Ўзбекист онда з амонавий интенсив о


Чангланиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 118



Download 10,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/119
Sana24.02.2022
Hajmi10,36 Mb.
#225900
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
интенсив боглар буйича кулланма

1. Чангланиш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 118
2. ҳосилни сийраклатиш (тоқалаш) ва мева ривожи 120
3. солкашлик . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 122
4. мева теримини аниқлаш . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 122
5. олма мевасида теримдан олдин ва кейин юз
бериши мумкин бўлган ўзгаришлар . . . . . . . . . . . . . . . . 125
6. меванинг қуёшда куйиши. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 127
XII. олма боғи яратиш бизнес режаси. . . . . . . . . 129
1 гектар ер майдонида олма боғи яратиш бизнес
режаси ҳисоб-китоби . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 129
фойдаланилган адабиЁтлар рЎйхати . . . . . . . . . 131
мундарижа


4
Ўзбекистонда замонавий интенсив олма боғлари
Ўзбекистон шароитида етиштириладиган ме-
валар азалдан ўзининг мазаси ҳамда сифати-
нинг юқорилиги билан машҳур. Шу билан бир 
қаторда Ўзбекистонда етиштириладиган мева-
лардан қайта ишланган маҳсулотлар ҳам сифа-
ти юқорилиги билан ажралиб туради (қуритилган 
мевалар, шарбатлар, қиёмлар ва ҳ. к. ). Мамла-
катимизда боғдорчиликни замонавий технология-
ларни қўллаб самарадорликни, ҳосилдорликни ва 
майдонларни ошириб боришимиз зарур.
Пакана пайвандтагли мевачиликнинг ри-
вожланиш тарихига назар солинадиган бўлса 
Ўзбекистонда академик Р. Р. Шредер паст бўйли 
пайвандтагларга уланган кўчат экилган боғларни 
кўпайтириш ташаббускори бўлган, у 1909 йилда 
Тошкент атрофида икки гектар ерга секин ўсадиган 
олма ва нокзор барпо этган.
1905 йилда Тошкент атрофидаги боғдорчилик 
хўжаликларида Қримдан келтирилган паст бўйли 
пайвандтагларга уланган олма ва нок дарахтла-
ри яхлит тарзда экилган ва улар жуда яхши ҳосил 
бера бошлаган. 1954 йилда уларнинг ҳаммасини 
совуқ уруб кетган (Ўзбекистон Мевачилиги, 426-
бет). 1960-1970 йилларда республикамизда пака-
на ва ярим пакана пайвандтагларга уланган олма 
боғлари кенг жорий этилди ва пухта етиштириш 
технологияси ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқариш 
шароитида тупроқ-иқлим шароитларига боғланган 
ҳолда самарадорлиги аниқланган. Ўзбекистонда 
пакана ва ярим пакана боғларни етиштириш тех-
нологиясини яратиш асосчиси О. К. Афанасьев 
ҳисобланади.
Республикамизда мева-сабзавот соҳасини жа-
даллаштиришга (интенсификация) давлатимиз 
катта эътибор беряпти ва сармоя сарфлаяпти. 
Боғдорчилик ва узумчиликни жадаллаштириш бу 
кўпроқ ва сифатлироқ маҳсулотларни имкон бори-
ча камроқ харажат билан олиш тушунилади. 
Бундан ташқари, олма етиштиришни янада ях-
шилашда янги, серҳосил, меваси сифатли бўлган 
олма навларини синовдан ўтказиш ва уларни кенг 
ишлаб чиқаришга жорий қилиш, илғор агротехни-
ка тадбирларини қўллаш, зараркунанда ва касал-
ликларга қарши уйғунлашган ҳимоя усулларини 
амалиётга тадбиқ қилиш, олма касалликларига 
қарши курашда касаллик ривожланишини олдини 
олувчи ва даволаш хусусиятига эга препаратлар-
дан фойдаланиш, олма кўчатларининг вирусдан 
тозаланган пайвандтагларда вируссиз навларни 
пайвандлаш орқали етиштириш, ҳосилни йиғиб 
олиш, қадоқлаш ва совуқхоналарда сақлаш усул-
ларини янада такомиллаштириш ҳамда фермер 
ва агрономларнинг билимларини, замонавий 
боғдорчилик янгиликларига уйғун ҳолда, оши-
ришларини таъминлаш зарур. Айниқса, пакана 
пайвандтагларда етиштирилаётган олма дарахт-
ларини замонавий суғориш усулларидан бири 
бўлган томчилатиб суғориш тизимини қўллаш 
орқали ўстириш нафақат ҳосилдорликнинг юқори 
бўлишига, балки узоқ йиллар давомида сифатли 
мева олиш имкониятини яратади. 
Ўзбекистонда интенсив боғдорчиликни ривож-
лантириш юзасидан бир қанча қарор ва фармон-
лар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2014 йил якунлари бўйича 2015 
йил 16 январда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида 
сўзлаган нутқида қишлоқ хўжалигини 2015 йилда 
ривожлантиришдаги устувор йўналишларидан 
бири янги агротехнологиялар ва замонавий тех-
никалар ёрдамида қишлоқ хўжалигини интенсив 
усулларга ўтказиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб замонавий 
боғдорчиликни жадаллаштиришнинг энг самара-
ли усули бу мевали дарахтларни пакана ва ярим 
пакана пайвандтаглардан фойдаланиб уларни 
симбағазларга бойлаб ўстириш ҳисобланади.
кириш


5
Қандай боғлар интенсив боғлар дейилади
Расм-1. 2 ёшли олма дарахти ҳосили. Голландия. 
Расм-2. Беш ёшли Жеромин навли олма
дарахти ҳосили. Ўзбекистон. 

Download 10,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish