зарарлаши хабар қилинган [51]; касаллик Ўзбекистонда Тошкент, Сирдарё,
Бухоро ва Хоразм вилоятларида кенг тарқалиши эътироф этилган. Замонавий
илмий адабиётларда бу касаллик ҳақида маълумот умуман мавжуд эмас ва
унинг қўзғатувчиси тўғри аниқланиши шубҳалидир.
Занг. Ўзбекистонда Сурхондарё вилоятида нокда занг касаллигини
қўзғатувчи замбуруғ (
Gymnosporangium fuscum) эциал босқичда учраб,
зарарлаши қайд этилган.
Замбуруғлар қўзғатадиган бошқа касалликлар. Мевали дарахтларда кўп
паразит ёки ярим паразит замбуруғлар, жумладан пикнидали турлардан олма
ва нок баргларида ва/ёки меваларида доғланиш қўзғатувчи
Phoma pomorum
(синоними
P. prunicola)
, P. macrostoma (синоним
P. limitata ),
P. glomerata,
P.
exigua,
P. pomi,
Phyllosticta pyrina,
P. solitaria,
Septoria pyricola (нок
баргларида оқ доғланиш – септориоз қўзатувчиси; телеоморфаси аскомицет
Mycosphaerella sentina), олма ва/ёки нокнинг қуриган шохлари ва тўкилган
меваларида
Phoma pyrina,
Phyllosticta mali,
Coniothyrium piricolum, ўрик
барглари ва/ёки тана ва шохларида
Phoma armeniaca,
Sphaeropsis armeniaca,
олчанинг қуриётган новдаларида
Diplodia pruni, барг ва новдаларида
Phoma
myxae, олхўрининг қуриётган ва тирик новдаларида
Diplodia cerasorum,
шафтолида
Phoma persicae (шохларида),
Phyllosticta persicae, ўрик ва
шафтолида
Phyllosticta
prunicola
қайд
этилган.
Такомиллашмаган
(гифомицет) замбуруғлардан олма баргларида доғланиш қўзғатувчи
Alternaria mali, нок барглари, новда ва меваларини зарарловчи
Alternaria
alternata, олма меваларида
Nigrospora oryzae ва
Botrytis cinerea, олча ва
шафтоли баргларида доғланиш қўзғатувчи
Cercospora cerasella, беҳида
Cladosporium
herbarum,
шафтоли
баргларида
доғланиш
қўзғатувчи
Cladosporium exoasci ва
Cladosporium phyllophilum, олча, бодом ва
шафтолида
Cladosporium
carpophillum,
шафтолида
Coniothecium
chromatosporum турлари аниқланган.
Ўсув (ва меваларни омборхонада сақлаш) даврида олма меваларининг
усти ёки ичи моғорлаши ва чиришини
Penicillium, Alternaria, Stemphylium,
Cladosporium, Ulocladium, Epicoccum, Coniothyrium, Fusarium, Pestalotia ва
Botrytis туркумларига мансуб такомиллашмаган замбуруғ турлари,
Sclerotinia
sclerotiorum,
Pleospora herbarum,
Monilinia sp. ва
Botryosphaeria obtusa
аскомицет замбуруғлари ҳамда
Mucor piriformis зигомицет замбуруғи,
калмараз билан касалланган олма меваларида иккиламчи касаллик - нимранг
чириш пайдо бўлишига олиб келувчи
Trichothecium rosem гифомицет
замбуруғи қўзғатиши хабар қилинган.
Botryosphaeria obtusa беҳи меваларини
ҳам зарарлайди. Олмада калмараз, қора рак ва цитоспорозга қарши тавсия
қилинган агротехник ва кимёвий кураш усулларини қўллаш юқорида
кўрсатилган касалликларга қарши ҳам самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: