кирди.
Кейин товуш мотоциклники эканини англаганда чап тарафдан
унинг яқинлашиб келаётганини ҳам сезди. Қўли тағин қирқма
қўндоғини қисиб...
...тикилиб турди.
Наъматаклар орасидан мотоциклчи... Ашим чиқиб келди.
Уловининг унини ўчириб, изига қаратиб қўйди.
– Ашим!
Йигитча букчайиб кетди, аста бурилди ва Ултонга қараб анқайиб
556
қолди-да:
– Акажо-он! – деб чопди. Ултон унинг ҳақиқатан Ашим эканига
ишонч ҳосил қилмоқчидек тепадан боқиб тураркан...
... у Ултонга қўлини узатган бўлди-да, оёғини ушлаб-силаб, тепага
боқди. Йигитчанинг қаримсиқ башарасидаги тим қора кўзлари соққадек
ялтирар эди.
– Э, домиллажон-е! – Ултоннинг тиззасига манглайини уриб олиб,
бирдан қотиб қолди. Сўнг...
... орқасига аста қаради ва Ултонни имлаб, жийданинг у ёғига ўта
бошлади.
Ултон ҳам ғорга кўз ташлаб олиб, юганни силкитди. Нариги
жийданинг панасига ўтгач сигарет чиқарди: охиргиси экан! “Кейин...”
дея жойига солди.
– Гугурт йўқми? – деди Ашим.
– Бор. Бор, – деди Ултон. Кейин отдан тушди-да, чилвирни
қўйвормай, қулаб ётган шохга ўтирди. Ашим ҳам дарров унинг
рўпарасига чўнқайди.
– Соқолингиз ўсипти...
– Ничево, – Ултон туйқус сигаретни олиб, гугурт чақди. – Ғорда
кимлар бор?... Қанақа ғор у? Илгари...
Ашим кўзларини катта очиб илжайди.
– Бурундан болалар қимор ўйнашар эди...
– Ҳозир ҳам ўйнашаяптими?
– Ҳа, энди... – Сўнг бирдан бўйнини чўзиб шивирлади: – Ҳали
замон Хуррам ака келадилар. Гап бор... Сизни қидиргани бормоқчи
эдик... Сўнгра Расул бобонинг уйига... Ўғли Авғонда ўлиб кепти!..
Do'stlaringiz bilan baham: |