Жисмнинг ҳар кандай ҳолати нисбий бўлгани туфайли Ньютон-
нинг биринчи қонунида жисмнинг тинч ҳолати ёки тўғри чизикли
текис ҳаракати кайси санок
тизнмига нисбатан аникланаяпти,
деган савол ўртага кўйилади. Кинематикада жисмнинг ҳаракатини
тавсифлаш учун координаталар тизими билан боғланган ихтиёрий
жисмни кабул килиш мумкин эди. Динамикада эса бундай эмас. Бу
ерда турли санок тизимлари ўртасида муайян фарк борлиги равшан
бўлиб колади. Масалан, бир-бирига нисбатан бирор тезланиш билан
ҳаракатланаётган икки санок тизимининг бирида тинч ҳолатини
саклаётган жисм иккинчи санок тизимида тезланиш билан ҳара-
катланаётган бўлади. Ньютоннинг биринчи конуни тўғри чизикли
текис (тезланишсиз) ҳаракатни кўзда тутгани туфайли бу қонун
барча санок тизимларида бажарилавермайди.
Ньютоннинг биринчи
конунини каноатлантирадиган саноқ тизимлари инерциал санок
тизимлари дейилади. Бошқача айтганда,
инерциал саноқ тизими деб
шундай саноқ тизимига айтиладики, унда эркин жисм тинч ҳолатда
бўлади ёки ўзгармас тезлик билан тўғри чизиқли ҳаракат қилади.
Ўз-ўзидан равшанки, агар бирор инерциал тизимни танлаб олган
бўлсак, у ҳолда унга нисбатан тўғри чизиқли текис ҳаракат қилаётган
бошқа саноқ тизимлари ҳам инерциал саноқ тизими бўлади.
Инерциал санок тизимини кандай танлаш мумкин? Бунинг учун
биз танлаган саноқ тизими билан боғланган жисмга бошқа ҳеч бир
жисм таъсир қилмаслиги керак. Бундай
жисмринг мавжуд эмаслиги
ҳакида юкорида айтиб ўтилган эди. Лекин, маълум аниқлик билан
инерциал тизимга яқин бўлган координаталар тизимини танлаш
мумкин. Ер билан (ёки Ердаги бирорта жисм билан) боғланган
координаталар тизимини етарли даражада аниқлик билан инерциал
саноқ тизими деб кабул килиш мумкин.
Нима
учун етарли даражада-ю, буткул эмас? Сабаби — Ернинг
ўз ўки атрофида ва шу билан бир вақтда Қуёш атрофида айланма
ҳаракат килиши туфайли унинг ҳаракати марказга интилма
тезланиш билан содир бўлади. Шуниси ҳам борки, бу иккала ҳаракат
секин юз беради. Шунинг учун Ер билан боғланган саноқ тизимлари
кўп ҳолларда амалий жиҳатдан инерциал тизим бўлиб
хизмат
қилади. Ер билан боғланган инерциал саноқ тизимларини л а б о р а -
т о р и я с а н о к т и з и м и деб ҳам юритилади. Механикавий
ҳодисаларни тавсифлашда барча инерциал санок тизимлари тенг
ҳукуклидир.
-
Қоинотнинг биз кузатишимиз мумкин бўлган соҳасидаги юлдузла-
ри ва бошка самовий жисмларнинг ҳаракат конунларини ўрганишда
Ер билан боғланган тизим инерциал тизим бўла олмайди. Тажриба-
ларнинг кўрсатишича, бундай ҳолларда боши Қуёш
марказида
жойлашган, ўқларининг йўналиши эса учта узоқда жойлашган ва
бир текисликда ётмайдиган юлдузларга қараб йўналган тўғри
чизиқлардан иборат бўлган санок тизими жуда катта аниқлик билан
инерциал тизим вазифасини ўтайди.
45
www.ziyouz.com kutubxonasi
2.5-§. НЬЮТОННИНГ ИККИНЧИ ҚОНУНИ. ЖИСМНИНГ \АРАКАТ ТЕНГЛАМАСИ
Ньютоннинг иккинчи қонуни динамиканинг асосий қонуни
ҳисобланади ва қуйидагича таърифланади:
ташқи куч таъсирида
жисмнинг олган тезланиши шу кучга мутаносиб (пропорционал) ва
унинг массасига тескари мутаносибдир, яъни
Do'stlaringiz bilan baham: