3
3
Аудиторлик фаолиятини тартибга солиш тизими халқаро амалиётда,
иккита модел қўлланиладиган, турли ҳил
миллий тизимлардан ташкил
топади – биринчи модел давлат тартибга солишини ўз ичига олади
(Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари, Жанубий Корея,
Франция ва бошқалар) ва иккинчи модел жамоат (ўз-ўзини бошқариш)
ташкилотлари вакили бўлган ўз-ўзини бошқариш институтларини ташкил
қилишни ўз ичига олади (Америка Қўшма штатлари (АҚШ), Буюк Британия
ва бошқалар).
Бунда, АҚШ ва Европада бўлган йирик
корпоратив банкротлардан
кейин ишбилармонлар ҳамжамиятида аудитнинг тўлиқ ўз-ўзини бошқариш
модели ўзини оқламади.
Шуни таъкидлаш жоизки, аудиторлик фаолиятини тартибга солишни
замонавий халқаро тенденцияси сифатнинг ташқи назоратини ўтказиш йўли
билан аудиторлик ташкилотлари иши сифатини оширади. 2014 йилда аудит
соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида Европа
Иттифоқида (Бельгия, Германия, Дания, Ирландия, Испания, Италия,
Галландия, Франция, Буюк Британия) 2006/43/ЕС Директивасига 2016
йилдан
кучга кирган, ижтимоий аҳамиятдаги компаниялар аудитига бўлган
махсус талабларга таълуқли Низомларга
3
ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартирилган Директива ва Низом Европа Иттифоқи аъзоси бўлган ҳар бир
давлат аудитнинг халқаро стандартларига, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя
қилишга ва жамоатчилик назорати тизимига жавобгарликни оладиган ягона
ваколатли органни тайинлаши шартлигини назарда тутади. Назорат
органларни ўзаро мувофиқлаштириш Европа
миллий назорат органлари
қўмитаси (CEAOB) ва Европа назорат органлари группаси (EGAOB)
даражасида амалга оширилади. Бундай ҳамкорликнинг асосий мақсади
Европа
Иттифоқи
ҳудудида
ишлаётган
назорат
тизимини
мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини таъминлаш ҳисобланади. Бир
тарафдан, бу аудит сифатини яхшилашга имкон берса, бошқа тарафдан
аудиторлик ҳамжамияти билан мулоқот ўрнатишга ёрдам беради.
Аудиторлик ташкилотлари ишлари сифатини ташқи назоратини,
кейинчалик аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганлик учун мутаносиб чоралар кўриш билан (молиявий санкция,
аудиторлик фаолиятини тўхтатиш) ўтказиш бўйича ва аудитнинг халқаро
стандартига, аудиторларнинг профессионал аҳлоқ Кодексига мажбурий амал
қилиш ҳамда жамоат (ўз-ўзини бошқариш) ташкилотларига аъзолик талаби
бўйича таҳлил қилинаётган кўпчилик мамлакатлар (МДҲ давлатлари, Европа
Иттифоқи, Япония, АҚШ ва бошқалар) умумий йўналишга эга.
Глобал бозорнинг шиддат билан ўсиши шароитида аудитнинг халқаро
стандартлари(АХС)га зарурат туғилди. Дунё
тобора интеграциялашиб,
ҳалқаро инвестициялар миқдорининг ошиши, умумий халқаро стандартлар
3
Directive 2014/56/EU of the European Parliament and of the Council of 16 April 2014 amending Directive
2006/43/EC on statutory audits of annual accounts and consolidated accounts Text with EEA relevance,
https://eur-
lex.europa.eu
4
4
тўпламидан фойдаланиш инвесторлар, регуляторлар ва аудиторлик
ташкилотлари учун улкан имконият ва кўмак бермоқда.
АХСни жорий этиш аудитни халқаро масштабда бирхиллаштиришни
таъминлайди ва корпоратив бошқарув сифатини оширади ҳамда бу орқали
республикада аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг
такомиллашувига, аудиторлик хизматлари
сифатининг ошишига ва
ишбилармонлар
ҳамжамиятининг
аудиторлик
ташкилотлари
иши
натижаларига ишончини таъминлашга олиб келади.
Бироқ, бугунги кунда АХСнинг ҳуқуқий мақоми Қонун даражасида
белгиланмаганлиги айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан,
халқаро стандартларни қўллашнинг мумкинлиги ва унинг қонунийлиги
бўйича айрим ноаниқликлар пайдо бўлмоқда ва бу ўз навбатида баъзи
субъектлар томонидан уларни қўллаш шубҳа остига қўйилмоқда. Ваҳоланки,
Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви
АХСни қўллаш заруриятига айлантирмоқда, бу эса ўз
навбатида уларни
Do'stlaringiz bilan baham: