Самиси ўқув услубий


Дунё минтақалари ўртасида ўтказилган IDI рейтинги ғолиблари



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

 
Дунё минтақалари ўртасида ўтказилган IDI рейтинги ғолиблари 
2014 йил 
2015 йил 
2016 йил 
2017 йил 
1-ўрин 
Дания 
Корея 
Корея 
Исландия 
2-ўрин 
Корея 
Дания 
Исландия 
Корея 
3-ўрин 
Швеция 
Исландия 
Дания 
Швейцария 
АКТнинг ривожланиши мамлакатнинг барча соҳадаги рақобатдошлиги 
даражасига ижобий таъсир кўрсатади. Чунки улар катта ҳажмдаги ахборотни 
тўплаш, умумлаштириш ва самарали бошқариш учун қулай шароитлар 
яратади. Бу бевосита мамлакат иқтисодиёти жадал ривожланишига, улардан 
корхоналарда фойдаланиш эса маркетинг самарадорлигини кўтаришга олиб 
келади. Шу боис юртимизда ушбу соҳани равнақ топтириш 2013-2020 
йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация 
тизимини ривожлантириш комплекс дастури асосида амалга оширилмоқда. 
Дастурнинг мақсади мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларига замонавий 
АКТни янада кенгроқ татбиқ этишдан, ахборот ресурслари ва тармоқларини 
жадал 
ривожлантиришни 
таъминлашдан, 
шунингдек 
тадбиркорлик 


субъектлари ва аҳолига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматларини 
кенгайтиришни рағбатлантиришдан иборатдир 
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хизмат 
кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни 
шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган 
хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик 
турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш устувор вазифалардан бири сифатида 
белгиланган. Уни изчил амалга ошириш натижасида аҳоли ва тадбиркорлик 
субъектларининг ахборот-коммуникация хизматларига бўлган талаби 
мақсадли қондирилади. 
Бинобарин, 
АКТ 
имкониятларидан 
оқилона 
фойдаланиш 
корхоналарнинг маркетинг фаолияти самарадорлигини оширишда ва унинг 
ҳақиқий бозор хусусиятларига эга бўлишини таъминлашда муҳим ўрин 
тутади. Бунинг учун эса, ҳозир мамлакатимиз хизматлар бозорида етакчи 
ҳисобланган АКТ хизматлари бозорининг молиявий ва маркетинг 
масалаларини комплекс тарзда тадқиқ қилиш ҳамда ҳар томонлама 
асосланган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш зарур. Бу биз танлаган мавзу 
ниҳоятда долзарб эканлигини англатади. 
Маркетинг фаолиятини самарали ташкил этиш, маҳсулотлар ва 
хизматларни бозорга олиб чиқиш, истеъмолчилар талаб-истакларини 
ўрганишнинг асосий воситаси сифатида АКТнинг вазифаларига қуйидагилар 
киради:  
– истеъмолчиларнинг хизматлар ва маҳсулотларга талабларини инобатга 
олган ҳолда, сотиб олиш қобилиятини тадқиқ этиш усулларини ишлаб чиқиш 
ва уларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш; 
– корхона ишлаб чиқарган маҳсулотлар ҳамда кўрсатган хизматларнинг 
рақобатдошлиги индексини аниқлаш ва баҳолаш; 
– истеъмолчиларнинг маҳсулотлар ва хизматларга бўлган талабларини 
аниқлаш ва ўсиш динамикасини ҳисоблаш; 
– рақобатдош корхоналар қондира олмаётган бозор талабларини аниқлаш; 
– корхоналар маҳсулотларини уларнинг сотиш каналларига тақсимлаш 
бўйича инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш. 
Маркетологлар фақат харидор ва унинг талабини аниқлаш билан 
қизиқиб қолмай, ўз рақобатчилари ва уларнинг хизматларидан, мамлакатдаги 
ва дунёдаги иқтисодий аҳволдан бохабар бўлишлари лозим. Бундай фаолият 
йирик корхона-компаниялар ҳаётида беқиёс аҳамиятга эга. Инчунин, 
иқтисодий инқироз пайтида улар янги хизматларни ташкил этиш учун катта 
маблағлар сарфлашади. Бу бизнес тарихидан маълум ҳақиқат. 
Маркетинг мутахассислари муаммони ўрганиш жараёнида тадқиқот 
мақсадини аниқ белгилашлари ва зарур маълумотларни йиғишлари керак. 
Маълумотларни йиғиш механизми ҳар хил бўлиб, уларни газеталардан
махсус оммавий журналлардан олиш, истеъмолчилар билан бевосита 
мулоқот қилиш ва ижтимоий сўровлар орқали тўплаш мумкин. 


Истеъмолчиларнинг маҳсулот ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини аниқлаш 
кўпинча анкета ва интервьюлар воситасида амалга оширилади. 
Интервьюлар олиш ҳамда фикрларни жамлашда замонавий АКТдан ва 
дастурлардан фойдаланиш жоиз. Маркетинг тадқиқотлари АКТ кўмагида 
ташкил этилса, маркетологларнинг истеъмолчилар ва ўз маҳсулотлари 
тўғрисида маълумотлар тўплаб, таҳлил қилиши анча осонлашади ва 
самарадорлиги ошади. 
Ривожланган давлатларда компанияларнинг маркетинг фаолиятини 
самарали йўлга қўйишда АКТдан фойдаланиладиган қуйидаги тадбирлар 
қўлланилади: 
– маҳсулот сотиш ва етказиб бериш воситаларини ўз ичига олган ташқи 
муҳит таҳлили. Таҳлил натижаларига кўра, бизнес фаолиятига 
кўмаклашадиган ва унга тўсқинлик қилувчи омиллар ойдинлашади. Бу 
мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва маркетинг бўйича зарур қарорлар қабул 
қилишга, АКТ маълумотлар банкини шакллантиришга кўмаклашади; 
– истеъмолчиларни комплекс ўрганиш жараёнида “сотиб олиш” бўйича 
қарор қабул қилиш мотивига эга мижозларнинг демографик, молиявий
географик маълумотларини таҳлил этишда АКТдан фойдаланиш
– янги хизматларни яратишда, эски тизимларни янгилаш учун 
концепциялар ишлаб чиқишда ва мавжуд хизматларни режалаштиришда 
АКТдан фойдаланиш; 
– тайёр маҳсулотларни тарқатиш ва сотишни режалаштиришда АКТдан 
фойдаланиш; 
– корхона ва маҳсулотни реклама қилишда, нуфузли нотижорат 
тадбирларини ташкил этишда АКТдан фойдаланиш; 
– нарх-наво сиёсатини амалга оширишда, нархларни режалаштиришда ва 
нархлар бўйича чегирмаларни ҳисоблашда АКТдан фойдаланиш; 
– маркетинг фаолиятини тизим сифатида бошқаришда ва маркетинг 
дастурини ишлаб чиқишда АКТдан фойдаланиш; 
– корхона бозоридаги хатар ва даромадларини баҳолашда, маркетинг 
қарорлари самарадорлигини ҳисоблашда АКТдан фойдаланиш. 
Корхона маркетинг фаолиятини бошқаришнинг энг илғор усулларидан 
бири сифатида замонавий иқтисодиётга АКТнинг самарали воситаси 
саналмиш Интернет технологиялари ҳам жадал кириб келмоқда. Бугунги 
кунда уларни амалиётга татбиқ этиш ва стратегияларини белгилаш долзарб 
вазифалардан бири ҳисобланади. 
Корхоналар ўз мижозлари ва шериклари ўртасида ахборот 
алмашинувини 
йўлга 
қўйишлари 
хизмат 
кўрсатишни 
самарали 
ташкиллаштириш ва тақдим этиш, ноёб мижозларни қамраб олиш ва уларга 
қулайлик яратиш учун катта имкониятлар яратади. 
Компанияларнинг маркетинг фаолиятини самарали ташкил этишда 
ноанъанавий бизнес сифатида Интернет маркетлар, яъни World Wide Web 
(WWW) Интернет савдо тармоқлари жадал ривожланиб бормоқда. 


АКТнинг жадал ривожланиши Интернетнинг энг муҳим тизими – 
электрон тижорат пайдо бўлишига олиб келди. Замонавий маркетинг 
Интернет маркетингининг янги йўналиши вужудга келишига туртки берди. 
Дарвоқе, Интернет маркетинг атамаси Интернетнинг гипермедиа 
муҳитида маркетинг назарияси ва методологиясидан келиб чиққан бўлиб, 
анъанавий маркетинг воситаларидан фарқли хусусиятларга эга. Шулардан 
бири унинг гипермедиа табиатига эгалигидир. У ахборотни тақдим этиш ва 
ўзлаштиришда юқори самарадорлик мавжудлиги билан тавсифланади. 
Бизнес ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни яхшилашда маркетинг 
имкониятларини сезиларли даражада оширади. Интернет тармоғининг роли 
коммуникатив функциялар билан чегараланиб қолмайди, у битимлар тузади, 
харидлар ва тўловларни амалга оширади, шу зайл глобал электрон бозор 
хусусиятларини тақдим этади. 
Республикамизда АКТни ҳар томонлама равнақ топтириш, ҳуқуқий-
ташкилий ва моддий-техник базасини изчил такомиллаштиришга алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. Ушбу тамойил асосида илғор АКТнинг салоҳияти, 
ютуқлари ва инновациялари халқимиз турмуш даражасини янада 
юксалтиришга, одамлар дунёқарашини ўзгартиришга, мамлакатимизни янада 
ривожлантириб, нуфузини жаҳонга ёйишга йўналтирилаётгани диққатга 
сазовордир. 
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан замонавий АКТни оммавий 
жорий этиш ва улардан фойдаланишни таъминловчи стратегияларни амалга 
ошириш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Бизнес субъектларидан 
рақобат шароитида яшаб қолишлари учун мазкур воситаларни кўпроқ 
қўллаш талаб этилмоқда. Бу корхоналарга электрон давлат хизматлари 
кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш зарурлигини англатади. 
Корхона ва бизнес субъектларининг замонавий АКТдан фойдаланишлари: 
– компанияларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан 
ўтказишда; 
– ваколатли ташкилотлардан лойиҳа ҳужжатларига рухсатномалар олиш 
ва улар билан келишиш (экология, қурилиш, табиий ресурслардан 
фойдаланиш)да; 
– лицензиялар олиш ва уларнинг муддатини узайтиришда; 
– юридик маслаҳатлар, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар 
тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ ахборот олишда; 
– бюджетга (даромад, фойда, қўшилган қиймат, йўл, ер солиқлари ва 
ҳоказолар) ҳамда бюджетдан ташқари фондларга мажбурий корпоратив 
тўловларни тўлашда; 
– экспорт – импорт операциялари бўйича товарларга илова қилинадиган 
ҳужжатларни ва божхона тўловларини расмийлаштиришда; 
– бухгалтерия, солиқ ва статистика ҳисоботларни расмийлаштириш ва 
бошқа ишларни амалга оширишда асқатади. 
Корхоналар маҳсулотларини самарали сотишни ташкил этиш учун 
ривожланган давлатлар амалиётида электрон тижорат (e-Commerce) 


воситаларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу моделларга чуқурроқ тўхталсак, 
қуйидагиларга ишонч ҳосил қиламиз: 
1. B2B (Business-to-Business) моделида бизнес бизнесга хизматлар тақдим 
этади. Масалан, консалтинг фирмаси бошқа компаниянинг савдо ходимлари 
учун тренинг хизматларини таклиф қилса, бу икки юридик шахслар, яъни 
компаниялар ўртасидаги савдо алоқалари ҳисобланади. 
2. B2C (Business-to-Consumer) моделида бизнес истеъмолчига хизмат 
кўрсатади. Масалан, истеъмолчиларга кўрсатиладиган сервис хизматлари. 
3. B2G (Business-to-Government) моделида бизнес ҳукуматга, яъни 
юридик шахслар, тадбиркорлар давлат муассасаларига хизмат кўрсатишади. 
4. C2B 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish