Таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/190
Sana24.02.2022
Hajmi3,53 Mb.
#221032
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   190
Bog'liq
Туплам 2, 2-3-4шуба (12.05.2021)

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Хамидов Ж.А. Основые компоненты информационной культуры 
учителя профессионального Хабаршысы, № 4, вестник. Шымкентского 
социально - педагогического университета.- Шымкент- 2008. 
2. Alikulov S. T. Mechanisms of implementation of interdisciplinary 
relationships 
between 
public 
education 
and 
vocational 
sciences. 
Эффективность применение инновационных технологий и техники в 
сельском и водном хозяйстве» международная научно-практическая 
онлайн-конференция 25-26 сентября, 2020 года. 
3. 
Хамидов Ж.А. Моделирование процесса формирования 
готовности будущего учителя профессионального образования к 
применению информационных технологий// Молодой учёный.-Чита, 
2011.-№12 
МАХСУС МАКТАБДА ГРАММАТИКАНИ ЎРГАТИШ 
УСЛУБИЯТИ 
Захро Урунова Низомиддиновна
"Сурдопедагогика ва инклюзив таълим
" кафедраси катта ўқитувчиси 
Махсус мактабда грамматикани ўргатишуслубиятнинг умумий 
тамойиллари умуман махсус педагогик жараён тузилишини белгилайди, 
уларни амалга ошириш тил ўқитишнинг барча вазифаларини ҳал этишни 
таъминлайди. Хусусий тамойил она тили бўйича қилинадиган ишларнинг 
тузилишига оид услубий талабларни белгилайди. Ушбу тамойилларда тил 
тизимидаги ҳар бир компонентнинг ўзига хосликлари, кар ва заиф 
эшитувчилар тилдаги лексика, грамматика, нутқнинг оғзаки ва ёзма 
турлари ва шаклларини ўзлаштиришларининг психологик хусусиятлари 
акс этади [2].
Заиф эшитувчи ўқувчиларга она тилини ўқитишнинг услубий 
тамойиллари ўзаро боғланган талаблар (ёки қоидалар) тизимидир. 
Услубий жиҳатдан муҳим бўлган икки қоида ушбу тизимга асос қилиб 


158 
олинди. Бир томондан, тилни махсус ўқитишда меъёрдаги тилни 
ўзлаштиришнинг энг умумий қонуниятларидан келиб чиқиш, иккинчи 
томондан эса, заиф эшитувчи болалар нутқининг ривожланишида тил 
умумий қонуниятларининг ўзига хослигини ҳисобга олиш зарур деб 
топилди. Заиф эшитувчи болалар нутқининг грамматик жиҳатдан тўғри 
шаклланиши, ривожланиши кечадиган педагогик жараён махсус равишда 
ташкил қилинди. У муқаррар равишда (тилни ўзлаштиришнинг меъёрда 
боришига нисбатан) сунъий, яъни махсус ташкиллаштирилган жараён 
тусига киради. Бундай вазиятда алоҳида педагогик шарт-шароитлар 
таъминланиб, компенсаторлик функцияларини бажарадиган педагогик ва 
техник воситалардан фойдаланилади[4]. 
Дидактик жиҳатдан коммуникация тамойили нутқни мулоқот 
воситаси ва фикрлаш қуроли сифатида шакллантириш мақсадидан келиб 
чиқади. У тил ўқитиш жараёнининг амалий йўналтирилганлигини 
таъминлаши лозим. Бу тамойил тил материалини қўллаш жараёнида ундан 
(бевосита ва билвосита, ўқиш ва ёзиш тарзида) мулоқот қилиш, атроф
дунё тўғрисида билим орттириш мақсадида фойдаланиш жараёнида 
ўзлаштирилади[3]. 
Нутқнинг 
ривожланмаганлиги 
семантик 
(маъновий) тусдалиги ҳисобга олиниб, тил ўқитишдаги коммуникатив 
йўналтирилганлик тамойили ўқувчиларнинг онгини атроф дунё 
тўғрисидаги тасаввур ва тушунчалар билан бойитиб боради, уларнинг 
нутқини фикрлашининг мазмуний томонини ривожлантириш билан узвий 
равишда боғлаган ҳолда ўстиради[1]. Нутқий фаолият эшитмайдиган 
болалар ўзлаштириши учун мураккаб фаолият бўлиб нутқ ўстириш, она 
тили, ўқиш дарсларидагина эмас, балки бу фаолият ўқув режасидаги барча 
фанларда, синфдан ташқари ва мактабдан ташқари машғулотларда ҳам 
шакллантирилиши керак. Нутқни ўстириш ишининг синфдаги шакллари ва 
синфдан ташқари шаклларини бирга қўшиб амалга ошириш, 
ўқувчиларнинг қулоғи эшитадиган тенгқурлари ва катталар билан 
мулоқотда бўлишлари учун жамики имкониятларидан фойдаланиш катта 
аҳамиятга эга. Болалар фаолиятининг барча турлари уларнинг нутқини 
ўстиришга хизмат қилиши даркор.
Услубий тизимда нутқни тушунишнинг дастлабки ривожланиш 
босқичи пассив нутқни ўзлаштиришдан бошланиши кўзда тутилган. Бу 
босқичдаги педагогик иш боланинг нутқий мулоқотга қўшилишини 
таъминлайди, унинг нутқий фаоллигини ўстиришга кўмаклашади. Бунда 
машғулотлар шундай тузилиши керакки, аввалига ўқувчилар ўзларига 
қаратилган нутқни тушунишда аниқ вазиятга таянсинлар. Аста-секин 
шундай шароит яратилиши керакки, бунда болалар оғзаки ва ёзма фикр-
мулоҳазаларни қабул қилиб, сўзли (контекстли) вазиятга, яъни сўзлар, сўз 
бирикмалари, гаплар ўртасидаги мантиқий боғланишларга қараб мўлжални 
ола биладиган бўлсинлар[2]. 
6. Барча бошқанутқий функциялар ривожланиши муносабати билан 
нутқни шакллантириш ва тузатиш тамойили. Ушбу тамойилга амал 
қилиш педагогнинг зиммасига нутқдан ташқари даражада ҳам, нутқ 


159 
даражасида 
ҳам 
болаларнинг 
сенсорикаси 
(сезги 
органлари)ни 
ривожлантиришга диққат-эътибор қилиш (болаларнинг қабул қилишига, 
кузатишларига бошчилик қилиш, уларга нарсаларнинг турли хоссалари ва 
белгиларини таҳлил қилишни ўргатиш) вазифасини юклайди. 
Талаффузга ўргатиш, оғзаки нутқни кўриб-эшитиб қабул қилиш 
кўникмаларини, 
эшитиш 
қолдиғини 
ривожлантириш 
ва 
ундан 
фойдаланиш, уларнинг барчаси бутун бир мажмуа бўлиб, нутқнинг 
сенсоматор таянчини такомиллаштиришга кўмаклашади, бу эса сўзли 
фикрлашнинг моддий негизини мустаҳкамлашга олиб келади. 
Абстракт тафаккурни ривожлантириш ва у асосида билиш 
жараёнларини шакллантиришга кўмаклашадиган педагогик иш усуллари 
(таҳлил, синтез, қиёслаш, умумлаштириш, мулоҳазалар, хулосалар тузиш) 
муҳим рол ўйнайди. Улар нутқни сезги органлари ёрдамида қабул 
қилинадиганларини ҳам, тил воситаларидан фойдаланишни талаб 
қиладиганларини ҳам аниқлаш учун қўлланилади.

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish