгаллагани туристик хизматлар кўрсатувчи субъектларнинг имкониятларини
янада кенгайтиради. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиз туризм соҳасидаги
иккита катта муаммони ҳал этиш, биринчидан, ўз фаолиятининг барча
турларини миқдор ва сифат жиҳатидан кенгайтириш, иккинчидан, пулли
хизматлар кўрсатиш соҳасини янада ривожлантиришга имкон яратади.
Юртимизда Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон каби жаҳонга
машҳур туристик шаҳарлар мавжуд. Тошкент, Жиззах ва Самарқанд
вилоятларида табиат билан боғлиқ экологик туризмни ривожлантириш учун
жуда қулай имкониятлар мавжуд. Туризм соҳасида деярли барча вилоят ва
туманларда имкониятлар етарли, аммо юқорида санаб ўтилган ҳудудларда
мутлақ ва нисбий устунликлар кўпроқ саналади.
Ҳаракатлар стратегиясида олис ва тоғли ҳудудларда туризм ва
экотуризмни ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштириш, йиғиш ва
қадоқлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Бунда, тоғ олди
ҳудудларидаги қишлоқларда 10–15 та хонадонларда сайёҳларга хизмат
кўрсатиш уйлари ташкил этилиб, яъни уйнинг битта ёки иккита хонаси
деворлари сўзана, адрас билан безатилиб, кўрпача тўшалиб, хонтахта қўйилиб,
ҳожатхона ва ошхонанинг санитар ҳолатлари тартибга келтирилиб, чет эллик
сайёҳларга табиий манзараларни кўрсатиш билан бирга нон ёпиш, миллий
таомларни тайёрлаш, миллий урф-одатлар билан таништириш каби хизматлар
кўрсатилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22
декабрда мустақил давлатимиз тарихида биринчи марта Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатнома тақдим этди. Мазкур
Мурожаатномада дунёнинг 33 мамлакатида элчихоналаримиз фаолият
кўрсатаётганлиги таъкидланди ва уларнинг фаолияти танқидий таҳлил
қилинди. Ҳар бир элчихонага туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар
берилди. Шунингдек, мамлакат ичкарисида ҳам мавжуд муаммолар кўрсатилди
ва уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди. Жумладан,
мамлакатимизнинг бир вилоятидан унга қўшни бўлган бошқа вилоятига ўтиш–
чегара жойларида ўрнатилган постларнинг ҳаддан ташқари кўп эканлиги савдо-
иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризм ривожига салбий таъсир
кўрсатаётганлиги таъкидланди. “Кичик ҳаж” дастури асосида ички туризмни
ривожлантириш таъкидланди [2]. Шу ўринда мамлакатимиз Президенти баъзи
рақамларни келтирди:
“Ўзингиз ўйланг, бугунги кунда мамлакатимиз
Do'stlaringiz bilan baham: