ҚОРА РАК КАСАЛЛИГИ
Қора рак касаллиги олма, беҳи ва нокда дунёнинг барча мамлакатларида,
жумладан Марказий Осиё давлатларида ҳам тарқалган, Ўзбекистонда барча
вилоятларда учрайди.
Касаллик белгилари. Қора рак билан олма ва беҳи дарахтларининг гул,
барг ва мевалари зарарланади, аммо унинг энг хавфли шакли – дарахт танаси
ва йўғон шохлари зарарланишидир. Гулкосабаргларда касалликнинг 1-
белгилари кичик қизил доғлардан бошланади, вақт ўтиши билан улар қизил
ҳошияли, тўқ-қизил рангли доғларга айланади. Бир неча ҳафтадан кейин
гулкосабарглар доғлар билан қопланиб, тўқ-қўнғир тус олади, куйганга
ўхшаб қолади.
Гуллар тўкилгандан сўнг 1-3 ҳафта ўтгач баргларда касалликнинг 1-нчи
белгилари – кичик тўқ-қизил доғлар пайдо бўлади. Улар ўсади, кенглиги 4-7
мм га етади, четларида тўқ-қизил ранг сақланиб қолади, ўрталари жигарранг,
сўнгра қизғиш-қўнғир тус олади. Кучли зарарланган баргларнинг усти ола-
була бўлиб қолади ва улар тўкилиб кетади. Баргдаги доғлар устида ҳар хил
иккиламчи замбуруғлар ривожланади, натижада доғлар кенглиги катта бўлиб
кетади ва улар концентрик доиралар шаклини олади. Гул ва барглардаги
доғлар устида пикнидалар жуда кам ҳолларда пайдо бўлади.
Гулкосабарглар
зарарланиши
мевалар
гул
бўлган
томондан
зарарланишига олиб келади. Ёш меваларда касаллик гуллар тўкилгандан
кейин, кичик қизил доғлардан бошланади, вақт ўтиши билан улар тўқ-қизил
рангли, кенглиги 0,1-1,0 мм келадиган бўртмаларга айланади. Бўртмалар
фақат мева пишиб бошлаганда катталашади. Мавсум бошида ёш мевалар
зарарланиши (гуллар тўкилгандан кейин бир ой ичида) улар тўкилиб
кетишига олиб келади. Дарахтда қолган зарарланган ёш мевалар вақтидан 3-6
ҳафта олдин пишиб етилади ва устида касалликнинг ташқи белгилари пайдо
бўлмасдан, тўкилиб кетади. Бундай меваларнинг ички қисмлари кўпинча
чириб кетган бўлади. Етилаётган мевалар устида кичик, қизил ҳошияли қора
доғлар ривожланади, улар ўсиб, қора ва қўнғир тасмалардан иборат
концентрик доиралар ҳосил қилади. Зарарланган мева тўқималари
юмшамайди, уларнинг устида, бўртмалар тагида, қора нуқталар –
замбуруғнинг пикнидалари пайдо бўлади (1 кв. см да 200 та пикнида мавжуд
бўлиши мумкин). Касалланган мевалар баъзан чиримасдан, мумиёлашади,
улар кўпинча дарахтда осилиб қолади. Меваларнинг устида бўртмалар
мавжудлиги билан қора рак монилиоз мева чиришидан ажралиб туради.
Меваларнинг
кўпчилиги
ҳосил
етилиши,
уни
йиғиш,
ташиш
ва
омборхоналарда сақлаш даврида зарарланади.
Дарахтларнинг танаси, новда ва шохлари зарарланганида уларнинг
пўстлоғида бироз ботиқ, қўнғир доғлар пайдо бўлади. Уларнинг баъзилари
ўсмайди, бошқалари ўсиб, узунлиги 0,5 м ва ундан ҳам каттароқ, қора
яраларга айланади. Яралар новдани ўраб олган тақдирда, у зарарланган
жойидан синиб кетади. Баъзи яралар пўстлоқ усти бутунлай чатнаши,
пўстлоқ ҳалок бўлиши ва тушиб кетиши, дарахт танаси ва шохларининг ёғоч
қисми очилиб қолиши ва дарахт нобуд бўлишига олиб келади. Қора ракнинг
олма, беҳи ва нокдаги характерли белгиси – зарарланган дарахт танаси,
шохлари ва новдаларининг пўстлоқларида, эпидермис остида пикнидалар
кўплаб ривожланиши, натижада усти бўртмалар билан қопланиб, ғадир-
будур бўлиб қолишидир. Олма ва беҳининг зарарланган пўстлоқлари қора
тус олади. Зарарланган нок танаси ва шохларида пўстлоқ қораймайди, усти
чатнаб, концентрик доиралар шаклидаги ёриқлар ҳосил қилади, пўстлоқ осон
уваланиб кетади ва дарахтнинг ёғоч қисми очилиб қолади.
Қўзғатувчи замбуруғ бошқа сабаблар (бактериал куйиш, совуқ уриши,
механик жароҳатлар) туфайли дарахт танаси ва шохларида пайдо бўлган
яраларга ҳам кириб олиб, яралар жуда катта бўлиб кетишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |