Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР НУТҚИНИНГ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ АҚЛИ ЗАИФ БОЛАЛАР НУТҚИНИНГ 
ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
Н.Қ. Абидова  ТДПУ ўқитувчиси, 
М. Соатова ТДПУ талабаси
Мактабгача ѐш даври – бу бола ривожланишининг энг самарали ва жадал 
жараѐнидир. Шунинг учун мактабгача ѐшдаги ақли заиф болаларнинг
қобилиятларини ўз вақтида аниқланиши, ўрганилиши ва улар билан зарур 
ҳолларда психологик-педагогик коррекция ишларини олиб борилиши мумкин 
қадар эртароқ амалга оширилса, мазкур педагогик-коррекцион иш 
самарадорлигини янада амалга оширади. Нутқнинг ривожланиши билан 
шахснинг, шунингдек барча психик жараѐнларининг шаклланиши чамбарчас 
боғлиқ. 
Нутқ – ижтимоий инсон турмушининг ажралмас бўлаги, инсоний 
жамиятнинг мавжудлик вазиятлари. Инсон ўз фаолиятининг 55% вақтини нутқ 
фаолиятининг асосий турлари – гапиришга, эшитишга, ўқишга, ѐзишга 
бағишлайди. Мактабгача таълим тизимида нутқни ривожлантириш етакчи ўрин 
эгаллайди. Нутқни ривожлантиришнинг асосий вазифалари – нутқнинг товуш 
маданиятини тарбиялаш, тил бойлигини, активлигини ошириш, нутқнинг 
грамматик томонини ривожлантириш, алоқа нутқини ўқитиш барча мактабгача 
ѐшдаги масофада ҳал қилинади. Ақли заиф болаларда меъѐрида 
ривожланаѐтган тенгдошларига қараганда нутқи кечикиб шаклланади ва бир 
қатор камчиликларга эга бўлади. Сўзнинг товушининг таҳлили ва синтези 
бузилишидаги, талаффуз камчиликлари, луғатининг қашшоқлиги, грамматик 
қурилишининг шаклланмаганлиги ақли заиф боланинг нутқи ва тафаккурининг 
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ҳатто айрим мустақил жумлалар 
пайдо бўлган тақдирда ҳам болаларнинг алоқаси қатор фонетик ва грамматик 
бузилишлар билан тавсифланади. Айниқса, оғзаки нутқ бузилганлиги туфайли 
шахслараро муносабатга киришиш кечикади. Ақли заиф болаларда нутқнинг 
бузилиш хусусияти юқори нерв фаолияти ва унинг психик шаклланишининг 
ўзига хослиги билан аниқланади. 
Мактабгача давр (3 ѐшдан 7 ѐшгача) – болаларнинг янада шиддатли нутқий 
ривожланиши. Асосий фаолият шаклини ўйин ташкил қилади. Бу жараѐнда 
боланинг шиддатли нутқий ривожи содир бўлади. Ўз талаффузини эшитиб 
назорат қилиш тажрибаси ривожланади, фонематик қабул қилиш шаклланади. 
Бола 4 ѐшларида кенг тарқалган оддий ва мураккаб гапларни қўллайди, ҳар хил 
товушларни фарқлай олади, яъни болада фонематик қабул қилиш шаклланган 
бўлиши керак. 
Ақли заиф болаларда билиш фаолиятининг олий шаклларини яхши 
ривожланмаганлиги фикрлашнинг юзакилиги, нутқнинг секин ривожланиши ва 
сифат жиҳатидан ўзига хослиги, хатти-ҳаракатини сўз орқали назорат қилишни 
издан чиқиши ҳиссий-иродавий соҳани тўлақонли эмаслиги кузатилади. Ақли 


51 
заиф болаларнинг пассив луғати фаол луғатга қараганда кўпроқ, лекин шунда 
ҳам бирор сўзни қайтариш, талаффуз этиш учун йўналтирувчи савол талаб 
этилади. Қийинчиликлар бир томондан, ақли заиф болаларнинг бош мия 
пўстлоғидаги тормозланишдан, бошқа томондан, семантик майдонлар 
шаклланишидаги ўзига хосликлардан келиб чиқади. 
Ақли заиф болалардаги нутқнинг яхши ривожланмаслиги асосида эшитиш 
аъзоларида ҳам айрим камчиликлари юз бериши мумкин. Бу нуқсон оқибатида 
бола узоқ муддат атрофдагилар нутқини яхши эшитмаслиги натижасида, бир-
бирларидан ажрата олмайди. Умуман бола кар эмас, аммо унга нисбатан 
айтилган гапларни ноаниқ идрок этади. Бу болалар жуда кам сўзларнигина 
бир-бирларидан ажрата оладилар. Ақли заиф болаларнинг нутқни идрок 
этишлари бирмунча секин амалга ошади. Ақли заиф болаларнинг нутқидаги 
барча камчиликларнинг асосий сабаби мана шудир. 
Ақли заиф болалар нутқининг тўла бўлмасдан, кечикиб ривожланиши 
нотўғри идрок қилишнинг асорати экан. Ақли заиф болалар таниш товушларни 
ѐмон фарқлайдилар, айниқса, ундош товушларни бир-бирларидан қийин 
фарқлайдилар. Ақли заиф болаларда меъѐрида ривожланаѐтган тенгдошларига 
қараганда нутқи кечикиб шаклланади ва бир қатор камчиликларга эга бўлади. 
Сўз товушининг таҳлили ва синтези бузилишидаги, талаффуз камчиликлари, 
луғатининг қашшоқлиги, грамматик қурилишининг шаклланмаганлиги ақли 
заиф боланинг нутқи ва тафаккурининг ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатади. Ҳатто айрим мустақил жумлалар пайдо бўлган тақдирда ҳам 
болаларнинг алоқаси қатор фонетик ва грамматик бузилишлар билан 
тавсифланади. Айниқса, оғзаки нутқ бузилганлиги туфайли шахслараро 
муносабатга киришиш кечикади. Ақли заиф болаларда нутқнинг бузилиш 
хусусияти юқори нерв фаолияти ва унинг психик шаклланишининг ўзига 
хослиги билан аниқланади. 
Мактабгача таълим муассасаларида ақли заиф болаларнинг нутқини 
шакллантириш ва ўстиришга қаратилган коррекцион-ривожлантирувчи
ишларда дидактик ўйинлар орқали ақли заиф болалар нутқининг энг асосий 
функцияси, 
яъни 
фаолиятни 
регуляцияловчи 
функцияси, 
мулоқот 
(коммуникатив, билиш) шаклланади ва ривожланади. Ақли заиф болаларнинг 
нутқини ўстиришда дидактик ўйинлар таълимий (катталар амалга оширувчи), 
коррекцияловчи (боланинг ривожланишига таъсир этувчи) характерга эга 
бўлади. 
Дидактик 
ўйинлар 
ақли 
заиф 
болаларнинг 
нутқини 
ривожлантиришнинг барча вазифаларини ечишда қўллаш мумкин. Улар 
луғатни аниқлаштиради ва кенгайтиради, сўзларни ҳосил қилиш ва 
ўзгартиришда, боғланган нутқни шакллантиришда қўллаш мумкин. Дидактик 
ўйин грамматик малакаларни мустаҳкамлашда самарали восита ҳисобланади.
Ўтказилишининг ҳиссийлиги, болаларнинг қизиқиши орқали ўзлаштирилган 
малакаларни мустаҳкамлаш учун кўп маротаба такрорлашга имкон яратади. 
Нутқнинг умумий ривожланмаганлигига эга бўлган катта мактабгача ѐшдаги 
болаларни мактаб таълимига тайѐрлашнинг самарадорлиги ва сифатини 
ошириш уларнинг мавжуд оғзаки ҳамда иккиламчи тарзда шаклланиши мумкин 
бўлган ѐзма нутқдаги камчиликларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва 


52 
имкон қадар бартараф этишни кўзда тутади. Уларни коррекция қилиш қанча 
эрта бошланса, иккиламчи оқибатларсиз, педагогик хатоларсиз айнан нутқий 
камчиликларни бартараф этиш натижаси шунча юқори бўлади. Мана шунинг 
учун логопедлар болалар ўқув муассасасига келишдан олдин мактабгача 
таълим муассасаларида ѐки яшаш жойларида иш олиб боришлари зарур. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish