+” ёки “×” белгисини қўйиш орқали тўлдирилади.
Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини кўринарли жойда туриши керак бўлган сайлов қутисига ташлайди.
Бузиб қўйилган сайлов бюллетени овоз берувчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.
Яширин овоз бериш жараёни тугаганидан кейин фойдаланилмаган, шунингдек, бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, бекор қилиниши лозим. Бундай бюллетенларнинг чап томондаги юқори бурчаги қирқиб қўйилади ва алоҳида сақланади.
Овозларни санаб чиқиш Саноқ комиссияси аъзолари томонидан яширин овоз бериш натижалари аниқлангунига қадар танаффуссиз ўтказилади.
Яширин овоз бериш натижалари бўйича баённома тузилади. Баённома Саноқ комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирон-бир тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Овоз бериш натижаларига кўра бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз олган Сенат аъзолигига номзодлар, башарти қўшма мажлисда ҳозир бўлган маҳаллий Кенгашлар депутатларининг эллик фоизидан кўпроғи уларни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган ҳисобланади.
Агар овоз бериш чоғида белгиланган миқдорда Сенат аъзолари сайланмаган бўлса, сайланмай қолган миқдордаги Сенат аъзолиги учун овозларнинг зарур миқдорини тўпламаган номзодлар бўйича ана шу қўшма мажлиснинг ўзида такрорий овоз бериш ўтказилади.
Марказий сайлов комиссияси қўшма мажлисларнинг баённомалари асосида бу баённомалар келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Сенат аъзоларини рўйхатга олади. Рўйхатга олишдан кейин ўн кун ичида эса гувоҳнома ва кўкрак нишони беради.
Агар сайлов давомида, овозларни санаб чиқиш, яширин овоз бериш натижаларини аниқлаш чоғида ушбу кодекс талаблари сайлов натижаларига таъсир қилган тарзда бузилишига йўл қўйилган бўлса, Марказий сайлов комиссияси Сенат аъзоларининг сайловини ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин.
2020 йил 17 январь куни Марказий сайлов комиссияси 2020 йил 16-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг тегишли қўшма мажлислари баённомаларига асосан 84 нафар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шунингдек, 2020 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 77-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 75-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |