Adabiyotlar:
1. Karimov I.A. “Bizdan ozod va obod Vatan qolsin” T.,O’zbekiston 1996
2. Нурбахш Ж. “Таверна среди руин”. M:”Прогресс”, 1992, -.
3. Соболев Н.Н. “Oчерки по истории украшения тканей”. M – L. -1934.
4. Muxmutov A. “Madaniyat ko’priklari”. M: 2012-yil.
Рўзиев С.С., и.ф.н, доцент
Бухоро давлат университети
БУХОРОДА ГИДЛАР ТАЙЁРЛАНИШИГА ЯНГИ ЧАҚИРИҚ
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар айниқса туризм
соҳасида жадал кечаяпти. Бу ислоҳотлар туризм соҳасининг ривожланишига
ҳамда мамлакатимизда, хусусан Бухоро шаҳрида гидларнинг хизматига бўлган
талабнинг ошишига олиб келади.
Бухорода гидларнинг фаолияти ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Ҳозирда Бухорода 60 нафар атрофида гид ўзининг қонуний фаолиятини амалга
ошириб келмоқда. Уларнинг аксарияти хорижий тиллар йўналишлари
битирувчилари бўлиб ҳисобланади, бир қисми эса тарих йўналиши бўйича олий
маълумотга эга. Булардан бошқа йўналишлар бўйича маълумотга бўлган
гидларнинг сони эса ниҳоятда камдир. Соҳада фаолият юритаётган бу
278
гидларнинг ҳаммаси бир неча ойлик Асосий курсларни муваффақиятли
тугаллаган ҳамда вақт-вақти билан малака ошириб туради.
Баъзи гидлар, бу соҳада ишлаш учун чет тили ҳамда тарих бўйича
билимларга эга бўлиш ҳамда психологик жиҳатдан чидамли бўлиш етарлидир,
тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий масалалар, маҳаллий табиий бойлик
хусусидаги билимлар кабиларни ўзлаштириш унча шарт эмас деб
ҳисоблайдилар. Уларда бунақа фикрнинг туғилишига сабаб, ўз фаолиятлари
давомида иш берувчилар улардан асосан тил билишни, тарихни билишни,
гуруҳ билан ишлай олишни, кичик ташкилий қобилиятга эга бўлишни ҳамда
психологик бардошли бўлишни талаб этадилар. Бошқа жиҳатлардан хабардор
бўлишини деярли талаб этмайдилар. Гидларга бунақа талабни қўювчи туризм
операторларининг юқорида санаб ўтилган талабларни қўйишларига ҳам асос
бор: улар Бухорога асосан тарихга ва маданиятга қизиққан (баъзан инжиқ)
туристларни жалб этадилар ҳамда уларга айнан шунақа хизмат кўрсатишни
сўрайдилар. Шунингдек, гидларни танлаганда унинг тил билиши, тарихни
билиши кабилардан ташқари ташқи жиҳатдан кўркам бўлишига ҳам эътибор
берадилар.
Бундай вазият ҳозиргача ўзини оқлаб келган бўлсада, яқин келажакда
ўзининг камчилигини кўрсатиши мумкин.
Негаки, бунгача бир неча мамлакат фуқаролари учун Ўзбекистонга
кириш визаларини олиш тартиби енгилаштирилмаган, баъзи мамлакат
фуқаролари учун қисқа муддатли визасиз режим жорий этилмаган пайтда
мамлакатимизга келувчи туристлар асосан визани марказлаштирилган ҳолда
туропрераторлари ёрдамида олар эдилар. Бунда туроператорлар Бухорога
келувчи туристларга асосан Буюк ипак йўли меросига бағишланган
турмаҳсулотларни таклиф этар эдилар. Шунга яраша, Бухорога келувчи
туристларнинг аксарияти тарихга ва маданиятга қизиққан туристларда шу
турдаги талабга эга бўлар эди.
Эндиликда эса, қатор мамлакатлар фуқароларига Ўзбекистонга қисқа
муддатга кириш учун виза керак бўлмаслиги, бошқа қатор мамлакатлар
фуқароларига виза бериш тартиб соддалаштириб, виза нархининг
арзонлаштирилганлиги, шунингдек, авиақатновдаги баъзи муаммоларнинг
ижобий ҳал этилаётганлиги ўз навбатида бизнинг мамлакатга келувчи
туристлар оқимини оширади, бундан ташқари, келувчи туристларнинг
турператорларга қарамлик ҳолларини камайтиради. Натижада, Бухорога
келувчи туристларнинг орасида фақатгина тарих ва маданият билан
қизиқувчиларнинг ҳиссаси камайиб, бошқа турдаги туристларнинг ҳиссаси
ошиб боради.
Ўзбекистонга, хусусан, Бухорга келаётган бошқача талабга эга бўлган
туристларнинг эҳтиёжларини қондириш учун эса, Бухоронинг гидларидан
маҳаллий ўсимлик, ҳайвонот, сув дунёси вакиллари, табиий бойликларимиз
ҳақида ҳам чуқур билим бўлиши кераклиги талаб эталидаган бўлади. Бундан
ташқари, туроператорларнинг қарамоғида ҳаракатланмайдиган туристлар
ҳиссасининг ошиши уларнинг соғлиги ҳамда хавфсизлигини таъминлаш учун
279
шунга мос қўшимча равишдаги билимларни чуқур эгаллаган гидларни
кўпайтиришни талаб этади.
Бухорода туризм полициясининг ташкил этилганлиги туристларнинг
янада хавфсизилигини таъминлашга ўзининг ҳиссасини қўшсада, Бухоро
гидларига чуқурлаштирилган тиббий ёрдам ҳамда ва ўлкашуносликка оид
билим берувчи курсларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |