Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

Шоназар Шоабдураҳмонов 
Академик Шоназар Шоабдураҳмонов ўзбек шевашунослиги фанининг 
дарғаси, йирик олим, филология фанлари доктори (1963), ЎзФА академиги 
(1988). 
Шоназар Шоабдураҳмонов 1923 йилда Тошкентда туғилди. 1940 йилда 
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг тил ва 
адабиёт факультетига ўқишга кирди. 1944 йилда институтни имтиёзли ди-
плом билан тугатиб, ЎзФА Алишер Навоий номли Тил ва адабиёт институти 
аспирантурасида ўқишни давом эттирди. 
У 1949 йилда «Равшан достонининг бадиий тили» мавзусида номзодлик, 
1963 йилда «Ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари» мавзусида 
докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Олим ўзбек тилшунослигининг фонетика, орфография, пунктуация, 
морфология ва диалектология соҳалари бўйича қатор асарлар яратди. Унинг 
асосий тадқиқотлари қуйидагилар: 1. «Фонетика. Ўзбек тили фонетикасига 
доир баъзи масалалар» (ҳамкор, 1953). 2. «Пунктуация қоидалари»(1953). 
1954). 3.«Ўзбек тилида ёрдамчи сўзлар» (1953). 4. «Ўзбек орфографиясининг 
асосий қоидалари» (ҳамкор, 1954). 5. «Ҳо-зирги замон ўзбек тили» (ҳамкор, 
1957). 6. «Ўзбек адабий тили ва ўзбек халқ шевалари» (1962). 7. «Ўзбек 
диалекто-логияси» (ҳамкор, 1978). 8. «Ҳозирги ўзбек адабий тили» (ҳамкор, 
1980) ва бошқалар.
Ш. Шоабдураҳмоновнинг академик В.В. Решетов билан ҳамкорликда 
яратган «Фонетика. Ўзбек тили фонетикасига доир баъзи масалалар» асарида 
фонема термини илмий муомилага киритилди ва унинг моҳияти 
тушунтирилди. Унли фонемалар талаффузида: а) тилнинг горизонтал 
ҳаракати, б) тилнинг вертикал ҳаракати; в) лабнинг иштироки мавжуд 
эканлиги, яъни унли товушларнинг учта дифференциал белгиси баён 
қилинди ва мавжуд олтита унли фонема ўша белгиларнинг мажмуаси 
сифатида изоҳланди. Ундош фонемалар учта белги асосида а) пайдо бўлиш 
ўрни; б) пайдо бўлиш усули; в) товуш пайчаларининг иштироки белгилари 


124 
асосида тавсифланди.
59
Олимнинг «Ўзбек тилида ёрдамчи сўзлар» асарида ёрдамчи сўзлар – 
кўмакчи, боғловчи, юклама, модал сўз, ундов ва тақлидий сўзларнинг нутқ 
фаолиятидаги вазифаси очиб берилди. Ёрдамчи сўзларнинг ички турлари, 
уларнинг моҳияти, қўлланиш хусусиятлари, маъно имкониятлари, мустақил 
сўзларга бўлган муносабати кабилар атрофлича ёритилди. 
Шоназар Шоабдураҳмоновнинг «Ўзбек адабий тили ва халқ шевалари» 
асари фундаментал тадқиқот сифатида майдонга келди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish