Ўзбекистон республикаси олий


Копенгаген структурализми



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

Копенгаген структурализми 
Копенгаген структурализми ХХ асрда 

30 йилларнинг бошларида Да-
нияда ташкил топди. Тилшуносликдаги бу йўналиш глоссематика
49
деб ҳам 
аталади. 
Копенгаген структурализмининг асосчиси Луи Ельмслев (1899

1965) 
бўлиб, ўзи яратган мактабга 1936 йилда глоссематика номини берди. Бу би-
48
С.Усмонов. Ўша асар, 104-105-бетлар.
49
Глоссематика-грекча glоssa – тил сўзидан олинган. 


104 
лан олим тилга, тил ҳодисаларига аввалги тилшуносликлардан фарқли янгича 
нуқтаи назардан ёндашаётганлигини алоҳида қайд этади.
Копенгаген структурализмининг 

глоссематиканинг назарий асослари Л. 
Ельмслевнинг «Умумий грамматика принциплари» (1928), «Келишик катего-
рияси» (1935, 1937), «Тил ва нутқ» (1942) ва, айниқса, «Лингвистик назария 
асослари» (1943) каби асарларида баён қилинади.
Даниялик В.Брёндаль, Х. Ульдаллар ҳам глоссематика мактабининг ва-
киллари ҳисобланади.
Глоссематикларда тил синхрон 

ҳозирги бир даврдаги соф муноса-
батларнинг мавҳум системаси сифатида берилади. Бунда ҳар бир аниқ тил-
нинг ўзига хослиги, хусусиятлари инкор қилинади. Улар «тилшунос тилнинг 
реал элементлари орасидаги ўзаро муносабатни эмас, балки тилдаги замон ва 
макон чегараси бўлмаган муносабатлар структурасинигина текшириши 
лозим, деган универсал таълимотни яратмоқчи бўладилар. Шундай қилиб, 
«муносабатлар лингвистикаси» биринчи ўринга қўйилиб, реал тиллар, 
уларнинг товуш мате-рияси ва маъно масаласи иккиламчи ҳодисалар деб 
қаралади».
50
Л.Ельмслев Ф.де Соссюрнинг тил ва нутқ антиномиясига муносабат 
билдирар экан, у нутқни индивидуал жараён (акт) сифатида тушуниб, унга 
схема – тил схемаси, норма – тил нормаси (меъёри) ва узус – тил узусини зид 
қўяди. 
Схема – тил схемаси ўзининг ижтимоий амалга ошишига ва моддий 
воқеланишига боғлиқ бўлмаган алоҳида соф формадир. 
Норма – тил нормаси (меъёри) муайян ижтимоий реаллашишига кўра 
аниқланувчи, аммо батафсил баён қилинишига боғлиқ бўлмаган моддий 
формадир.
Узус – тил узуси муайян ижтимоий жамоада қабул қилинган ва 
кузатилаётган воқеликдаги фактлар билан аниқланувчи малакаларнинг 
жамидир.
Л.Ельмслев конкрет, индивидуал нутқ актининг тил узуси билан яқиндан 
зич алоқада эканлигини, унинг тил узуси билан тилнинг моддий жиҳатини 
ташкил қилишини алоҳида қайд этади
51

50
С.Усмонов. Ўша асар, 99-100-бетлар.Қар: Я.В.Лоя. Ўша асар, 193-194-бетлар. 
Н.А.Кондрашов.Ўша асар, 148-бет. 
51
Қар: Я.В.Лоя.Ўша асар.193-бет; Н.А.Кондрашов.Ўша асар, 147-бет. 


105 
Глоссематикларнинг ғоявий раҳбари Л.Ельмслев Ф.де Соссюр 
таълимотидаги ифодаланувчи ва ифодаловчи антиномияни - ушбу 
терминларни мазмун плани ва ифода плани терминлари билан алмаштиради. 
Ифода плани термини остида тилнинг ташқи, товуш томони тушунилади.
Мазмун плани термини остида эса тилда ўз ифодасини топувчи, 
ифодаланувчи фикрлар, ғоялар тушунилади.
Х Х Х 
Хулоса шуки, структурализм мактаблари -- Прага структурализми 
(функционал 
тилшунослик), 
Америка 
структурализми 
(дескриптив 
тилшунослик) ва Копенгаген структурализми (глоссематика) бир – 
биридан ташкил топган жой номига, тилни структурал ҳодиса сифатида олиб, 
уни тузилишига кўра таҳлил қилишда қўлланиладиган методларига, лисоний 
ҳодисаларга қайси нуқтаи назардан ёндашишига кўра ўзаро фарқланади. 
Айни вақтда структурал тилшунослик мактаблари энг асосий, энг муҳим 
нуқталарда умумий ғояларга кўра ўзаро бирлашадилар. Булар:
1. Тилшунослик фанининг текшириш объекти тилдир. 
2. Тил муайян муносабатда бўлган, ўзаро боғлиқ, бир – бирини талаб 
қиладиган белгилар, элементлар системасидир. 
3. Тил синхрон тадқиқот объектидир. 
4. Тил алоҳида яруслардан ташкил топган структурадир. 
5. Тил ва нутқ фарқлидир. 
6. Фонема 

тил бирлиги, товуш нутқ бирлигидир ва бошқалар. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish