ерга тираб, дик этиб туриб кетди. Ва Ултонга тикилиб – афтидан уям
ўғлини “руҳ” деб ўйлаганди-ю, инсон эканига инониб:
– Хайрият-е, ўзингмисан, болам? – деди.
– Бошқа ким бўларди. – Ултон отдан тушмоқчи бўларкан, туйқус:
“Эҳ, қабр бошида... – дея мияси зирқираб кетди. – Наби “бир иш бўлди”
деган эди...”
Ултон ҳаяжонланиб отдан тушмади: уни деворга тақаб ҳайдаб,
тошлар устига оёқ қўйди. Жиловни от бўйнига ташлавориб, у ёққа-ерга
сакраб тушди.
– Ассалому алайкум. – Улар билан қўш қўллаб кўришди-да,
беихтиёр чўнқайди. Чоллар ҳам сўзсиз ўтиришиб, бошларини эгишди.
Сўнгра Султон бобо бўйнини ғоз тутиб ва қабрга боқиб, тиловат
қила бошлади:
– Аузи биллаҳи минаш-шайтонир рожийм, бисмиллаҳир роҳманир
роҳийм...
Ултон отасининг биринчи бор қуръон ўқишини эшитаётгандек
хушёр тингларкан, қабрга қарамоқчи бўлди, бироқ тиловатдан чалғиш
– гуноҳ деб ўйладими, бошини қуйироқ эгди. Ва бирдан: “Э-э! – деди
ичида. – Расул бобонинг...
...ўғлимасми?”
Ўғли Афғонистонда эканини яхши биларди: ахир, унинг тўйига
аталган пул ўзининг тўйига сарф бўлган эди.
Дарвоқе Ҳожар опа ҳам: “Расул бобонинг ўғлидан хат узилган”,
деганди.
– ... Алҳамдуллаҳи роббил оламий! – Ултоннинг отаси қўлини
дуога очди. – Марҳумларнинг иймонини бер, тирикларнинг умри узун
бўлсин... Шаҳид кетган фарзандимизнинг руҳи покларига жаннатдан
жой ато қилган бўлсин.
Расул подачи фотиҳа ўқигач, кўзидан ёш ғилтиллаб, қабрга боқди.
548
– Кўз очиб, ҳеч нарсани кўрмай кетди, болам...
– Жўра, тушкунликка берилманг, – деди Султон бобо ҳам қабрга
Do'stlaringiz bilan baham: |