20
20
Белгиланган тартибда рўйхатга олинган
аудиторлик ташкилоти
маълумотларни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун
ваколатли давлат органига
маълумотномани ва аудиторлар меҳнат
дафтарчаларининг кўчирма нусхаларини («Ягона миллий меҳнат тизими»
идоралараро дастурий-аппарат комплексидан кўчирмаларни) почта орқали
ёки электрон шаклда юборади. Маълумотномада аудиторлик ташкилотининг
номи,
почта ва электрон манзили, веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда),
телефон алоқа рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами
кўрсатилади.
Аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорати натижалари
ва аудиторлик фаолиятига ноинсоф аудиторлик ташкилотларини аралашиши
бўйича аниқланган қонун бузилишлари олдини олишга қаратилган чора-
тадирлар сифатида, аудиторлик ташкилотларини реестрдан чиқарилади.
Саккизинчи бобда аудиторлар иши сифатининг ички назорати ва
аудиторлик ташкилотлари иши сифатининг ташқи назорати бўйича
қуйидагиларни белгилайдиган янги нормалар ўрнатилди.
Халқаро энг яхши амалиётни таҳлил қилиш шуни кўрсатадики,
ташқи
аудит сифатини назорат қилиш аудиторлик сифатини оширишнинг асосий
воситаларидан бири ҳисобланади. Aудитор касби аудиторлик мижози ва
бутун жамият олдидаги жавобгарликни қабул қилиш билан ажралиб туради,
шу асосда аудиторлик хизмати сифатини назорат қилиш ва
яхшилаш
масалалари жуда долзарбдир.
Бугунги кунда МДҲга аъзо давлатларда аудиторлар ва мажбурий
аудиторлик текширувларини ўтказувчи аудиторлик ташкилотлари устидан
назорат тизими аудиторлик фаолиятини назорат қилишнинг
иккита
тизимидан иборат: давлат томонидан тартибга солиш ва иккинчи тизим ўз-
ўзини тартибга солувчи институтларни шакллантириш орқали профессионал
(ўзини ўзи тартибга солувчи) аудиторлар ташкилотлари. Шуни таъкидлаш
керакки, иккинчи тизимда манфаатлар тўқнашуви юзага келади,
чунки
аудиторлар ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотга аъзо бўлиб, доимий
аъзолик бадалларини тўлайдилар.
Европа Иттифоқида Европа аудиторлик қонунчилигини ислоҳ
қилишнинг асосий вазифалари аудиторлар учун янада самарали санкциялар
режимини
яратишга, шу жумладан ваколатли органлар санкцияларни
қўллашда ҳисобга олишлари керак бўлган мезонларни ишлаб чиқишга
қаратилган. Европа Иттифоқининг Назорат тузилмаси қуйидаги вазифалар ва
функцияларни бажарилиши устидан назорат қилиш учун жавобгардир:
аудиторларни сертификатлаштириш ва уларни рўйхатдан ўтказиш
соҳасидаги стратегия;
касбий этика, аудиторлик ташкилотлари ички назорати ва аудиторлик
фаолияти стандартлари билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш ёки
стандартларни тасдиқлаш;
узлуксиз таълимни мониторинг қилиш,
сифатни таъминлаш, суд
текширувлари ва санкциялар.
21
21
AҚШда аудиторлик компаниялари фаолиятини назорат қилувчи ва
тартибга солувчи махсус ташкилот - Public Company Accounting Oversight
Board (PCAOB) ташкил этилган. Жиддий қонунбузарликлар содир бўлган
тақдирда PCAOB алоҳида мутахассисларнинг, ҳам
умуман аудиторлик
компанияларининг аудиторлик лицензияларини бекор қилиш ёки тўхтатиб
қўйиш ҳуқуқига эга
14
(
Мазкур бобда аудиторлик ташкилоти иши сифатининг ташқи
назоратини ўтказиш
муддати ва асослари, аудиторлик ташкилоти иши
сифатининг
асосий кўрсаткичлари ва уни баҳолаш белгиланди.
Аудиторлик
ташкилоти
иши
сифатининг
ташқи
назорати
таваккалчилик-таҳлили натижаси ва аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу
Қонун талабларининг бузилишларини
содир этиш таваккалчилиги
даражасини баҳолаш якунлари бўйича ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: