Ўзбекист онда з амонавий интенсив о


силлептик новдаларни июнь ойида назорат



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

силлептик новдаларни июнь ойида назорат 
қилиш. Силлептик новдалар – шу йил ўсиб чиққан 
новдаларнинг ён (қўлтиқ) куртакларидан ўсиб 
чиқади. 
Ўсиш давомида лидерларда пайдо бўладиган 
силлептик новдалар 10 см қолдирилиб кесилади. 
Бунинг натижасида лидер шохлар жадал ўсишда 
давом этади. Мавсум давомида 2–3 марта кесиш-
га тўғри келиши мумкин. Силлептик новдаларни 
мунтазам кесиб туриш лидерларнинг устунлигини 
сақлайди ва биринчи йилда 1–2 метр баландликка 
эришишга имкон беради. Ўсиш кучи фақат 3 лидер-
га қаратилади. 
иккинчи йил. Лидер шохларда иккинчи йили 
ҳосилли куртаклар ҳамда ингичка новдалар пайдо 
бўлади. Ҳосил берадиган шохлар икки йилда шак-
лланади. Мураккаб ҳосилли шохлар асосий лидер 
шохларда ўсганлиги сабабли дарахтда умумий ту-
тиб турувчи шохлар (иккиламчи шохлар йўқлиги са-
бабли) сони камаяди. 
Ҳар бир лидерга неча дона мева қўйиш керакли-
гини осонлик билан ҳисоблаб, сийраклаштириш 
ишини осонгина бажариш мумкин. Боб аввалида 
берилган жадвалга асосан сийраклатиш ишларини 
ташкил этиш тавсия этилади. 
учинчи йил ва ундан сўнг. Меваларда механик 
шикастланиш камаяди. Мевали шохлар шамол-
да қимирламаганлиги сабабли сифатли мева сони 
кўпаяди. Лидерлар баландлиги 3–3,5 м га етмагу-
нича тепасидан кесилмайди. 
Расм-159. Уч лидерли олма дарахтлари. Ўзбекистон. 
Расм-160. Интенсив симбағазли боғларда бу кўринишдаги 
дарахтларни 3 лидерли шакллантириш усулига ўтказиш 
мумкин. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
88
сифатли йирик мева олишни таъминлаш. ли-
дерларни ёшартириш усули. 
Лидер шохларнинг ҳосилдорлиги йиллар ўтиб 
пасайганда уларни янгилашга тўғри келади. Агар 
дарахтларнинг ўсиш тезлиги юқори бўлган бўлса, 
лидерларни қариш жараёни ҳам тез бўлади. 
Йиллар ўтиб, шу нарсаларни лидерларда ку-
затсангиз ва улар соғлом бўлса, уларни янгилаш-
ни бошлаш вақти келган бўлади. Бир йилда ҳар 
бир дарахтдан 1 та лидер кесинг ва унинг ўрнига 
янгисини тарбияланг. Шундай қилиб, бошқа ли-
дерларни ҳам янгилаш мумкин. Янгилаш 6–7 йил 
тўлиқ ҳосил олгандан кейин бажарилиши мумкин. 
Ҳар гал янгиланганда 2 та лидерда мева ҳосили 
бўлади ва фақатгина биттасида янги новда 
ўсади. 
Ўзбекистондаги интенсив боғларда нотўғри кесиб 
тарбияланган олма дарахтларини 2 ёки 3 лидерли 
тарбиялаш тизимига ўтказиш келажакда бир хил-
да ўсиб ҳосил берадиган дарахтларни шаклланти-
ришда жуда қўл келади. Қуйидаги расмларда икки 
мавсумда лидер ва ён новдалар қисқартирилиши 
натижасида ўсиб чиққан кучли ва тик новдаларни 
кўриш мумкин. Шу шаклда ўсаётган дарахтлар-
ни қисқартириб кесишни батамом тўхтатиш зарур. 
Сийраклатиб кесиш орқали бундай дарахтларни 
кўп лидер усулига ўтказиш лозим. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish