Янгиланаётган Ўзбекистон: миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари Бажарди: 9-2ПСС-20 Давронова Севара Режа:
1.Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши.
2.Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларини ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши - бу халқаро экспертлар томонидан билдирилаётган эътироф. Ривожланиш, тараққиёт эса ўз-ўздан бўлмайди. Иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётда кузатилаётган ҳозирги ўзгариш ва ютуқлар мамлакат раҳбари томонидан кўтарилган кенг қамровли чора-тадбирлар ҳамда ижрочиларнинг машаққатли меҳнат маҳсули эканлиги шубҳасиз. Бу эътирофлар, дастлабки ютуқлар ўзимизники албатта
Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни ва нуфузини ортиб бориши. Бугун Ўзбекистон минтақада барча соҳаларда жадал суръатларда ривожланаётган мамлакат –
Инсоният тараққиёти, барча соҳаларда кечаётган глобаллашув жараёнлар, сифат ва таркибий ўзгаришлар халқаро ҳамкорлик ва алоқаларни янги босқичга кўтариш баробарида ҳар бир мустақил мамлакатнинг ушбу ҳолатларга янгича қарашга, улар билан бирга одим ташлаш вазифасини кўндаланг қўймоқда. Бу эса, энг аввало, ўша мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги ўрни, халқаро рейтинг ва кўрсаткичларда тутган мавқеи билан белгиланади.
Бугун ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида янгилик ва бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Табиийки, бундай янгиланишлар натижаси нафақат халқимиз ҳаётида, балки нуфузли халқаро рейтинг ва индекслар кўрсаткичларида ҳам ўз ифодасини топаётир.
Айтиш керакки, халқаро рейтинг ва индекслар ҳар бир мамлакатнинг ривожланиш жараёнини ўзида намоён этиб, давлат бошқаруви сифати, аҳолининг турмуш даражаси, инсон ҳуқуқлари муҳофазаси, тадбиркорлик фаолияти ва хорижий инвесторлар учун қулай муҳит, барқарор иқтисодий ўсиш ва рақобатбардошлик каби муҳим жиҳатларнинг кўзгусидир. Бу жиҳатлар мамлакатимиздаги ислоҳотлар моҳиятида ҳам мужассам. Буларнинг барчаси инсон қадрини улуғлашга, одамларнинг ҳаётдан рози ва мамнун бўлиб яшашини таъминлашга хизмат қилиши билан янада теран мазмун касб этади.
Президентимизнинг шу йил 2 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги фармони юртимизда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлди.
Мазкур фармонга мувофиқ, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши тузилиб, соҳада парламент назорати ўрнатилди.
Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги Фармони ана шу саъй-ҳаракатларни янги поғонага олиб чиқишга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
Оқибат натижада мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги жозибадорлигини ошириш мезони бўлиб хизмат қиладиган халқаро рейтинг ва индексларни ошириш жараёнида парламентнинг ўрни қандай бўлади? Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 4 июнь куни «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш борасида парламентнинг, хусусан, Қонунчилик палатасининг роли» мавзусида ўтказилган семинар ана шу мавзуга қаратилди ва Президент фармони мазмуни ва унда белгиланган вазифаларни амалга оширишда парламент олдида турган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Жаҳон банки, Бирлашган миллатлар ташкилоти, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Жаҳон иқтисодий форуми, Халқаро бюджет ҳамкорлиги, INSEAD халқаро бизнес-мактаби ва Economist Intelligence Unit каби халқаро рейтинг агентликлари ва ташкилотлари билан расмий алоқалар йўлга қўйилди.
Ўтган давр мобайнида халқаро рейтинг агентликларининг 2019-2020 йилларда чоп этилган ҳисоботларига биноан республиканинг иқтисодий рейтинглардаги ўрни сезиларли даражада ўсди. Хусусан “Fitch Ratings” ва “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентликларининг баҳосига кўра 2019 йилда мамлакатнинг суверен кредит рейтинги «BB–» барқарор даражада сақланиб қолмоқда.
Жаҳон банки «Бизнес юритиш 2020» янги йиллик ҳисоботида (Doing Business 2020) сўнгги бир йилда Ўзбекистон Республикаси бизнес ислоҳотини амалга оширишда энг катта ютуқларга эришган 20 та мамлакат қаторига киришга имкон берган тўртта ислоҳотни амалга оширгани тўғрисидаги ахборотни тарқатди. Шунингдек, 2019 йилда Ўзбекистон ушбу рейтинг ҳисоботида дунёнинг 190 мамлакати орасида 69-ўринни эгаллаб, 7 поғонага кўтарилди.
2019 йилнинг сентябрь ойида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларининг 2018 йил учун эълон қилган ҳисоботида Ўзбекистон Республикаси бир қатор индикаторлардан яхшиланганлигини маълум бўлди. Хусусан, «Коррупцияни назорат қилиш» индексида 1 поғонага, «Ҳукумат самарадорлиги» индексида 3 поғонага, «Норматив сифат» индексида 7 поғонага, «Қонун устуворлиги» индексида 4 поғонага, «Сўз эркинлиги ва ҳисобдорлик» индексида 5 поғонага кўтарилди.
Эндиликда вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўзлари масъул бўлган рейтинг ва индексларда кўрсаткичларни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ва белгиланган вазифалар ижроси юзасидан республика кенгашида ҳисобот бериб борадилар.
Халқаро рейтинг ва индекслардаги мамлакатимиз ўрнининг яхшиланиши кўп жиҳатдан қабул қилаётган қонунларимизнинг жойлардаги ижросига боғлиқ. Шунинг учун ҳам кенгаш таркибига маҳаллий ҳокимлар киритилди. Бу эса қонун талабларининг жойлардаги ижроси юзасидан муаммоларни вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради.
Шу орқали бу йўналишдаги ишларда парламент, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг ўзаро ҳамкорлиги таъминланади, сансалорлик ҳолатларининг олди олинади, барча ишлар мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил этилади.
Албатта, бу кўп вақт сарфланадиган, прогрессив билимларни талаб этувчи янги жараёнлардан бири. Бу, шубҳасиз, масъул давлат органларининг ўзларига бириктирилган халқаро рейтинг ва индекслар методологиясини изчиллик билан ўрганиш, уни тўғри талқин қила олган ҳолда амалиётга татбиқ эта олиш, халқаро рейтинг ва индексни берувчи ташкилот билан алоқаларни ўрната олиш билан боғлиқдир.
2.Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларини ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар.
Хусусан, мамлакатимизда сўз эркинлиги ҳамда оммавий ахборот воситаларининг чеклов ва тўсиқларсиз фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратилди. Оммавий ахборот воситалари учун медиа бозорида тенг шароит яратиш ва уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташкил этилди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу борадаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, турли органлар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ташкил этилди. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини юритувчи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилди.
Қатор соҳалардаги ўзгаришлар билан боғлиқ қонунчиликнинг жадал ривожланиши айрим ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган кўплаб нормаларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш, уни тизимлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, ижроси мониторингини такомиллаштириш мақсадида Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилди.
Бироқ шунча ишларга қарамай, индекслардаги кўрсаткичлар бу борада ҳали камчиликларимиз борлигини кўрсатиб турибди. Шу боис, қатор муҳим вазифаларни белгилаб олганмиз. Энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишимиз зарур бўлади.
Шунингдек, давлат органларида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий баҳолаш тартибини белгилаш ва давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш бўйича рейтингини шакллантиришни йўлга қўймоқчимиз.
Шу билан бирга, мамлакатимизнинг Коррупцияга қарши давлатлар гуруҳи (ГРЕКО) халқаро ташкилотига аъзо бўлиши ва бу ташкилотнинг коррупцияга қарши тегишли конвенциялари талабларини миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш масаласини ҳам ўрганиб чиқишимиз лозим.
Оммавий ахборот воситалари, фикрлар хилма-хиллиги ва сўз эркинлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашимиз зарур. Айниқса, журналистнинг қонуний профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишга оид ҳуқуқбузарликларга нисбатан жавобгарликни белгилашимиз керак.
Республиканинг сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индексларда қуйи поғоналардан жой олганлигининг сабабларидан яна бири мазкур рейтинг ва индекслар, асосан, жамоатчилик фикри ва халқаро экспертлар хулосаси асосида шакллантирилишидадир. Қолаверса, индекс юритувчи ташкилотлар сўровномалари фақатгина мустақил фуқаролик жамияти институтлари (нодавлат нотижорат ташкилотлар) билан ҳамкорликда ўтказилишини инобатга олиб, республика миқёсида бундай ташкилотлар камлиги ҳамда улар томонидан тадқиқот ишларини амалга ошириш салоҳияти чекланганлиги каби омиллар ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |