УЧИНЧИ ШЎЪБА
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА УМУМТАЪЛИМ
ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШ МУАММОЛАРИ.
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАТЕМАТИКА КУРСИДА
(I-XIСИНФЛАРДА) КОМБИНАТОРИКА, СТАТИСТИКА ВА
ЭҲТИМОЛЛИК НАЗАРИЯСИ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ ЎРГАНИШ
БАРАКАЕВ МУРОД – п.ф.н., доцент
(Низомий номидаги ТДПУ)
ШАМШИЕВ АБДИВАЛИ – и.ф.н.,
доцент в.б. (Жиззах ДПИ)
Аннотация: Мазкур мақола умумий ўрта таълим мактаблари математика
курсида “Комбинаторика, статистика ва эҳтимоллар назарияси” ни ўрганишга
бағишланган бўлиб, унда мазкур мавзуни ўрганишнинг мақсади, уни ўрганишга қўйилган
талаблар, ўрганиладиган мазмун етарли даражада очиб берилган.
Таянч тушунчалар: Комбинаторика, статистика, эҳтимоллар назарияси,
уларнинг мазмуни, ўрганиш мақсади, уни ўрганишга қўйилган талаблар.
Annotation: This article is devoted to the study of "Combinatorics, statistics, and
probability theory" in the course of mathematics in secondary schools, in which the purpose
of studying this topic, the requirements for its study, the study content is sufficiently disclosed.
Keywords: Combinatorics, statistics, probability theory, their content, the purpose of
the study, the requirements for its study.
Аннотация: Данная статья посвящена изучению «Комбинаторики, статистики
и теории вероятностей» в курсе математики в общеобразовательных школах, в
которой достаточно раскрыты цель изучения данной темы, требования к ее
изучению, содержание обучения.
Ключевые слова: комбинаторика, статистика, теория вероятностей, их
содержание, цель исследования, требования к ее изучению.
Бугунги кунда математик таълим мазмунини модернизациялашнинг
муҳим жиҳатларидан бири бу статистика, эҳтимоллик назарияси ва
комбинаторика элементларини умумий ўрта мактаб ўқув дастурларига
киритишдан иборат бўлиб, бу замонавий шахснинг, бугунги кун
таълимининг эҳтимоллик ва статистика ҳамда комбинаторик билимларини
эгаллаш зарурати билан боғлиқ. Чунки, эҳтимоллар, статистика ва
комбинаторика бўйича етарли билимларга эга бўлмасдан туриб, ижтимоий,
сиёсий ва иқтисодий маълумотни етарли даражада идрок этиш ва унга
асосланган қарорлар қабул қилиш қийин бўлади. Айниқса, физика, кимё,
биология каби замонавий фанлар, бутун ижтимоий-иқтисодий фанлар
мажмуи эҳтимолий-статистик асосда қурилган ва ривожланиб
бораётганлиги сабабли уларни эҳтимоллар, статистика ва комбинаторика
бўйича етарли билимларга эга бўлмасдан туриб эгаллаб бўлмайди.
143
Ҳозирги кунда стохастик чизиқ материаллари математикани чуқур
ўрганишга ихтисослашган синфлар учун мўлжалланган ўқув дастурларида
киритилган бўлсада, улар илмий-методик жиҳатдан маълум бир тизимга
солинмаган. Шунинг учун ҳам мазкур масалани ўрганиш ўқувчида яхлит
қарашни шакллантирмайди. Амалдаги умумий ўрта таълим математика
курси бўйича давлат таълим стандартига “Эҳтимоллик назарияси,
статистика ва комбинаторика элементлари”ни киритилган бўлсада, мазкур
бўлимни ўқитиш методикаси етарли равишда ўрганилмаган. Ҳозирги
кунда “Комбинаторика, статистика ва эҳтимоллар назарияси” мавзуси
тизимли курс сифатида умумий ўрта таълим математика курсининг 11
синфида ўрганилиб, унинг мазмуни тахминан қуйидагиларни ўз ичига
олиши мақсадга мувофиқ:
Комбинаторика
масалалари.Статистикмаълумотлар
ва
уларнингтурликўринишлари. Ўрта қиймат, мода ва медиана. Четлашиш,
стандарт четлашиш. Иккита турли маълумотлар ўртасида
боғлиқликни тадқиқ қилиш. Тасодифий ҳодисалар ва уларнинг
эҳтимоллиги ҳақида тушунча. Қарама-қарши ҳодиса. Ҳодисалар устида
амаллар
ва
уларни
Эйлер-Венн
диаграммаларида
тасвирлаш.
Эҳтимолликларни қўшиш ва кўпайтириш, содда ҳодисаларнинг
эҳтимолликларни ҳисоблаш усуллари. Биномиал ва нормал тақсимот
ҳақида тушунча
.
Маълумки, ҳар бир мактаб битирувчисига математикани ўрганиш
жараёнида қўйиладиган асосий талаблар қуйидагиларни ўз ичига олади,
яъни математикани ўрганиш орқали ўқувчилардан қуйидагиларни тушуниб
етиш талаб этилади:
- оддий исботлашларни бажара олиши;
олдиндан маълум бўлган ёки илгари олинган тасдиқларга асосланган ҳолда
содда хулосаларни чиқариш ва уларнинг мантиқий тўғрилигига баҳо бера
олиши;
- тасдиқларни рад этиш учун қарши усуллардан ва тасвирлардан
фойдалана олиш малака ва кўникмалирига эга бўлиши;
-
жадваллар,
диагараммалар
ва
графикларда
келтирилган
маълумотлардан кераклиларини ажрата олиш;
-
берилган маълумотлар асосида жадваллар, диаграммалар ва
графикларни туза олиши;
- комбинаторик масалаларни мумкин бўлган вариантларни тизимли
равишда танлай олиш, шунингдек кўпайиш қоидасидан фойдаланган ҳолда
комбинаторик масалаларни еча олиши;
- ўлчов натижаларининг ўртача қийматларини ҳисоблаб топа олиши;
- комбинаторика, статистика ва эҳтимоллар назарияси бўйича эгаллаган
билим, малака ва кўникмаларни ўз амалий фаолиятида ва кундалик ҳаётда
фойдалана олиши;
- исботлашларда керакли далилларни аниқлай олиши;
- мантиқан нотўғри бўлган фикрларни ажрата олиши;
144
- математик тасдиқлар ва исботлашларни мантиқий амаллар асосида ёза
олиши;
- жадвал, диаграмма ёки ва график кўринишда берилган сонли
маълумотларни таҳлил қила олиши;
- кундалик ва касбий фаолиятида сонлар, фоизлар, узунликлар, юзалар,
ҳажмлар, вақт, тезлик кабилар иштирок этган амалий масалаларни еча
олиши;
- тизимли вариантларни талаб қиладиган ўқув ва амалий масалаларни ҳал
қила олиши ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |