Сборник тезисов «Ипак ва зираворлар»



Download 7,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/206
Sana24.02.2022
Hajmi7,78 Mb.
#227491
TuriСборник
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   206
Bog'liq
Ipak va ziravorlar 2018

Литература 
1. 
Булатов С.С. Ўзбек халқ амалий безак санъати: ўкув-методик 
қўлланма/. -Т.: Мехнат, 1991. -384 с 
2. 
Чупин Ю.Н., Новые этапы развития ремесленной деятельности: -
Екатеренбург.:2016. 62 с 
Мусинова А.С., ўқитувчи,
Бухоро давлат университети 
МИС КАНДАКОРЛИК САНЪАТИНИНГ ТУРИЗМНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ҲИССАСИ 
 
Хозирги кунга келиб Ўзбек халқ амалий санъатида яратилган 
махсулотларга халқимиз ҳамда давлатимиз мехмонларининг талаби ниҳоятда 
катта бўлди. Бу махсулотлар нафақат инсон эҳтиёжини қондириш, балки уларга 
эстетик дидини юксалишига, ўзбек ҳалқининг маданиятини янада 
юксалтиришга муҳим роль ўйнайди. Амалий санъат буюмлари аввалам бор, 
одамларга бадиий ва эстетик завқ беради. Гўзаллик туйғусини ривожлантириш, 
юксак эстетик дидини шакллантириш, санъат асарларини, тарих ва архитектура 
ёдгорликларини, табиат гўзалликлари ва бойликларини тўғри тушуниш ва 
қадрлаш маҳоратини ривожлантиради.
17.11.2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5242-
сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар 
томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги Фармони эълон 
қилинди. 


268 
Фармонга асослаб Ўзбекистон халқларининг бой маданий мероси ва 
тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва кўпайтириш, миллий 
ҳунармандчилик, ҳалқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, 
ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама 
кўллаб-қувватлаш бўйича мақсадли ва комплекс чора тадбирларни амалга 
ошириш, шу асосда аҳоли, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилалар 
бандлигини таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб мақсад 
қилиб қўйилди. 
Шу мақсадда БухДУ Туризм факультетида ҳам амалий санъатнинг бир 
тури бўлмиш мис кандакорлик санъати фан сифатида ўргатилиши жараёнида 
талабалар билим доирасини кенгайтириш билан бирга катта тарбиявий жараён 
босиб ўтилади. 
Айниқса, миллий анъаналаримиз, урф-одатларимиз, қадриятларимиз 
асосида давлатимизнинг буюк келажаги бўлмиш ёш авлодга чуқур билим 
бериш ўқитувчидан юксак қобилиятни ва ишчанликни талаб қилади
28
.
Кандакорлик - бу олийжаноб хунар. Кандакор ва темирчининг фарқи, бу - 
наққош, ўймакор ва устанинг фарқидир. Кандакор бир кўза офтобани ясаш 
учун нафақат қуювчи, балки темирчи, кандакор ва металлга ишлов берувчи, 
ўймакор ва бўёқчи бўлиши керак.
Маиший мақсаддан ташқари мис ва жездан ишланган кандакорлик 
идишлари Ўзбекистонда бадиий хусусиятлари туфайли доим юксак бахоланган 
ва жовонларнинг энг гўзал безаги бўлган.
Мисгарлик маҳсулотлари хонадон эгасининг ўзига тўқлигини ва 
мансабдорлигини билдирган. Металлни қайта ишлаш санъати сополчиликдан 
сўнг ривожланган энг қадимий санъат турларидан бири хисобланади. Бизгача 
бу бадиий санъатга тенг хунарнинг бир нечта қадимий намуналари етиб келган. 
Улардан энг қадимийларини археологлар мил.авв. 4-мингликка тегишли деб 
хисоблашади. Биз биламизки, бу давр тарихда «Бронза даври» номини олган. 
Металлни қайта ишлаш санъати ўрта асрларда ўз ривожининг энг юқори 
чўққисига 
эришган, 
айникса, 
Темурийлар 
даврида.
Шундай, ўтган асрнинг 70-йилларида Самарқанд марказидаги Регистон 
майдонида олиб борилган археологик ишлар натижасида ўрта аср кандакор 
усталарининг мехнат намуналари топилди. Топилган буюмлар ўртасида 
ўсимлик ва геометрик услубдаги босма нақшли безаклар билан безатилган 
тилла рангли бронза идиш бор. 
Бази идишларда эса ёзувлар ва олтин нақшлар билан безатилган. Кўплаб 
бронзадан ясалган буюмларни тақдири осон кечмади. Қадимда бронза нафақат 
бадиий хусусияти учун кадрланган, балки бу сармоя тури эди. Бу қиммат 
металлни кераклигида бемалол танга куйишда ишлатиш мумкин бўлган. 
Қадимда шундай хам бўлган, айникса, 16-17 юзйилликда мис бронзани ўрнини 
28
А. Холиқов, Педагогик маҳорат. Тошкент «IQTISOD-MOLIYА» 
2010. 18 б. 


269 
эгаллайди. 19-асрнинг ўрталарида мисгарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
санъати ўз ривожини чўққисига етди. Фақатгина Бухоронинг ўзида – 400 та 
мисгар, Хивада – 200 та мисгар бор эди. 
Мисга ишлов бериш марказлари сафига Тошкент, Самарқанд, Қўқон, 
Марғилон, Қарши, Шахрисабз ҳам киради. Усталар томонидан ясалган 
Кандакорлик буюмлари нафақат маиший хизматлар учун, балки турли диний 
маросимлар учун хам ишлатилган. Булар орасида офтоба, чойидиш, мис коса, 
мис лаган, мис қутичалар, чилим чекиш учун мосламалар, сиёҳдонлар, 
иссириқдонлар бўлиб, улар босма нақшлар билан безатилган. Бу анъанавий 
шакллар хозир ҳам кандакор усталарнинг санъат асарларини безаб туради.
Олимларнинг айтишича, Ўзбекистон мисгарлик идишлари ва Шарқий 
Туркистон, Хиндистон, Эрон, Туркия, Кавказ мисгарлик буюмлари билан 
ўхшаш хусусиятлари бор. Бу факт Ўрта Осиё давлатларининг Буюк Ипак Йули 
ўтадиган кўпгина мамлакатлар билан савдо ва маданий алоқадор бўлганлигини 
билдиради.
Ўзбек 
кандакорлиги 
ўзида 
ўймакорликнинг турли услубларини 
мужассамлаштиради. Бундан ташқари, 
ўзбек усталари маҳсулотнинг қопқоғи, 
дастаси ва таглигини бажаришда кесма 
ўймакорлик 
услуби 
шабакани 
қўллашади.
Кандакорлик 
маҳсулотини 
тайёрлаш учун ўтган асрлардаги 
сингари кандакор уста мис бўлаги ёки 
жез (мис вар рух қотишмаси) дан 
фойдаланадилар. Хозирги кандакор 
усталарнинг асбоб-ускуна жихозлари ўрта аср усталариникидан фарқ 
килмайди. Ўрта асрда фойдаланган асбоб – ускуналардан бугунда ҳам 
фойдаланишади. Оддий ва қийин бўлмаган асбоблар ёрдамида кандакор санъат 
асари яратади.
Мохир устанинг масъулиятли иши учун унга болға, омбўр, қисқич, эгов, 
қайчи керак бўлади. Ўймакорлик ишлари қаттик металлдан ясалган турли хил 
нақш қаламлар билан амалга оширилади. Яна асбоб тўпламларига уларни 
чархлаш учун ишлатиладиган қайроқ тош киради.
Маҳсулотни сиртқи кўринишини яхшилаш учун уста паргор циркулдан 
фойдаланади. Наққошлик санъатидан хабардор мохир усталар нақш безакни 
тайёр маҳсулотга чиза бошлайдилар. Кандакор ишлаётганда маҳсулотни 
юмшоқ ёстиққа қўйган холда паст ёғоч столга ўтириб ишлайди. Қиздирилган 
металл парчасини керакли маҳсулот шаклига кириши учун ўра бошлайдилар. 
Кандакорликда баланд кўза ясаш учун дастлаб уни қум билан тўлдиришади. 
Иш охирида уста нақшнинг четларини теккислайди, тенглаштиради, ранг 
беради, нақшнинг устини силлиқлайди. Идиш ва косаларнинг ичи 
оқартирилади. Маҳсулотнинг тақдири тўла-тўккис устага боғлиқ. 


270 
Уста ўз қўлидаги материални мукаммал билиши хар ҳил шаклли 
идишларни ясаб билиши ва уларни турли хил нақшлар билан безаш, қопқоқ 
учун гумбазли қубба ва офтоба учун шаклли дасталар ясаб билиши лозим.
Қадимда бронза қуйишнинг ўзи металга ишлов беришнинг алохида 
тармоғи хисобланган. Катта микдорда узуклар, эшикка дасталар, қамар 
тукалари, узангилар, эгар-жабдук, тугмалар, туялар учун қўнғироқлар ясалиб 
Буюк Ипак Йулидаги карвонларда сотилган. Кандакорлик маҳсулотлари 
арнаментига усталар кўпроқ ўсимлик ва геометрик шаклли нақшлардан 
фойдаланишган. Хайвонлар тасвири эса камдан-кам ишлатилган. Бу элементлар 
шундай номланади: чашми булбул, қўчқороқ, капалак, илон изи. Катта 
безакларда асосан геометрик шаклли нақшлардан фойдаланилади. Буларнинг 
асосида қадимий меъморий шакллари ётади, масалан, ғишт, мехроб, занжир. 
Ранг беришда майин синиқ чизиқли нақшлардан кенг қўлланилиб, вертикал ва 
горизонтал чизиқли композициялар кенг тарқалган.
IX аср охири – XX аср бошларида кандакорлик идишларида ёрқин 
рангдаги сирли бўёқлар пайдо бўлган ва шу бўёқлар устига қимматбахо тошлар 
ёки рангли шишалар безак сифатида қўлланилган, бу эса ўз навбатида 
маҳсулотни жозибадорлигини ва жонлилигини оширган. Ушбу хунарнинг 
билимдонлари уни маҳсулотнинг безаги, ранги, нақшнинг чуқурлиги ва 
рельефига қараб Ўзбек кандакорлигининг вилоятлараро турлилигини 
фарқлашган. 
Хивалик мисгарлар сув учун ён атрофлари қалин, баъзан эсакиррали 
идишлар ишлаб чиқаришган. Бу вилоятда нақшнинг рельефи бошқа 
вилоятларга нисбатан чуқуррок бўлиб, қора рангли бўёқ билан бўяшган. 
Ўсимлик нақши бўлмиш ислимидан ташқари бошқа турдаги мураккаб 
шаклдаги нақшлар хам қўлланилган, бу буюмнинг жозибадорлигини оширган.
Қарши ва Шахрисабз хунармандчилик маҳсулотлари турли хил шаклдаги 
ўйма нақшлари билан фарқланади. Асл кўринишдаги Қарши офтобаси 
шарсимон шакли ва майин дастаси билан машхур. Ювиниш учун усталар ўзига 
хос тўзилишдаги чиғанок кўринишида бўлган идиш ишлаб чиқарганлар. 
Шахрисабзлик усталар кандакорлик идишларини безатишда қўшимча 
пластинкалар, феруза босилган медалъонлар, рангли шишалар ва рангли 
бўёқлардан фойдаланишган. 
Қадимдан бухоролик усталарнинг кандакорлик маҳсулотлари энг 
машхурлардан хисобланган. Бухорода тахорат учун кўзалар, сув учун идишлар 
ва чойнаклар ишлаб чиқарилган. Бухоролик усталарнинг ўймакор нақшлари 
чуқуррок бўлган. Ўсимлик шаклидаги безаклардан ташқари, маҳсулотни 
хаттотлик ёзувлари безалган. Бухорода машхур Кандакорларнинг авлодлари 
бўлмиш Саид Фаёзов, Махмуд Ғуломов, Содиқ Мусинов яшайдилар. 
Уларнинг мехнат намуналари кўпгина мамлакат музейларида учратиш мумкин. 
Бу ернинг машхур маҳсулотлари мис лалилар бўлиб, улар дасти нақшлар ва 
Бухоронинг меъморий ёдгорликлари тасвири билан безатилади.


271 
Самарқанд кандакорлиги охирги юз йилликларнинг бадиий анъаналарини 
сақлаб қолган. Самарқанд чой идишининг шакли Ўзбекистоннинг бошқа 
худудларидагидан фарқ қилади. Идишнинг дасталари жимжимадор шаклда 
ясалиб майин турли безаклар билан безатилган. Металлни қайта ишлашнинг
қадимий марказларидан бири Фарғона вохаси хисобланади. Марғилонлик 
усталар сув ва чой идишларига севимли бодомсимон нақш калампирни 
чизишади. Фақат Фарғонада анъанавий мис лампалари ва шамдонлари ишлаб 
чиқаради. Мис маҳсулотлари орасида узун ва келишган ўрдак шаклидаги 
офтобалар учрайди. 19-асрнинг охирида Қўқон усталари Ўзбекистонда 
биринчи бўлиб лалиларда меъморий ёдгорликларини тасвирлай бошладилар. 
Бунга мисол Худоёрхон қасри ва афсонавий хайвонлар. 
Тошкент кандакорлигида елпигич, зулук, беланчак, доира босма 
нақшлари кўпрок учрайди. Бу услубий мойиллик машхур уста Фозилжон
Обидовнинг ишларида мужассам. Тошкентлик Кандакорлар сулоласидан
бўлмиш Мадалиевлар бошқа мамлакатларда хам машхур. Оила боши уста 
Мақсуд 
Мадалиев 
Марғилонда
машхурликка 
эришиб, 
кейинрок
Тошкентга кўчиб ўтади ва бу ерда 15 
йил мобайнида яшаб ижод қилади. Уста 
Мақсуд томонидан яратилган идишлар 
бетакрорлиги билан ажралиб туриб улар 
кумуш ҳамда қимматбахо тошлар билан 
безатилиб, Ўзбекистон, Россия, Франция, 
Италия музейларида сақланмокда. Уста 
Мақсуднинг 
укалари 
касбининг 
давомчилари хисобланадилар. Хотини 
Зухро опа ҳам кандакорлик ва металга нақш босиш санъатини тула ўрганди. 
Сулоланинг уч юз йиллик анъанасини унинг уғиллари давом эттиришияптилар. 
Кўпгина ҳалқ хунармандлари сингари бу оила фарзандлари хам Ўзбекистон 
хунармандлар уюшмасига «Хунарманд»га аъзо ва ҳалқ усталари ташкилоти 
бўлмиш «Уста» билан хамкорликдадирлар.
Қадимий Ўзбек хунармандчилигини хозирдаям қўли гул усталаримиз 
давом эттириб уни ривожига катта хисса қўшиб, Ўзбекистон халқ 
хунармандчилигини дунёга танитяптилар. 

Download 7,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish