Ўзбекистон республикаси олий


Виктор Владимирович Виноградов



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

 
Виктор Владимирович Виноградов 
Академик В.В.Виноградов (1895

1969) академик Л.В. Щерба ва проф 
А.А.Шахматовларнинг шогирди. У даставвал Петербург давлат университе-
тининг сўнгра Москва Давлат университетининг профессори бўлди. 
В.В.Виноградов 1946 йилдан, академик Л.В.Щербадан кейин, шўро 
даврининг энг буюк тилшуносидир. У ўзи асос солган рус адабий тилининг 
тарихчиси, тадқиқотчисидир. Олим тилшунослик ва адабиётшуносликка оид 
250 дан ортиқ асар яратди. В.В. Виноградовнинг муҳим тадқиқотлари 
қуйида-гилар: 1. «Услубшунослик вазифалари ҳақида» (1923). 2. «XVII – XIX 
аср рус адабий тили тарихидан очерклар» (1934). 3. «Пушкин тили» (1935). 4. 
«Пушкин услуби» (1941). 5. «Рус тили. Сўз ҳақида грамматик таълимот» 


112 
(1947). 6. «Рус тилидаги фразеологик бирликларнинг асосий типлари ҳақида» 
(1947). 7. «Рус тилидаги модаллик категорияси ва модал сўзлар ҳақида» 
(1950). 8. «Сўз бирикмаларини ўрганиш масалалари» (1954). 9. «Рус синтак-
сисини ўрганиш тарихидан» (1958). 10. «Бадиий асар тили ҳақида» (1960). 
11. «Стилистика. Поэтик нутқ назарияси. Поэтика» (1963). 12. «Рус лингви-
стик таълимотлари тарихи» (1978) ва бошқалар. 
В.В.Виноградовнинг энг машҳур тадқиқоти «Рус тили» китобидир. Бу асар 
рус тили морфологияси бўйича барча назариялар таҳлилининг хулосасидир. У 
морфологияда ҳам, сўз ясалиши ва синтаксис масалаларида ҳам ўз қарашлари-
га, ғояларига, таълимотига эга бўлган кенг қамровли олимдир. Унинг, айниқса, 
қайд этилган «Рус тили» асари кўпгина тилларнинг (шу жумладан, туркий 
тиллар - ўзбек тилининг ҳам) грамматик қурилишини ўрганишда, яъни грам-
матиканинг объекти, унинг систем характери, сўзнинг грамматик бирлик си-
фатида олиниши, сўз туркумларининг таснифи, сўз тузилиши, морфология-
нинг синтаксис билан ўзаро муносабати, сўз ясалиши, лексика масалаларини 
тадқиқ қилишда жиддий таъсир кўрсатди.
Умуман олганда, В.В.Виноградовнинг лисоний таълимотидаги асосий ғоя 
сўз ва тил услуби масалаларидир. У сўзни шакл ва маънонинг (лексик ва 
грамматик маъноларнинг) системаси сифатида кўп аспектли эканлигини қайд 
этади. Олим сўз ясалишининг грамматика ва лексикология билан зич боғлан-
ганини асослаб, сўз ясалишини алоҳида соҳа сифатида ажратиб, сўз ясали-
шининг: морфологик, морфологик – синтактик, лексик – синтактик ва лексик 
– семантик каби тўртта усули ҳақидаги таълимотни яратди. В.В.Виноградов 
сўзнинг воқеликни акс эттиришини ва муайян тил лексик – семантик систе-
масининг таркибий қисми, элементи сифатида ўз маъносини ифода этишини 
таъкидлаб, сўз лексик маъносининг турли типлари, хиллари (масалан, номи-
натив – тўғри, бош маъно ва б.) ҳақидаги назарияни ривожлантирди. 
Унинг фикрича, синтактик назария ўз ичига сўз бирикмаси ва унинг 
типлари, гап ва унинг типлари, мураккаб синтактик бирликлар ва 
синтагмалар ҳақидаги таълимотларни олиши керак. Сўз бирикмаси тил но-
минатив даражасининг, «босқичининг» бирлиги сифатида тил коммуникатив 
даражасининг асосий бирлиги бўлган гапга зид туради. Предикатив ва мо-
даллик гапнинг асосий белгилари ва синтаксиснинг марказий категориялари 
сифатида қаралади.
Тил услуби тил функционал – стилистик системасининг ўзига хос компо-
ненти, таркибий қисмидир. Тилнинг ижтимоий вазифаси тилнинг ўзаро фикр 


113 
алмашиш, ахборот бериш ва таъсир қилиш каби функцияларидан келиб 
чиқади, ушбу вазифалар билан белгиланади. Шунга кўра кундалик (одатдаги) 
– маиший услуб (тилнинг ўзаро алоқа вазифаси), кундалик – ишчан услуб, 
расмий 

ҳужжатли услуб, илмий услуб (ахборот бериш вазифаси), оммабоп 
услуб ва бадиий услуб (таъсир қилиш вазифаси) каби стиллар ажратилади. 
Тил стилистикаси – услубшунослиги тил услублари билан шуғулланади. 
Бадиий асар стилистикаси алоҳида ажратилади. Ушбу йўналишда тилнинг 
коммуникатив ва эстетик вазифаларининг бирлиги намоён бўлади, яъни
маиший, кундалик нутқ элементларининг санъат фактига, «асарига» ўтиши, 
айланиши юз беради, индивидуал услублар ҳосил бўлади. Бадиий асарлар 
тили ҳақидаги таълимот билимнинг, илмнинг алоҳида соҳаси сифатида сти-
листика, поэтик нутқ назарияси ва поэтиканинг туташиш, «тўқнашиш», бир-
лашиш нуқтасидир, натижасидир. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish