Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Людовик XVI нинг қатл этилиши. Париж Коммунасининг на-
мояндалари орасида қиролни суд қилиш ва қатл этиш тарафдорла-
ри кўпроқ эди. Конвент аъзоларини ўта шафқатсизликдан сақлаб 
қолишга америкалик гуманист ва мустақиллик учун уруш иштирок-
чиси Томас Пейн
1
уриниб кўрди. Парижда халқ тўпланиб, «Капет-
ни
гильотинага!»
2
деб митингларда қичқираётган бир пайтда Пейн 
Конвентда сўзга чиқиб, «Менинг монархиядан нафратланишим ва 
жирканишим кўпчиликка маълум... Бироқ бошига кулфат тушиб 
қолган одамга у хоҳ дўст бўлсин, хоҳ душман, менинг ачинишим 
ҳам шундай жонли ва чин дилдандир...» деди. Пейн ўлим жазосини, 
монархия тузумининг бу шафқатсиз қолдиғини бекор қилишни та-
клиф этди. У Конвент кимни бўлмасин, ўлдиришга ҳаққи йўқлигини 
айтиб ўтди. Пейннинг сўзлари чин дилдан ва ишонарли эди. Аммо 
кўпчилик овоз билан Людовик XVI га ўлим жазоси белгиланди 
(овоз бериш очиқ ва номма-ном бўлди). 1793 йилнинг январида
Людовик XVI қатл қилинди.
Бу воқеаларни француз тарихчиси Жан Жорес мана бундай тас-
вирлайди: «Париж хотиржам ва бирмунча қайғули эди. Одамлар 
унча кўп тўпланмади, ҳаракат катта эмасди... Эшафот Миллий гвар-
1
Томас Пейн (1737 –1809) – инглиз-америка ёзувчиси, файласуф, публицист, АҚШнинг 
«оталаридан» бири.
2
Гильотина – бошни кесадиган машина. Францияда 1792 йили врач Ж. Гильотен так-
лифи билан жорий қилинган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


199
диянинг бир неча батальони билан қуршаб олинганди. Халқ зан-
жирларнинг ортида турарди... Людовик чакмонини ва ёқасини ўзи 
ечди... Бирдан у эшафотнинг чап томонига юрди ва қип-қизариб 
кетиб, халққа қараб гапира бошлади... «Мен бегуноҳ ўлаяпман, – 
деди у қаттиқ ва аниқ овозда, – мен ўз душманларимни кечираман 
ва истайманки, менинг қоним французлар фойдасига тўкилсин ва 
Худонинг ғазабини тинчлантирсин…».
Бироқ... ноғоралар гумбурлади ва унинг сўзларини босиб кетди. 
Соат 10 дан 10 дақиқа ўтганда унинг боши узилди. Қиролнинг жа-
садини Мадлен қабристонига олиб боришди ва сўндирилмаган оҳак 
қатламига кўмишди».
Қиролни қатл қилганлар монархия билан республика ўртасида 
абадий девор ўрнатишни ўйлагандилар. Лекин қироллар ҳали қайтиб 
келади. Қатл эса Людовик Капетга ачиниш ҳиссини туғдирди.
Инқилоб шундай ривожланди. Франция республика деб эълон 
қилинди. Феодал табақавий тенгсизлик бекор қилинди. Мамлакат 
шиори «Эркинлик, Тенглик, Биродарлик!» бўлиб қолди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish