Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#193472
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Audit makola



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти 
бўлим бошлиғи ўринбосари
Баракаев Отабек Отақулович 
 
Янги таҳрирдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги (ЎРҚ-677-сон) 
Қонун: 
 аудиторлик фаолиятининг янги даври ва босқичи 
 
Глобаллашув 
шароитида 
Ўзбекистон 
иқтисодиётини 
жадал 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштириш, 
жаҳон 
молия 
бозорига 
интеграциялашувини тезлаштириш ва капитал бозорини ҳамда рақамли 
иқтисодиётни янада ривожлантириш, замонавий корпоратив бошқарув 
принципларини жорий этиш энг муҳим устувор вазифалар ҳисобланиб, 
бугунги кунда «аудиторлик ташкилотларига ишонч даражаси пастлиги, 
шунингдек, аудиторлик текширувига молиявий ҳисоботнинг ҳаққонийлигини 
тасдиқлашнинг кафолати эмас, балки ортиқча ва малол келадиган маъмурий 
тартиб-таомил сифатида қаралгани, аудиторлик хизматлари сифати ва 
аудиторлик 
хулосаларининг 
ҳаққонийлиги 
пасайгани, 
аудиторлик 
фаолиятининг миллий стандартлари умумэътироф этилган халқаро аудит 
стандартларига тўлиқ мос эмас»
1
лиги каби қатор муаммолар ва камчиликлар 
аудиторлик фаолиятининг янада ривожланишига, бошқаришга оид 
қарорларни қабул қилиш ва корпоратив бошқарув сифатини ошириш учун 
аудиторлик хизматларининг аҳамиятини оширишга тўсқинлик қилмоқда. 
Мазкур масалаларни ҳал этишда аудиторлик фаолиятини халқаро миқёсидаги 
аудит ривожланишининг замонавий тенденцияларига мувофиқлигини 
таъминлаш, аудиторлик фаолиятида аудитнинг халқаро стандартларини 
жорий этиш орқали аудитни халқаро масштабда бирхиллаштиришни 
таъминлаш, шунингдек, аудиторлик текширувидан ўтадиган корхоналарда 
корпоратив бошқарувнинг замонавий тизимини жорий этиш, мазкур 
корхоналарни ишончли аудиторлик хулосалар билан таъминлаш муҳим 
ҳисобланади. 
Хорижий тажрибадан шу маълумки, сўнгги йигирма йилликларда қатор 
молиявий муваффақиятсизликлар ва инқирозлар дунё эътиборини тортди. 
Мисол сифатида Enron, WorldCom, Tyco, Parmalat ва бошқа кўплаб йирик 
инқирозларни айтиб ўтишимиз мумкин. Бошқарув маҳоратининг йўқлиги, 
олдини олиш, тегишли назорат чораларининг етишмаслиги туфайли 
миллиардлаб қийматдаги буюртмалар асосидаги кўплаб лойиҳалар бекор 
қилинди. Ушбу молиявий муваффақиятсизликлар ва инқирозлар натижасида 
инвесторларнинг молиявий ҳисоботларга ва бошқарув ҳисоботига ишончи 
аҳамиятли даражада пасайган. Бу сингари катта молиявий инқирозлар 
аудиторлик касбига катта таъсир кўрсатди ва жамоатчилик аудиторнинг 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3946-сон «Ўзбекистон 
Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори. 




жавобгарлиги ва мустақиллигини англаши туфайли аудиторлик миссияси 
қийинчиликларга дуч келди. Бунинг сабаби шундаки, ушбу инқирозларда 
нафақат компаниялар, балки Aртур Aндерсен сингари аудиторлик 
компаниялари ҳам иштирок этишган, улар Энроннинг аудиторлик 
хулосасида тузатилмаган (ижобий) фикр билдирган, компаниянинг молиявий 
аҳволи фирибгарликлардан холи эканлигини тасдиқлаган.
Республикамизда аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг умумий 
тавсифларига кўра 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 99 та аудиторлик 
ташкилотлари фаолият кўрсатиб келмоқда, аудиторлар сони 572 кишини 
ташкил қилади (1-расм). 19 та маҳаллий аудиторлик ташкилотлари йирик 
халқаро тармоқ ва ассоциацияларнинг яъзолари ҳисобланади. Катта тўртлик 
(Big-4) халқаро аудиторлик ташкилотларининг шўъба жамиятлари фаолият 
олиб бормоқда: “Ernst &Young”, “PricewaterhouseCoupers”, “Deloitte and 
Touche” ва “КРМG”. 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish