4
Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
Ўзбекистон шароитида етиштириладиган ме-
валар азалдан ўзининг мазаси ҳамда сифати-
нинг юқорилиги билан машҳур. Шу
билан бир
қаторда Ўзбекистонда етиштириладиган мева-
лардан қайта ишланган маҳсулотлар ҳам сифа-
ти юқорилиги билан ажралиб туради (қуритилган
мевалар, шарбатлар, қиёмлар ва ҳ. к. ). Мамла-
катимизда боғдорчиликни замонавий технология-
ларни қўллаб самарадорликни, ҳосилдорликни ва
майдонларни ошириб боришимиз зарур.
Пакана пайвандтагли мевачиликнинг ри-
вожланиш тарихига назар солинадиган бўлса
Ўзбекистонда академик Р. Р. Шредер паст бўйли
пайвандтагларга уланган кўчат экилган боғларни
кўпайтириш ташаббускори бўлган, у 1909
йилда
Тошкент атрофида икки гектар ерга секин ўсадиган
олма ва нокзор барпо этган.
1905 йилда Тошкент атрофидаги боғдорчилик
хўжаликларида Қримдан келтирилган паст бўйли
пайвандтагларга уланган олма ва нок дарахтла-
ри яхлит тарзда экилган ва улар жуда яхши ҳосил
бера бошлаган. 1954 йилда уларнинг ҳаммасини
совуқ уруб кетган (Ўзбекистон Мевачилиги, 426-
бет). 1960-1970 йилларда республикамизда пака-
на ва ярим пакана пайвандтагларга уланган олма
боғлари кенг жорий этилди ва пухта етиштириш
технологияси ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқариш
шароитида тупроқ-иқлим шароитларига боғланган
ҳолда самарадорлиги аниқланган. Ўзбекистонда
пакана ва ярим пакана боғларни етиштириш тех-
нологиясини яратиш асосчиси О. К.
Афанасьев
ҳисобланади.
Республикамизда мева-сабзавот соҳасини жа-
даллаштиришга (интенсификация) давлатимиз
катта эътибор беряпти ва сармоя сарфлаяпти.
Боғдорчилик ва узумчиликни жадаллаштириш бу
кўпроқ ва сифатлироқ маҳсулотларни имкон бори-
ча камроқ харажат билан олиш тушунилади.
Бундан ташқари, олма етиштиришни янада ях-
шилашда янги, серҳосил, меваси сифатли бўлган
олма навларини синовдан ўтказиш ва уларни кенг
ишлаб чиқаришга жорий қилиш, илғор агротехни-
ка тадбирларини қўллаш, зараркунанда ва касал-
ликларга қарши уйғунлашган ҳимоя усулларини
амалиётга тадбиқ қилиш,
олма касалликларига
қарши курашда касаллик ривожланишини олдини
олувчи ва даволаш хусусиятига эга препаратлар-
дан фойдаланиш, олма кўчатларининг вирусдан
тозаланган пайвандтагларда вируссиз навларни
пайвандлаш орқали
етиштириш, ҳосилни йиғиб
олиш, қадоқлаш ва совуқхоналарда сақлаш усул-
ларини янада такомиллаштириш ҳамда фермер
ва агрономларнинг билимларини,
замонавий
боғдорчилик янгиликларига уйғун ҳолда, оши-
ришларини таъминлаш зарур. Айниқса,
пакана
пайвандтагларда етиштирилаётган олма дарахт-
ларини замонавий суғориш усулларидан бири
бўлган томчилатиб суғориш тизимини қўллаш
орқали ўстириш нафақат ҳосилдорликнинг юқори
бўлишига, балки узоқ йиллар давомида сифатли
мева олиш имкониятини яратади.
Ўзбекистонда интенсив боғдорчиликни
ривож-
лантириш юзасидан бир қанча қарор ва фармон-
лар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2014 йил якунлари бўйича 2015
йил 16 январда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида
сўзлаган нутқида қишлоқ хўжалигини 2015 йилда
ривожлантиришдаги устувор йўналишларидан
бири янги агротехнологиялар ва замонавий тех-
никалар ёрдамида қишлоқ хўжалигини интенсив
усулларга ўтказиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб замонавий
боғдорчиликни жадаллаштиришнинг энг самара-
ли усули бу мевали дарахтларни пакана ва ярим
пакана пайвандтаглардан фойдаланиб уларни
симбағазларга бойлаб ўстириш ҳисобланади.
кириш