44
фикр юритиш лаёқатини ривожлантириш бирор мамлакатнинг хусусий ташвиши бўлмай, дунё
халқлари олдида турган энг долзарб муаммолардан бири экани англашилади.
Замонавий иқтисодий-ижтимоий ривожланиш таълим тизими олдига қўяётган талаблар
билан боғлиқликда ўтказилган кўплаб тадқиқотларда компетент ёндашув таълим мазмуни ва
методларини ўзгартиришнинг янги босқичи сифатида кўриб чиқилган. Ана шу нуқтаи назардан
кўплаб тадқиқотларда компетенция продуктив ва ижодий фаолият учун зарур ўзаро алоқадор
шахсий сифатлар мажмуи, компетентлик эса, маълум соҳага доир бирон-бир муаммони ҳал этишга
имкон берувчи шахснинг зарурий компетенцияларни эгаллаганлиги сифатида талқин этилган.
Компетенция (лотинча сўз бўлиб, эришаман, тўғри келаман маъноларини билдиради) –
субъектнинг мақсадни қўйиш ва унга эришиш учун ташқи ва ички заҳираларни самарали бирга
ташкил қила олишликка тайёргарлиги, бошқача қилиб айтганда, бу субъектнинг муайян касбий
масалаларни еча олишга шахсий қобилиятидир[2].
Н.М.Муслимовнинг фикрича инглизча “competence” тушунчасининг луғавий маъноси
“қобилият” демакдир, бироқ компетенция атамаси билим, кўникма, маҳорат ва қобилиятни ифода
этишга хизмат қилади [3].
Н.В.Тарасова “компетенция” тушунчасини “муаммони ҳал этиш учун билим ва вазият,
билим ва ҳаракат ўртасида алоқадорликни таъминлаш имконини берадиган билим, қадриятлар,
лаёқатларга асосланган умумий қобилият» сифатида талқин этади [4]. Муаллифнинг фикридан
келиб чиққан ҳолда, компетенция – инсоннинг мавжуд билим ва ҳаётий тажрибаларга таянган ҳолда
маълум бир муаммони ҳал этишга доир қобилияти, деган хулосага келиш мумкин.
Компетенция – маълум бир соҳада самарали продуктив фаолият учун зарур бўлган
ўқувчининг аввалдан белгиланган таълимий тайёргарлигига қўйиладиган ижтимоий талаблар
(меъёрлар)дан ҳам ўзиб кетишидир. Шу билан бир қаторда компетенциявий ёндашувда таълимнинг
анъанавий уч элементи (триада) – “Билим – Кўникма – Малака”ни олти бирлик (сикстет) “Билим –
Кўникма – Малака – Амалий фаолият тажрибаси – Комптенция – Компететнлик” тарзида таҳлил
этиш талаб этилади [5].
Тарихий тафаккурни ривожлантириш муаммосини тадқиқ этган педагог олим Б.Х.Ходжаев
тадқиқот объекти билан боғлиқликда мотивацион-когнитив, информацион; коммуникатив, ғоявий-
мафкуравий, фуқароликка доир, маънавий-ахлоқий, акмеологик, аксиологик, эстетик
компетенциялар тизимини аниқлаштирган [6].
Гуруҳий мунозара орқали ўқувчиларда ахборотлар билан ишлаш компетенциясини
ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқиш мумкин.
1. Гуруҳий мунозара.
Мақсад: Интернет тармоғидаги суҳбат жараёнида ҳамсуҳбатининг қадриятга йўналтирилган
фикрларини аниқлаштириш.
Гуруҳий мунозарани ташкил этиш учун савол ва топшириқлар -жадвалда
келтирилган:
Do'stlaringiz bilan baham: