чиқадими? Йўқ. Буни каттаям, кичик ҳам билади. Шундан қиёс олавер-
да...
– Демак, чорванинг ҳам туёғи аслида кам?
Чол вазмин бош ирғади.
– Шундай. Мендан олдинги чўпондаям юз эллик бош етишмас
эди. Қоғозда бор, лекин...
– Тушунарли.
– Буни ўртоқ Қўчқоров ҳам билиши керак...
– Ахир, саноқ маҳали...
– Эсингдан чиқипти-да? Қанча тафтишчилар келишарди! Бир
камчилик тополмасди. Улар ҳам билишаркан-да... Тушунмаяпсанми?
– Ҳа.
– Рост, айрим чўпонлар қўйларини санатар эди: вакиллар
олдидан бир сурувни икки марта ўтказиб... Марказдан келган одам
қўйни таниб қолади дейсанми? Балки танисаям танимасга соларди.
Бизнинг молларни иримига кўздан кечиришган, холос...
– Лекин бир отар қўй бўйнингизда! – деди Ултон. – Ҳали сиздан
талаб этишади уни!.. Сизга нима деди Бўтабой Сўпи?
– Шу энди, “ўрнини тўлдириш керак экан”, дегандай қилди. Мен
553
айтдим: “Қўйни олганимда, ўзи кам эди!” дедим. У бўлса: “Мен совхозни
қабул қилгандаям кам эди...” деди. Эшитдингми?
– Шундай дедингизми?
– Дедим-да. “Мундайчақа иш кетмайди, ўртоқ Сўпиев!” дедим.
Жавоб бериш керак бўлса, теппа-тенг жавоб берамиз!” дедим. “Ҳа, энди
биздан ҳам ўтган-у, қозоннинг бошидагилар кўпроқ жавоб беради-да”,
деди.
– Зўр гап! Лекин сиз жавобгар бўласиз, ота!
– Ҳе, Секага (ЦКга) бораман! Депутатман...
– Ота... – Ултоннинг кўзи ёшга тўлди. – Сиз қўлга тушгансиз...
Бобо қошини уйди.
– Кўрамиз.
“Эсиз отам, – ўйлади Ултон. – Вой, қанақасига... Нега энди
бирданига бу кишига...”
– Ҳа-а.
– Ота, ўзи мақсади нима экан? – сўради Ултон. – Балки биронта
Do'stlaringiz bilan baham: |