Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

 
Шавкат Раҳматуллаев 
Шавкат Раҳматуллаев ўзбек тилшунослигида катта салмоққа эга бўлган, 
кенг қамровли сермаҳсул олим, филология фанлари доктори (1966), 
профессор (1967). 
Шавкат Раҳматуллаев 1926 йилда Тошкентда туғилди. 1943

1947 
йилларда ҳозирги ЎзМУ (собиқ ТошДУ)нинг филология факультетида 
ўқиди. 1952 йилда проф. М.Насилов раҳбарлигида «Образли феъл 
фразеологик бирликларнинг асосий грамматик хусусиятлари» мавзусида


127 
номзодлик, 1966 йилда «Ўзбек фразеологиясининг баъзи масалалари» 
мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.
Ш.Раҳматуллаев ўзбек фразеологиясининг сардоридир. У айни соҳага оид 
қатор асарлари билан ушбу йўналишнинг илмий – назарий ва амалий 
пойдеворини қуриб берди, уни юксалтирди, шакллантирди.
Кенг қамровли олим ўзбек илмий тилшунослигининг қатор йўналишлари: 
лексикология, фразеология, семасиология, морфология, лексикография, 
этимология ва бошқалар бўйича жиддий тадқиқотлар яратди. Улар: 1. 
«Фразеологик бирликларнинг асосий маъно турлари» (1956). 2. 
«Фразеология. Ҳозирги замон ўзбек тили» (1957) 3. «Модал сўзлар. Ҳозирги 
замон ўзбек тили» (1957) 4. «Қўшма сўзларнинг имло қоидалари ва луғати» 
(ҳамкор, 1961) 5. «Ўзбек тили» (ҳамкор, I-қисм, 1963.). 6. «Ўзбек тилининг
қисқача фразеологик луғати» (1964). 7. «Лексикология ҳамда фразеология. 
Ҳозирги ўзбек адабий тили» (1965). 8. «Ўзбек фразеологиясининг баъзи 
масалалари» (1966). 9. «Нутқимиз кўрки» (1970). 10. «Ўзбек тилининг изоҳли 
фразеологик луғати» (1978). 11. «Ўзбек тили антонимларининг изоҳли 
луғати» (ҳамкор, 1980). 12. «Ўзбек тили омонимларининг изоҳли луғати» 
(1984). 13. Ўзбек ва рус тилларини қиёслаш (1993). 14. «Ўзбек тилининг имло 
луғати» (ҳамкор, 1995). 15. «Ҳозирги ўзбек адабий тили» (ҳамкор, 1998). 16. 
«Ўзбек тилининг этимологик луғати» (2000, 2003). 17. «Ҳозирги адабий 
ўзбек тили» (2006) ва бошқалар. 
Олим фразеология бўйича нафақат ўзбек тилшунослигида, балки туркий 
тилшуносликда ҳам етакчи мутахассислардан ҳисобланади. Шунингдек, у 
ўзбек тилшунослигида йирик лексикограф сифатида ҳам тан олинган бўлиб, 
айниқса, энг мураккаб ва машаққатли иш бўлган изоҳли луғатлар яратишда 
ҳам пешқадам ҳисобланади. 
Маълумки, ўзбек тилшунослигида тилга система нуқтаи назаридан 
ёндашиш, систем – структур жиҳатдан лисоний ҳодисаларни таҳлил қилиш, 
даставвал, лексикология соҳасидан бошланган. «Натижада ўзбек тили 
лексикологияси тавсифий босқичдан янги босқичга – назарий босқичга, 
лексикани маълум лексик – семантик гуруҳлардан (ЛСГ) ташкил топган 
бутунлик, 
лексик 
бирликларни 
муайян 
маъно 
элементларининг 
муносабатидан ташкил топган тизим сифатида ўрганиш босқичига кўтарила 
борди. Бу билан ўзбек тавсифий лексикологиясидан систем (назарий) лекси-


128 
кологияга ўтила борди. Ана шу жараённи профессор Шавкат Раҳматуллаев ва 
унинг шогирди И.Қўчқортоевлар бошлаб берди»
60
.
Олимнинг катта хизматларидан яна бири шуки, у ўзбек тилшунослигида 
илк бор тилимиздаги туркий сўзларни қамраб олган этимологик луғат яратди. 
Катта ҳажмда (31,5 б/т) тузилган ушбу луғат оғир меҳнат эвазига юзага 
келганлиги мутлақ ҳақиқатдир. Муаллиф айтганидек, «Ўзбек тилининг 
этимологик луғатини тузишга интилганлар бўлди, лекин илмий ишларда 
айрим сўзларга тарихий – этимологик изоҳ беришдан нарига ўтилмади. 
Даҳрнинг кажрафторини қарангки, бундай луғат тузиш менинг зиммамга 
юкланди».
61
Айтиш мумкинки, Ш.Раҳматуллаев ўз зиммасига юклатилган
вазифани шараф билан бажарди. Ўзбек тили этимологиясининг шаклланиш 
жараёни дастлабки тажриба сифатида бошлаб берилди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish