116
Вадим Михайлович Солнцев
В. М. Солнцев шўро даври рус тилшунослигининг таниқли вакили,
назариётчи олим. Унинг қатор асарлари орасида бир неча маротаба нашр
қилинган “Тил систем-структур қурилма сифатида” (1971, 1977) номли йирик
монографик тадқиқоти алоҳида ўрин эгаллайди.
Ушбу асар тилшуносликнинг назарий масалаларига – тил назариясига
қаратилган бўлиб, муаллиф унда тилни систем - структур шаклланишга эга
бўлган ижтимоий ҳодиса сифатида талқин ва тадқиқ қилади.
Мазкур ишда тилнинг жамият аъзоларининг моддий алоқа воситаси
эканлиги ғояси илгари сурилади. Бу жараёнда тилнинг иккиламчи моддий
система сифатида жамиятга алоқа қуроли бўлиб хизмат қилишига алоҳида
эътибор берилади, унинг белгили табиатга эгалиги мукаммал ёритилади.
Муаллиф қайд этилган ғоядан – тилнинг систем-структур тузилишидан,
белгили табиатидан, иккиламчи моддий бутунлик хусусиятидан келиб чиқиб
асарда система, структура, субстанция каби мураккаб илмий-фалсафий
тушунчаларни таҳлил қилади. Система ҳақида фикр юритар экан уни
умумийлик, бутунлик сифатида олиб, хусусийлик сифатида системанинг
турлари: моддий (материал) система ва идеал системаларга бўлади. Ишда
иккиламчи моддий системалар семантик система сифатида намоён бўлади,
семантик жиҳатдан чуқур ўрганилади.
Ишда тил структурасига ҳам алоҳида эътибор берилади. Структура ва
субстанция муаммоси таҳлил қилинади. Монографияда назарий тилшунослик
– систем тилшунос-ликнинг энг муҳим, энг қизиқарли ва бош масаласи
бўлган тил ва нутқ диалектикасига алоҳида тўхталади, айни ҳодисалар
диалектик бирликда, боғлиқликда олинади. Ушбу муаммони ҳал қилиш
жараёнида, мантиқан мутлақо тўғри, илмий изчиллик принципи асосида тил
ва нутқ бирликлари масаласи ҳам чуқур ўрганилади, тилнинг асосий
бирликлари бўлган фонема, морфема, сўз ва уларнинг ўзаро муносабати каби
лисоний бирликлар алоҳида муаммо сифатида тадқиқ қилинади.
Хулоса шуки, В. М. Солнцевнинг “Тил систем-структур қу-рилма
сифатида” номли тадқиқоти жиддий илмий - назарий иш бўлиб, у умумий
тилшунослик фанига оид мукаммал манбадир.
Проф. В. М. Солнцев нафақат тилшуносликнинг назарий масалалари –
умумий тилшунослик муаммолари билан, балки у хусусий тилшунослик –
муайян тил тадқиқи билан ҳам пухта шуғулланди. Бу ўринда унинг Шарқ
тиллари – хитой ва вьетнам тиллари ҳақидаги фикрлари, ишлари эътиборга
117
лойиқдир. 1. “Хитой тилшуносларининг хитой тилидаги ишларида сўз
туркумлари муаммоси” (1955); 2. “Ҳозирги замон хитой тили бўйича
очерклар” (1957); 3. “Вьетнам тили” (1960); 4. “Хитой тилидаги сўз ва гап
муносабати ҳақида” (1963); 5. “Морфема ва сўз” (1970) 6. “Семантика
муаммолари” (Илмий мақолалар тўплами, 1974, масъул муҳаррир); 7. “Осиё
тилларининг генетик, ареаль ва типологик алоқалари” (1983); 8.“Олтой
халқлари тил умумийлигининг тарихий-маданий алоқалари” (1986) ва
бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: