Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика


- Илм ва ҳунарни қунт билан охиригача тўлиқ ўрганиш керак.. Чала  ва юзаки ўраниш яхшиликка ва мукаммаликка олиб келмайди.  -



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Илм ва ҳунарни қунт билан охиригача тўлиқ ўрганиш керак.. Чала 
ва юзаки ўраниш яхшиликка ва мукаммаликка олиб келмайди. 
Инсонларда яхши ва яхши хулқлар мавжуд. Улар орасидан ёмон 
хулқларнинг миллат орасига сингиб кетиши фожеага олиб келади. Яхшиси
уларнинг ёмонларидан воз кечиш керак. Ана шунда миллат тузалади. 
Тарбияда ота-она, устоз ва атроф муҳит таъсири бор. Уларнинг қай 
бири кучли бўлса, болага унинг таъсири кучли бўлади.
Фарзанд тарбиясининг кучи унинг насл-насабидан эмас, балки 
унга берилаётган тарбиянинг қай даражада эканлигидан. 
Халқ мақоллари ҳам турлича. Улар орасида фарзанд тарбиясига 
бир ёқлама таъсир этадиганлари ҳам бор. Тарбияда уларнинг ҳам 
керагидан фойдаланган маъқул. 
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кун бола тарбиясида ҳамда
умутаълим мактабларида “Тарбия” дарсларини ўқитиш жараёнида
бирмунча методик тавсия ва манбаларга муҳтождик ёхуд бўшлиқлар бор..
Ана шу бўшлиқ ва эҳтиёжни қондиришда эса шарқ мутафаккирларининг 
панднома тарзидаги асарлари тўлдирувчи манбалардан бири бўлиб 
хизмат қилиши мумкин. Улардан қай тарзда усталик билан фойдаланиш 
эса “Тарбия” дарсини ўқитишни мақсад қилиб қўйган ўқитувчининг 
бевосита педагогик маҳоратига боғлиқ 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 


153 
1.Маънавият юлдузлари- Т., -“ФАН”-.2000 йил. 61-65 бетлар. 
2.Абай.Танланган асарлар. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва 
санъат нашриёти, 1995 йил. 103-бет 
3.Абай Қўнонбоев. Танланган асарлар.-Тошкент: Ўздавнашр, 1961. 
 
КАР БОЛАЛАР МАКТАБИДА ОНА ТИЛГА ЎҚИТИШ ИШЛАРИНИ 
ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
Назарова Дилдора Асотовна ТДПУ доценти, 
п.ф.н. 
Дилфузахон Исоқжонова Мухторжон қизи
ТДПУ магистри 
Ҳар бир педагогик тизим фақатгина назарий асос ва ундан келиб 
чиқувчи ўқитишдан иборат бўлибгина қолмасдан, ўз ичига ўқитиш шарт-
шароитларини 
ва 
шаклларини 
ташкил 
қилишни 
ҳам 
олади. 
Сурдопедагогиканинг барча маълум бўлган тизимларидан биринчи 
босқичи таълимнинг турли босқичларига ажратилган махсус ўқитиш учун 
берилган барча материаллар босқичлараро тақсимланган ва изчиллик 
билан босқичма-босқич тузишни мураккаблашган, ҳажми ортган. Бир 
босқич маълум нутқий қўникмаларни ҳосил қилишни талаб қилса, кейинги 
босқич унданда мураккаброқ нутқий кўникмаларни шакллантиришга 
қаратилган. Ўқитишнинг изчил ва босқичма-босқичлиги болага 
ўқитишнинг фақатгина асосларини эгаллашга ёки мактаб ўқитиш 
курсининг тўлиқ ўтиш имкониятини берар эди. Охиргиси фақат ақлий 
қобилият, оилада тарбияланиш шароити, эшитишни бузилиши сабаб ва 
вақти билан боғланибгина қолмасдан, ўқувчи оиласини моддий ахволига 
ҳам боғлиқ эди, чунки ўқитиш моддий маблағга боғлиқ бўлган. Шу боис, 
қадимда ўқитишнинг давомийлиги барча карлар учун бир хил бўлмаган[2]. 
Замонавий карлар мактаби ўқувчиларининг асосий қисми учун 12 
йиллик таълим ташкил қилиб, бу таълим жараёни ўрта мактабнинг 8 
йиллик таълим дастурини ўз ичига олади. Ўқитиш жараёни 
босқичлилигига умумий билим ҳажми ва унга хос нутқий ривожланиш 
даражасидан ташқари боланинг ёш даврларига хос психологик 
имкониятлари омили ҳам таъсир қилади[3]. Тилни ўзлаштириш ва нутқий 
кўникмаларни шакллантиришнинг баъзи талаблари фақат катта ёшдаги 
ўқувчилар ихтиёрий жараёнларни маълум даражасидаги ривожидагина 
бажара олишса, баъзилари эса бошланғич синф ўқувчилари томонидан 
бажарилади. Ўқитишни алоҳида босқичларга бўлишнинг учинчи омили – 
кар болаларни нутқнинг ҳар хил шакл ва турларини ўзлаштира олишининг 
реал имкониятларидир. Мазкур омил ўқитишнинг ҳар бир босқичида 
ўзлаштира олиш, қабул қилиш ва ишлата олиш қийин-осонлик даражасини 
эътиборга олган ҳолда нутқ шакл ларини ҳар хил бирикмалар тарзида 
ўқитиб боришни ҳамда бу шакл ва турлардан етакчисини, кўмакчисини 
белгилашга таъсир қилади. 
Она тилини ўқитишда тизимлилик кўп даражада тилнинг табиатига 
ҳам боғлиқ. Тилнинг баъзи муносабатлари, қонуниятлари, алоқалари 


154 
ўқитишдан 
аввал 
ҳаётда 
ўзлаштирилган 
бўлиб, 
амалиётда 
мураккаблаштирилади. Тил тизимининг бошқа хусусиятлари махсус 
кузатувни, таҳлилни, умумлаштиришни талаб этади ва қандайдир амалий 
асос заминида ўқитилиши лозим. Уларнинг мураккаброқ турлари кейинги 
босқичда таништирилади. Масалан, синтагматик муносабатлар кўпроқ 
тилга таалуқли бўлса, парагматик муносабатлар кўпроқ тил тизимига 
хосдир. Уларни бир босқичда ўзлаштира олиш мумкин эмас. Шунинг учун 
тилнинг тизимли ташкиллаштиришни тўлиқ узлаштириш фақатгина 
мактаб ўқув курсининг барча босқичларида ўқитишдагина амалга 
оширилиши мумкин[4].Тизимлилик ёки босқичма-босқичлилик каби тилга 
ўқитишни ташкилллаштиришни томонлари карлар мактабида дидактик, 
психофизик ва лингвистик омиллар томонидан аниқланади. Вазифани 
бажаришнинг ўзгармас шарти-бир босқичдан кейингичига ўтишдаги 
узвийликдир. Кар болаларни мактабда ўқитиш курси тўрт асосий босқичга 
бўлинади. Биринчи босқич тайёрлов синфи бўлиб, у мактабга 
тайёрловдан ўтмаган болалар учун мўлжалланган. Бу давр болани бир 
ёшдан 4-5 ёшгача давом этади. Бунда катта эътибор кўпчилик кар 
болаларни махсус мактабгача тарбия муассасаларига қатнаши муддатига 
ва ҳар бир болани тарбиялашнинг конкрет шарт-шароитларига қаратилади. 
Ўқитишнинг иккинчи босқичи – бошланғичсинфлар бўлиб, уларда 7 
ёшдан 10-11 ёшгача бўлган болалар ўқитилади. Учинчи босқич – ўрта 
синфлар бўлиб, кар болалар мактабининг V-VII синфларини ўз ичига 
олади. Бу босқичда 11-13 ёшдаги болалар ўқитилади. Тўртинчи босқич – 
катта синфлар бўлиб, карлар мактабининг 8-12 синфларини қамраб 
олади[1]. Мазкур босқичда 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар 
ўқитилади.Ушбу босқичлар бир-биридан вазифалари, ўқув фанлари 
мажмуаси ўқувчиларнинг нутқини ўстириш бўйича ишларнинг асосий 
йўналишлари билан фарқланади. Тайёрлов босқичининг асосий вазифаси 
болаларга мулоқот учун зарур нутқий материални қисқа вақт ичида 
ўзлаштиришни таъминлашдан иборат. Бирламчи алоқа ўрнатиш ва нутқда 
орттирилган тажрибани билиш фаолиятини натижаларини акс эттириш 
учун зарур ундов, сўроқ ва гаплар шаклидаги нутқий материал тилга 
ўқитишнинг мазмунини ташкил қилади.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish