Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Ибрат ҳақида. Асарда қозоқ халкини атрофдаги бошқа 
миллатлардан, жумладан рус, нўғай ва сартлардан (ўзбек-А.Т) ибрат 
олишга ва уларнинг уддабуронлиги ва тадбиркорлигидан ўрганишга
чақиради ҳамда шундай дейди : “...сартлар экмаган экин, улар олмаган 
ҳосил, савдагорлари бормаган ер-хулласи уларнинг қўлидан келмаган
иш йўқ экан. Улар ўзлари билан ўзлари овора бўлиб, шаҳар халқлари 
бир-бирлари билан ёвлашмайди- аҳил яшашади”. Шу ўринда қозоқ
халки ҳақида эса тўхталиб шундай дейди: “ Дунёда икки миллиондан
ортиқ халқ (қозоқ маъносида А.Т) бор. Жумладан, икки миллион 
қозоқлар. Бизнинг қозоқларнинг дўстлиги, душманлиги, мақтанчоқлиги,
зўрлиги, мол топиши, ҳунар ўраганиши, эл-юрт таниши дунёда ҳеч бир 
халқникига ўхшамайди. Биз доимо бир-биримиз билан юқлашиб, бир-
биримизнинг 
молимизни 
ўғирлаб, 
бир-биримизнинг 
қилмиш-
қидирмишларимизни киприк қоқмай пойлаганимиз пойлаган”. 
Ёки “... наҳот биз ўла –ўлгунча ер юзидаги барча халқлар ўртасида
энг хори бўлиб, бир-биримиз билан довлашиб, ёвлашиб, пойлашиб 
ўтамиз? Ё эса бизлар ҳам ўғрилик, муттаҳамликни бас қилиб, одам бўлиб, 
ер кўриб,эл кўриб, мол дунёни ҳалоллик билан орттириб, тинч-тотув
кун кечирадиган замон келармикин? Ҳай қайдам? ... дея саволлар қўяди. 
Маърифат ҳақида. Абай у ўзи мансуб бўлган миллат вакиллари 
орасида учрайдиган ўша даврда устивор бўлган ялқовлик, қўрқоқлик,
дангасалик, мақтанчоқлик каби қатор салбий ва ўз ўрнида миллат 
тараққиёти учун тўсиқ бўладиган иллатларни санаб ўтади. Ана шу 
руҳни у бутун ижодига, энг асосийси “Насиҳатлар” асарига тамомила 
сингдириб юборади. Бу каби иллатлардан қутилишнинг бирдан бир йўли
қозоқ халқининг ҳам илм-маърифатли бўлиши зарурлигидан иборат, деб 
билади. Бола тарбиясида хорижий тилларни ўргатиш ҳақида. Абай 
Қўнанбоев қозоқ болаларини ёшлигидан ўқиш ва ўқитишга ўргатишни 
тавсия қилади. Лекин у борада шошма шошарлик қилмасликка, аввало, 
болаларни туркий тилда ўқиш ва ўқитиш зарурлигини таъкидлайди ва “
Болларимизни ўқитиш керак, аммо туркийни танийдиган, қўлидан иш 
келадиган, киройи ўқигандан кейин, расмона одам бўладиган даражада 
ўқитиш керак.”, дейди.Назаримизда бугунги кунда ҳам биз ўзбек
болаларига ҳам хорижий тилларни ўргатишда Абай тавсияларига 
таянишимиз ва ундан фойдаланишимиз лозимга ухшайди. Жумладан, 
бугунги кун ўзбек мактабларида болаларга биринчи синфданоқ ўзбек 
тили билан биргаликда инглиз ва рус тилларини ўқитиш ҳам йўлга
қўйилган. Афсуски, Абай ўз вақтида бу йўлни, яъни аралаш усулни тавсия 


150 
этмайди. Унинг фиткрича, бола аввал ўз тилини билмоғи, сўнгра сал оқ- 
қорани танигандан сўнггина рус ва бошқа тилларни ўрганишга кириши 
лозим. Бола тукрий тилни мукаммал билгандан сўнг форс, араб ва рус 
тилларини ўрганишга киришиш кераклигини айтади ва бу борадаги 
асосий мақсадини қуйидагича ифода этади: “Русларнинг илмини ўрганиш, 
ўқиш керак. Ҳикмат ҳам, илм ҳунар ҳам , билим ҳам, мол ҳам ҳаммаси 
русларда. Уларнинг зараридан овлоқ, фойдасига шерик бўлиш учун ҳам 
тилини, илмини, билимини ўрганишимиз керак” (Ўша манба. 75-76 
бетлар) ... “ Ана шундагина биз русларнинг баъзи бир қонунсиз 
зўрликларига йўл қўймаган бўлур эдик”. (Ўша манба,76 бет) Бу билан 
адиб рус тили орқали босиқичиларнинг орасидан ўз ҳақ ҳуқуқини
ажратиб оладиган миллат яратишга эришиш мумкинлиги айтади.
Алломанинг бу каби қарашлари бугунги кунда ҳам ўзининг зарарча 
қадрини йўқотган эмас.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish