198
ТЕТРААКВАДИКАРБАМИДО КАЛЬЦИЙ ХЛОРАТ, АЦЕТАМИПРИД
ВА ЭТАНОЛ СУВЛИ СИСТЕМАСИНИНГ ЭРУВЧАНЛИГИ
Ж.Ш. Бобожонов,, Ж.С. Шукуров,. А.С.Тоғашаров
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти
Сифатли пахта ҳосилини ўз муддатида, тўла тўкис исроф қилмасдан
йиғиб териб олиш муҳим амалиётлардан бири ҳисобланади [1]. Бу
натижага
ғўза баргларини самарали дефолиантлар ёрдамида тўкиш, ҳамда турли
зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш орқали эришиш мумкин [2].
Куз мавсумида ғўза далаларига шира тушиши натижасида пахта толалари
зарарланиб, сифати бузилади ва тола яроқсиз ҳолга келади. Шу боис бир
вақтнинг ўзида ғўзага дефолиацияловчи, озиқлантирувчи ва инсектицид
хусусиятига эга бўлган препарат турларини ишлаб чиқиш ҳозирги
куннинг
вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ушбу тадқиқот иши юқоридаги фикрларни инобатга олган холда,
кальций хлорат, карбамидни маҳаллий хомашёлардан ва ацетамипридни
қўллаш миқдорини бир неча баробар камайтириш ҳисобига барча
компонентларнинг хоссаларини ўзида жамлаган
препарат турини олишга
қаратилган. Бунинг учун таркибида тетрааквадикарбамидо кальций хлорати,
ацетамиприд ва этанол асосида янги дефолиант турини олишни физик-кимёвий
асослаш учун Cа(ClО
3
)
2
·2CО(NH
2
)
2
·4H
2
О - [90% C
2
H
5
ОH + 10% C
10
H
11
ClN
4
] -
H
2
О системаси эрувчанлиги ўрганилди.
Cа(ClО
3
)
2
∙ 2CО(NH
2
)
2
- H
2
О бинар системасини ўрганиш натижасида муз
ва калций дикарбамидохлоратнинг кристалланиш соҳалари аниқланди, бунда
эвтектик нуқта -15, 0 °C хароратда 46,0% калций дикарбамидохлорат ва 54,0%
сувга мос келади. [90% C
2
H
5
ОH + 10% C
10
H
11
ClH
4
]
- H
2
О бинар системасида
иккита кристалланиш майдони
муз ва ацетамипридга ажралади, бу системада
эвтектик нуқтаси -1,9 °C хароратда 1,8% [90% C
2
H
5
ОH + 10% C
10
H
11
ClH
4
] ва
98,2% H
2
О га тўғри келади.
Cа(ClО
3
)
2
· 2CО(NH
2
)
2
· 4H
2
О – [90% C
2
H
5
ОH + 10% C
10
H
11
ClH
4
] – H
2
О
системани ўнта ички кесимлардан фойдаланган ҳолда кузатув политермик
усули ёрдамида ўрганилди (расм 1).
Улардан I-IV кесимлар [90% C
2
H
5
ОH +
10% C
10
H
11
ClN
4
] - H
2
О томонидан, юқори Cа(ClО
3
)
2
· 2CО(NH
2
)
2
· 4H
2
О учига,
V - Х ён кесимлар Cа(ClО
3
)
2
· 2CО(NH
2
)
2
· 4H
2
О томонидан [90% C
2
H
5
ОH +
10% C
10
H
11
ClN
4
] учига ўтказилиб тадқиқ қилинди. Бинар системалар ва ички
кесимлар асосида - 25,2 °C хароратдан 20,0 °C ҳарорат оралиғида ушбу
системанинг эрувчанликнинг политерма диаграммаси қурилди. Ушбу
системанинг фазавий ҳолат
диаграммасида музнинг, тетрааквадикарбамидо
кальций хлоратнинг ва атцетамиприднинг кристалланиш майдонлари
чегараланди. Ушбу майдонлар битта учламчи нуқталарда туташади. Бу нуқтада
42,4 % - тетрааквадикарбамидо кальций хлорат, 15,6 % - 10 % - ли
атцетамиприднинг спиртли эритмаси ва 42,0 %
- сувга мос келиб, -25,2 °C
хароратни ташкил этади. Эрувчанлик политермик диаграммасида хар 10 °C
хароратда изотермалар ўтказилиб жойлаштирилган. Диаграммада кўриниб
199
турибдики система оддий эвтоник типга мансуб бўлиб, янги кимёвий
бирикмалар ҳосил бўлмайди ва компонентлар ўзининг хоссаларини сақлаб
қолади.
1-расм. Cа(ClО
3
)
2
·2СО(NH
2
)
2
·4H
2
О – [10 % C
10
H
11
ClN
4
+ 90 % C
2
H
5
ОH] -
H
2
О системанинг эрувчанлик политермаси
Таркибида тетрааквадикарбамидо кальций хлорат муз билан -15,0 ... -
21,6°С интервал оралиғида, ацетамиприд билан эса -19,1 ... -2,3°С харорат
оралиғида кристалланади. Муз ацетамиприд билан -1,9 ... -15,2 °С харорат
оралиғида биргаликда кристалланади.
Cа(ClО
3
)
2
·2СО(NH
2
)
2
·4H
2
О – [10 % C
10
H
11
ClN
4
+ 90 % C
2
H
5
ОH] системаси
компонентлари турли нисбатларда қўшилганда
эритманинг кристалланиш
ҳарорати, қовушоқлиги, зичлиги, рНи ва синдириш курсаткичлари ўзгариши
аниқланди ва мақбул таркиблар танлаб олинди.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида таркибида 10%
ацетамиприднинг спиртли эритмаси ва тетрааквадикарбамидо кальций
хлоратдан иборат компонентлар асосида ғўзага юмшоқ тасир этувчи,
инсектицид хусусиятига эга бўлган суюқ дефолиант олиш мумкинлиги
аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: