Ўзбекист онда з амонавий интенсив о


вертикал симбағаз (шпалер)да 2 лидерли



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

вертикал симбағаз (шпалер)да 2 лидерли 
шакл бериш усули. Марказий лидер (бир лидер-
ли) тарбиялаш тизимидан кўра 2 лидерли усул 
соддароқ ҳисобланади, сабаби: 
а) иккиламчи шохлар тарбияланмайди; 
б) дарахт ўсиш кучи иккига бўлинади (дарахтлар 
сокин ўсади);
с) бўйи кичик бўлган кўчат билан ҳам боғ таш-
кил этса бўлади (бўйи 1,2 метрдан баланд 2-навли 
кўчатлар). 
Ҳар бир лидер доим янгилаб туриладиган 
мева шохларга эга. Пастдаги дарахтлар орасида-
ги бўшлиқни қоплаш учун қуйидан ўсаётган нов-
даларни қарама-қарши томонга симга боғланиб 
ўстирилади. 
биринчи йил. Биринчи симдан (симнинг баланд-
лиги ердан 50 см юқорида) 10 см баландликда кесил-
ган кўчатлардан бир нечта ён шохлар ўсиб чиқади. 
Кўпинча кесилган жойнинг пастидаги икки куртакдан 
жуда кучли ўсувчи новдалар ўсиб чиқади. Улар би-
ринчи ва иккинчи рақамли новдалар дейилади. Улар 
Расм-156. Икки лидерли тарбиялаш тизими. Италия (чапда) ва Австралия (ўнгда). 
Расм-157. Икки лидерли олма дарахтлари. Ўзбекистон. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
86
пастдаги новдалар кенг бурчакда чиқишига ёрдам-
лашиш учун вақтинча қолдирилади. Бўлажак лидер 
шохларни тез ва тўғри ўсиши учун симлар орасига 
ип боғланади. 
Ўсиш 20 см бўлганда биринчи ва иккинчи новда-
лар кесиб ташланади ва уларнинг пастида жойлаш-
ган 3– ва 4– иккита новда лидер сифатида танлаб 
олинади. Юқоридаги икки новда олиб ташланган-
дан сўнг пастдаги новдаларнинг тезроқ ўсишига 
ёрдам беради. Келажакда қайси новдалар лидер 
бўлиши бу вақтга келиб кўриниб қолади. Иплар-
ни тепага боғлагандан сўнг танланган икки лидер 
новда ипга боғланади. Новдалар учи тепага қараб 
туришини таъминлаш учун бир оз бўйига ўсишини 
кутиш керак. 
Мураккаб ҳосил шохларга лидерлар ўртасидаги 
масофа 50 см. Ҳар бир лидер йўналтирувчи ип ёр-
дамида ўсмоқда. 
Лидерлар узунлиги ипга етиб, учи тепага қараган 
ҳолда ўсиши мумкин бўлган вақт келди. Энди икки 
лидердан бошқа барча новдалар юлиб ташлана-
ди. Дарахтнинг энергияси фақат шу лидерларни 
ўстиришга сарфланади. 
Лидер шохлар симбағазнинг 75% баландлигига 
етмагунича, лидерлар ҳукмронлигини сақлаш учун, 
пастдан новдалар ўсишига йўл қўйилмайди. Лидер-
лар ўсишда давом этар экан, уларни ипга бойлаш-
ни эсдан чиқарманг. Лидерлар ўсишини сувсизлик, 
азот етишмовчилиги, шамол, зараркунандалар за-
рари натижасида ўсишдан тўхтаб қолишига йўл 
қўйманг. 
Лидер шохлар ўсишда давом этар экан, да-
рахтнинг қуйи қисмида мева куртаклар шаклла-
нишни бошлайди. Дарахтлар ўзларига ажратил-
ган, қуйидаги симдан энг юқоригача бўлган жойни 
қоплаб олади. Ҳукмрон лидер шохлар дарахт ие-
рархиясини назорат қилади. 
Лидерлар юқорига ўсар экан, ҳар янги пайдо 
бўладиган ҳар қандай кучли новдалар ва дарах-
тнинг юқорисида пайдо бўладиган лидерлар би-
лан рақобат қиладиган новдалар кесиб турила-
ди. Лидерлар ўсишини чегараламанг. Ўсиш ва 
дарахт бўйини чекловчи ҳамда дарахтларни сокин 
ўсишини таъминловчи энг муҳим нарса бу – эрта 
ҳосил олишдир. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish