Microsoft Word hazrati umar ziyouz com doc



Download 1,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/224
Sana24.02.2022
Hajmi1,54 Mb.
#210655
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   224
Bog'liq
ҲАЗРАТИ УМАР ИБН ҲАТТОБ

www.ziyouz.com kutubxonasi 
42
— 
Қуёш билан... Ҳа, қуёш билан қасам ичиб айтаманки, эртага сизларни ер билан яксон 
қиламан, — дея қичқирди. 
— 
Кўрамиз. Сиз ҳам кўрасиз. 
Қўмондон орқада буйруқ кутиб турган хизматкорга: «Ташқарига олиб чиқиб ташла», деб 
имо қилди (Ибн Касир, «Ал-бидоя»)
Муғийра чиқиб кетгач, Рустам бир одамни чақирди-да: 
— 
Тез бориб, анови бир кўзли бадбахтга етиб ол. Агар дарё устидаги кўприк ипини 
кесадиган бўлса, нариги кўзини ўзим ўйиб оламан, — деди. 
Муғийра ортидан бир отлиқ келаётганини билиб, тўхтади. Рустамнинг айтганларини 
эшитгач, деди: 
— 
Сен ҳам шуни етказиб қўй: Агар шундан кейин ҳам сизлар билан урушмасам, кўзимнинг 
ўйиб олинишини ўзим истайман. 
Муғийра кўприкдан ўтиб, Саъд ёнига келди. Бўлган воқеани айтиб: «Урушга ҳозирлик 
кўринг», деди. Эртасига душман тарафдан вакил келди: 
— 
Кўприкдан сиз ўтасизларми ёки биз ўтайликми? 
— 
Сизни бу тарафда кутамиз. 
Саъд амирларни тўплаб, тўрт бора такбир айтишни, тўртинчисида умумий ҳужумга ўтишни 
уқтирди. Илк уч такбир орасида амирларга лашкарни жангга ундовчи нутқ сўзланиши учун 
фурсат берилиши ҳам айтилди. 
* * * 
Уч бора такбир айтилди. Мусулмонлар жангга ҳозирланаркан, форсий бир аскар чиқиб, 
яккама-якка олишувга таклиф этди. Мусулмонлардан Ғолиб ибн Абдуллоҳ ал-Асадий чиқди. 
Бир оз муддат олишувдан кейин, душманнинг Хурмуз номли жангчиси асир олиниб, Саъднинг 
ҳузурига келтирилди. Бошидаги тождан унинг оддий одам эмаслиги кўриниб турарди. 
Хурмузнинг асир тушиши Форс қўшинига салбий таъсир қилди. Унинг қасосини олиш учун яна 
бир киши ўртага чиқа бошлади. У ҳам якка олишувга рақиб истарди. Бу сафар Амр ибн Маъдий 
Кариб чиқди. Амр жуда бақувват йигит эди. Ҳазрати Умар у билан Тулайҳани минг кишига тенг 
эр деб жўнатган эди. Унинг «самсома» деган қиличи ҳам одамлар орасида машҳур эди. Бир 
куни Ҳазрати Умар уни ёнига чақириб, қиличини кўрсатишини сўраган, сўнг томоша 
қилатуриб: 
— 
Халқ қиличинг ҳақида муболаға қилиб юборибди. Менимча, у мақталганичалик эмас, — 
деган, Амр эса, бунга жавобан: 
— 
Ўша гапларнинг бир қисмигина рост. Лекин сиз мендан фақат қиличнигина сўрадингиз, 
уни ўйнатадиган қўлни эмас. Қилич бу қўллар билан бирлашса, одамлар ошириб 
юбормаганларининг гувоҳи бўласиз, — деб айтган эди. 
Кейинчалик бу қилични умавийлар Амрнинг ўғилларидан сотиб олди. Бир неча юз йиллар 
давомида бу қилич аввал умавийларнинг, кейин аббосийларнинг салтанат қиличи бўлиб қолди. 
Саройга шоирлар чақирилиб, ушбу қилич васфида шеър ва мадхиялар битилди. 
Хуллас, Амр ўртага чиқиб, ўзини танитди. Бир оз олишдилар, сўнг Амр рақибининг 
белбоғидан ушлаб, судраганча мусулмонлар олдига келди. Уни ерга қулатиб, бошини кесиб
ирғитаркан, мусулмонларга ўгирилди ва: 
— 
Жангда мана шундай қиласиз, — деди Тарихи Табарий»). 
Кейин форслар ялпи ҳужумга ўтишди. Саъд ибн Абу Ваққос «Аллоҳу акбар» деб, тўртинчи 
такбирни айтганидан сўнг, Амр ибн Маъдий отини ниқтаб, қаршисидаги юз йигирма минг 
кишилик қўшин томон юрди. Унинг ортидан ўттиз минг кишилик мусулмон қўшини ҳаракатга 
тушди. 


Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.). Аҳмад Лутфий Қозончи 

Download 1,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish