4-мавзу. ЎЗбекистон республикасида парламентнинг шаклланиши ва ривожланиши



Download 27,35 Kb.
bet1/5
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Kb.
#84047
  1   2   3   4   5
Bog'liq
4-мавзу маълумот


4-МАВЗУ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ПАРЛАМЕНТНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ.



  1. Ўзбекистон Республикасида парламент ислоҳотларининг тарихий аҳамияти.

  1. Олий Мажлиснинг икки палатали тизимга ўтишининг зарурияти.

  2. Олий Мажлисга сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши.

  3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари.

Зарурий адабиётлар:
Р.Хакимов. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг конституциявий-ҳуқуқий мақоми. – Т: Ўқув қўлланма ТДЮУ, 2020. Б 34-49.
Ўзбекистон Республикаси парламент ҳуқуқи. Ўқув қўлланма. Масъул муҳаррир А.Тўлаганов. Муаллифлар жамоаси. –Т.: ТДЮИ, 2006. Б 43-66.
SH. X. Zulfiqorov.O‘zbekiston Rеspublikаsi Pаrlаmеnt huquqi: O‘quv qo‘llаnmа–Toshkent.: TDYuI nаshriyoti, 2013. B 47-66.
Исмоилов.Н. Президентнинг сиёсий йўли миллий парламентаризм тизими ривожининг асосидир. //uza.uz/oz/politics/prezidentning-siyesiy-y-li-milliy-parlamentarizm-tizimi-rivo-12-12-2019
Халилов, Э.Х. Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи олий органи: сохта вакилликдан ҳақикий парламентаризмга қадар. – Т.: Ўзбекистон, 2001. - 384 б.
H. F. Kerfoot. Parliamentary Law: A Text-Book and Manual. Franklin classics trade Press, 2018. – p. 204
Fundamentals of Parliamentary Procedure. American Institute of Parliamentarians. 4 edition (January 14, 2015), P.400
Парламентнинг асосий вазифаси қонун ижодкорлигидан иборатлиги боис, у “қонун чиқарувчи орган” деб ҳам юритилади. Бироқ, мазкур атама “парламент” тушунчасига нисбатан бирмунча тор ҳисобланади, чунки у олий вакиллик органи фаолиятининг барча қирраларини ўзида акс эттиролмайди.
Парламентлар ўз тузилиши жиҳатидан бир (юникамерал) ёки икки палатали (бикамерал) бўлиши мумкин. Узоқ тарихда палаталарга бўлишнинг асосий мезони сифатида аҳоли қуйи ва юқори табақалари манфаатларининг ранг-баранглиги майдонга чиққан. Асрлар ўтиб парламент тобора умумманфаатни ифодаловчи идорага айлангани сари бундай мезон ўрнини ҳудудлар манфаати, уларнинг вакиллиги эгаллай бошлаган.
Тарихан, парламент ҳукумат ва жамият ўртасида мувозанат сақловчи вакиллик органи вазифасини ўтаб келган. Кўпинча парламент ижтимоий таназуллар пайтида ҳал қилувчи роль ўйнаган. Хусусан, ХVII аср инглиз инқилоби, бунда Оливер Кромвел томонидан парламент тарқатиб юборилиб, ҳукумат ва халқ ўртасидаги зиддиятларни юмшатиш учун қайтадан тузилган эди.
Ҳозирда жаҳон оммаси илмий ва сиёсий доираларида парламентнинг бир ёки икки палатали тузилишида қайси бирининг афзаллиги бўйича ўзига хос баҳс-мунозаралар мавжуд эканлигини инкор этмаган ҳолда, давлат тузилиши шаклидан қатъи назар, аксарият давлатлар парламентлари икки палатадан иборатлигини эътироф этиш жоиз. Икки палатали парламентлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Франция, Швейцария, Япония каби дунёнинг аксарият ривожланган мамлакатларида фаолият юритмоқда.
Демократик жамият тараққиётида давлатнинг олий вакиллик ва қонун чиқарувчи органи бўлмиш парламент муҳим ўрин тутади. Парламент халқ вакиллари минбари, демократиянинг муҳим ва ажралмас белгиси сифатида фуқароларнинг давлатни идора этишдаги реал иштирокини ҳамда қонун ижодкорлиги жараёнига таъсир кўрсатиш имкониятларини таъминлайди. Шу маънода мустақилликнинг илк кунлариданоқ мамлакатимизда демократия талабларига тўла мос бўлган том маънодаги парламентни шакллантириш, давлат ҳокимияти тизимида унинг роли ва таъсирини кучайтириш йўлида босқичма-босқич равишда, изчиллик билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Истиқлол туфайли Олий Мажлис мутлақо янги қонун чиқарувчи олий вакиллик органи сифатида вужудга келди, шаклланди ва давлат ҳокимиятининг тўлақонли мустақил тармоғи сифатида ривожланиш учун зарур бўлган барча ваколат ва имкониятларга эга бўлди.
Мамлакатимизда том маънодаги парламент институтининг вужудга келиши ва ривожланиши соҳасидаги ислоҳотларни қуйидаги уч асосий босқичга ажратиб ўрганиш мумкин.

Download 27,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish