Ўзбекист онда з амонавий интенсив о


 мева ривожи, етилиши ва пишиши



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

6. мева ривожи, етилиши ва пишиши
Ривожланишнинг бошида меваларда крахмал кўп 
бўлади, пишганларида эса, у деярли йўқ бўлиб, ша-
карга айланади. Шакарларда фруктоза ва глюкоза кўп 
бўлиб, истеъмолбоп пишиқлик даврида юқори дара-
жага етади. Пишиб ўтиб кетган меваларда шакар кам 
бўлади (нафас олиш жараёни ҳисобига ҳамда мева-
нинг қуриб бориши туфайли содир бўлади). Олмада 
лимон кислотаси кўп бўлади ва сақланганда у яна ка-
маяди. Меваларнинг ширадорлиги ва мазаси шакар ва 
кислоталарнинг ўзаро нисбатига қараб белгиланади. 
Витаминлар мева пишишининг ҳамма даврида 
тўпланади. Мева пишиб бўлгач, уларнинг миқдори 
камаяди, пишиб ўтиб кетган меваларда эса, улар 
парчаланиб кетади. 
Уруғлар жигарранг тусга кира бошлайди (айниқса, 
эрта пишар навларда), косача қурий бошлайди; ме-
вабанд ва ҳосил шохи ўртасида пўкак ҳосил бўлади 
Расм-18. Гулкуртаклар ҳосил бўладиган 
физиологик шароитни таъминлаш учун 
дарахтнинг ўсиш суръати ва вегетатив 
ўсиш миқдори назоратда ушланиши ке-
рак. Гиббереллин табиий гормони пайдо 
бўлиш вақтидан келиб чиқиб, гулкуртак 
шаклланишига тўсқинлик қилиши ёки 
ёрдам бериши мумкин. Гулкуртаклар 
ҳосил бўлишига таъсир ўтказиш тўлиқ 
боғбонлар қўлида, чунки гулкуртак лар 
ҳосил бўлишига таъсир этувчи барча 
омилларни боғбонлар бошқара олади. 
айланиши
таъсир
айланиши
Расм-19. Гулкуртакларнинг кўриниши. 


I. Олма дарахтларининг мОрфОлОгик тузилиши
13
Расм-21. А. Ўзбекистоннинг денгиз сатҳидан 400–700 метр 
баландликда жойлашган худудларида олма шакли қандай 
бўлиши тасвирланган (Тошкент вилояти). В. 1000–1500 
метр баландликда, салқин ҳаво таъсирида етиштирилган, 
олма кўриниши берилган (Бахмал тумани). С. Бу каби олма 
шаклига эришиш учун Промалин (Перлан, Турмалин) (тарки-
би 6BA+GA4+7) воситасидан фойдаланиш керак. 
ва мевалар осон ажралади, агар улар вақтида териб 
олинмаса, тўкилиб кетади. Пишиб ўтиб кетган мева-
лар юмшаб, эти қумлоқлашади (олма ва нок мева-
лари) ёки ҳамирга ўхшаб қолади (данакли мевалар); 
сифат ва мазаси ёмонлашиб қиймати йўқолади. 
Дарахт қисмлари ўртасидаги углеводлар 
ҳаракати чекланган бўлади, шунинг учун дарахт 
умумий ҳосили кам, аммо бир шохдаги мевалар 
сони кўп бўлган ҳолатда шу шохга келадиган угле-
водлар чекланганлиги сабабидан мевалар ҳажми 
майда бўлиб қолади, гарчи бошқа шохлардаги 
углеводлар миқдори ортиқча бўлган тақдирда ҳам. 
Дарахтнинг юқори қисмида жойлашган мевалар 
ҳажми яхши фотосинтез натижасида йирикроқ 
бўлади. Шунинг учун ёруғлик дарахт ички қисмига 
ҳам тушишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. 
Олмаларда новданинг энг учки гули энг аввал 
шаклланади, энг аввал гуллаб очилади ва энг йирик 
мевага айланади. Қуйидаги расмнинг рақами ўнгда 
жойлашган новданинг учида гулкуртак шаклланган, 
чапдагисида эса шаклланмаган. 
Олма мевасининг мавсум бошидаги узунлиги олма-
нинг диаметридан катта бўлади. Мавсум ўртасига келиб, 
иссиқ ҳудудларда диаметри узунлиги билан тенглашади. 
Ўзбекистоннинг салқин ҳудудларида, жумладан, Жиззах 
вилоятининг Бахмал туманида, узунлиги катта бўлиб 
қолаверади. Қуйидаги расмнинг рақами олма шакли 
қайси ҳудудларда қандай бўлиши тасвирланган. 
Илиқ кунлар ва салқин тунлар кўпроқ бир хил кат-
таликдаги мевалар етилишига ҳисса қўшади. Мева-
лар шакли бир хилда бўлишига ҳисса қўшувчи бошқа 
омиллар сифатида кучли ўсувчан пайвандтаг, кўп сий-
Расм-20. Энг сифатли ва йирик мева чапдаги каби қалам нов-
даларнинг учки куртагида жойлашгани тасвирланган. Нок ва 
гилосларда эса учки гул энг охири шаклланади ва шунинг учун 
ҳам энг кичкина бўлади. 
Расм-23. Ред Делишес ва Голден 
Делишес навларида мевалар 
стандарт кўринишга келиши-
да Промалиндан (6BA+GA4+7) 
фойдаланиш энг яхши натижа 
беради. 
Расм-22. Олма мевасида чангланиш натижасида қанча кўп уруғ пайдо бўлса, мева шунча катта бўлади. 


Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
14
раклатиш ёки кам гул очиш, бош гул (марказий гул) ва 
пуркаладиган гормонларни кўрсатиш мумкин. 
Мева шаклига кучли таъсир ўтказувчи энг муҳим 
омиллардан бири ҳар бир уруғдоннинг самарали 
чангланишидир. Агар чангланиш тартибсиз равишда 
амалга ошса, ҳосилнинг катта қисми шакли бузилган 
ностандарт мевалардан иборат бўлади. 
Меваларнинг пишишига яқин нафас олиш жараё-
нининг ўзгариши хусусиятларидан келиб чиқиб, ме-
валар 2 гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга нафас 
олиши кескин тезлашадиган мевалар киради, яъни 
теримдан кейин тез пишиб нобуд бўлади (ёки хомроқ 
терилсада вақт ўтиши билан юмшаш хусусиятига 
эга) ва улар умумий қилиб климактерик мевалар 
дейилади. Климактерик бўлмаган мевалар иккинчи 
гуруҳни ташкил этиб, пишиш жараёни бошланганда 
уларнинг нафас олиш тезлиги ўзгармайди. Биринчи 
гуруҳ вакиллари сифатида олма, нок, ўрик, шаф-
толи, олхўри, авокадо, банан, киви ва помидорни 
кўрсатиш мумкин. Гилос, узум, ананас, қулупнай ва 
цитрус мевалар иккинчи гуруҳга киради. 
Меваларнинг нафас олиш тезлиги ошиши ва 
етилиш билан, юмшаш, яшил ранг йўқолиши, ёғли 
модда тўпланиши ва ҳид чиқариш каби бир қатор 
жараёнлар тезлашади. Шунингдек, мева таркиби-
даги моддалар (органик тузлар, липид, крахмал ва 
шакар) эриш тезлиги ҳам ортади. 
Крахмал парчаланиши натижасида ажраладиган 
шакар мевалар нафас олиши орқали амалга оша-
диган моддалар алмашинувида иштирок этади. 
Олма кислотаси олма, нок ва ширин гилос тарки-
бида катта миқдорда учрайдиган органик кислота 
ҳисобланади. Гарчи шакар концентрацияси ҳар уч 
мева таркибида ҳам олма кислотасига қараганда 
анча юқори бўлсада, пишиш даврида олма кис-
лотаси тезроқ сўрилади. Бу эса шакар ва кислота 
нисбат кўрсаткичи ортишига сабаб бўлиб, у мева-
нинг таъмига таъсир кўрсатади. 
Расм-24. Олма мевасида теримдан кейин содир бўладиган жараёнлар тасвир-
ланган. Олма мевасида ҳам барг орқали бўладиган нафас олиш жараёни куза-
тилади. Бунда олма меваси атрофдаги кислород ёрдамида таркибидаги шакар-
ни парчалаб, ўз биологик жараёнларига сарфлайди. Нафас олиш натижасида 
шакардан ташқари карбонат ангидрид ва иссиқлик пайдо бўлади. Шу сабабли 
теримдан кейин меваларнинг нафас олишини секинлатиш учун атмосфераси 
бошқариладиган совуқхоналарда кислород даражаси пасайтирилади. 
Расм-26. Пишиб етилмаган мева. 
Расм-25. Мева пишиб етилган ва таркибида крахмал 
қолмаган. Бундай меваларни совуқхонада сақлаш ярамайди. 


II. Олма дарахтларининг ташқи муҳит шарОитларига бўлган талаби
15

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish