Ўзбекист онда з амонавий интенсив о


эркин усулда шакл бериш тизимлари



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

эркин усулда шакл бериш тизимлари
4. ярим интенсив эркин ўсувчи (симбағазсиз) 
олма боғларида дарахтларга кўп ярусли 
марказий лидер усулида шакл бериш
 
Марказий лидер усулида дарахтлар шаклланти-
рилганда қишда қуйидаги кўринишда бўлади. 
Экиш зичлиги ва шакл бериш усуллари, ёзи 
иссиқ ва қуруқ бўладиган ҳамда қуёш нурлари-
нинг кучи юқори бўладиган ҳудудларда марказий 
лидер усулида шакл бериш яхши натижаларга 
олиб келади. 
марказий лидер усулида шакл бериладиган 
ярим интенсив боғларни қуйидаги зичликда 
экиш тавсия этилади:

Қатор 4,5 м кенгликда – дарахтлар ораси 1,5 
метр. 4. 5*1. 5 = 1481 та 1 гектарга ММ106 ёки 
ММ111 га уланган Скарлет Спур, Ред Чиф, Голд 
Спур ва бошқа спур навлар. 

Қатор 4,5 м кенгликда – дарахтлар ораси 2 метр. 
4,5*2 = 1111 та 1 гектарга ММ106 ёки ММ111 га 
уланган Голден Делишес, Жеромин ва бошқа 
ўрта кучда ўсувчи навлар. 

Қатор 4,5 м кенгликда – дарахтлар ораси 2,5 
метр. 4,5*2,5 = 888 та 1 гектарга ММ106 ёки 
ММ111 га уланган Фуджи, Гренни Смит ва бошқа 
кучли ўсувчи нав лар. 
Дарахтлар вояга етганда қатор томонга ўсадиган 
пастки ярус шохлар узунлиги экиш зичлигига қараб 
1,2 ёки 1,5 метрдан қисқа бўлиши керак. Экилади-
ган кўчатларнинг баландлиги камида 1,2–1,5 метр 
бўлиши керак. 
биринчи йил. Кўчатлар уланган жойини ердан 
камида 5–10 см баландда экинг. Кўчатнинг 50 см 
дан пастидаги новдаларни тагидан кесинг. Агар 
кўчатнинг ердан 50–80 см масофасида камида 3 та 
25 см дан узун новдалари бўлса лидер шохни 110 
см да кесинг ва ён новдаларни «тўрт бармоқ» узун-
лигида кесинг. Агар 3 тадан кам ён шох бўлса ёки 
умуман ён шохсиз кўчат экилаётган бўлса ердан 90 
см баландликда лидерни қисқартиринг ва ён шох-
ларни голландча усулда кесинг. 
Баҳорда янги новдалар узунлиги 2–3 см га ет-
ганда энг учки куртак қолдирилади ва пастидаги 5 
куртак лидер шохга рақобат қилмаслиги учун олиб 
ташланади. Ҳар қандай гулкуртаклар олиб ташла-
ниши керак. Шамолли ҳудудларда дарахтлар тик 
Расм-161. Куртаксизлаш усули. 
Расм-162. «Тўрт бармоқ» усулида кесиш. 


VIII. Олма дарахтларига шакл бериш ва кесиш
89
Расм-163. Куртаксизлашнинг натижаси. 
Расм-164. Пинк Леди навининг биринчи ярус шохлари сим ёрдамида эгиб кенгайтирилган. 
Расм-165. Марказий лидер усулида шаклланган Голден Делишес навли олма дарахтлари биринчи йил якунида. Лидер шохлар 
бир хил узунликда ўсган ва биринчи ярусда камида 5–6 та ён шох шаклланган. 
ўсишига ёрдам бериш учун тиргак қўйиш керак 
бўлиши мумкин. 
Ён шохлари жуда тик ривожланувчи Ред Делишес 
навларини ва Пинк Леди навини июль ойида 6 та ён 
шохини сим ёрдамида эгиб, 45°–60° га кенгайтириш 
керак, акс ҳолда уларнинг ўсиш кучи лидер новда-
ни ўсишдан қолдиради ва марказий лидер дарахти 
шаклланишига тўсқинлик қилади. Юқоридаги расм-
ларга қаранг. Секин ўсадиган навларда ён шохлар-
ни кенг бурчакда очишни кейинги йилгача қолдириш 
мумкин. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish