Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

 
Америка структурализми 
Америка структурализми ХХ асрнинг 20 

30 йилларида ушбу мамлакат 
маҳаллий аҳолисининг (индеецларнинг) тилини ўрганиш натижасида 
майдонга келди. 
Ушбу структурализм тил ҳодисаларини, бирликларини таҳлил қилиш 
методига – дескриптив (яъни тасвирий) методига кўра дескриптив 
тилшунослик деб ҳам юритилади. Айни мактабнинг асосчиси америкалик 
машҳур этнограф, антрополог ва тилшунос олим Франс Боасдир (1858 

1942). 
Ф.Боас Америка маҳаллий аҳолиси тилининг тасвирий грамматикасига 
бағишланган асарларида барча тилларни тасвирлашнинг ягона принципини 
инкор қилишга ва аниқ тилнинг ўз мантиқи асосида, тилнинг «ичидан», 
индукция (хусусий ҳодисалардан умумий қоидалар яратиш) йўли билан 
тасвирлашга чақиради.
45
Ф. Боас бошлаб берган тадқиқот ишларини бир – биридан фарқли 
йўналишларда Эдуард Сепир ва Леонард Блумфильдлар давом эттиришди.
Э. Сепир (1884 

1939) ўз тадқиқотларида тил ва маданият, тил ва 
тафаккур муносабати, боғлиқлиги масалалари билан кенг миқёсда 
шуғулланди. Шунга кўра у этнолингвистикага асос солди.
45
С.Усмонов.Ўша асар, 101-бет. 


102 
Э.Сепир ва унинг издошлари таълимотидаги муҳим ғоя шундаки, ҳар бир 
тилнинг ўзига хос модели – моддий ва идеал модели (системаси) бўлиб, тил 
модели ижтимоий 

маданий модель (система) билан боғлангандир. Тилнинг 
грамматик ва лексик хусусиятлари шу маданият учун хос бўлган ҳатти 

ҳаракатга мосдир. Масалан: навахо тилида дунё доим ҳаракатда деб 
тушунилгани учун предмет номи феъл билан бирга, ҳаракатга қўшиб 
англатилади
46
.
Чикаго университети герман филологиясининг профессори Леонард 
Блумфильд (1887 

1949) эса Франс Боаснинг ғояларини ўзига хос бошқа 
йўналишда давом эттирди. Аниғи у дескриптив тилшуносликка асос солди.
Дескриптив лингвистика айрим тил бирликларининг бир - бирига 
нисбатан жойлашиш тартибини ёки уларнинг тарқалиш (дистрибуция) 
муносабатини тасвирловчи фандир. Мана шундай усул билан тилни таҳлил 
қилишга дескриптив метод дейилади.
Дескриптив метод матнни энг ихчам ва тугал ифода қилишни талаб қила-
диган тасвирлаш методидир. Дескриптив методнинг асосини дистрибуция 
тушунчаси ташкил қилади.
Дистрибуция 

бу маълум тил бирлиги қўлланиши мумкин бўлган ва 
қўлланиши мумкин бўлмаган доиралар (контекстлар) йиғиндисидир, яъни 
гап қисмларининг бир 

бирига нисбатан жойлашиши асосида тил бирлиги-
нинг ўрни, тартиби, бирикиши каби хусусиятларидир. Тил бирликларининг 
дистрибуцияси фонема учун маълум фонеманинг олдидан ва кетидан келади-
ган фонемалардир, морфема учун эса морфемадан олдин ва кейин келадиган 
морфемалардир.
47
Америка структуралистлари тилга белгилар системаси сифатида қарайди-
лар. Аниғи, улар тилни нутқда қўлланувчи товушлар, уларнинг жами (ком-
плекси) сифатида тушунадилар. Айни вақтда улар тилда фақат товушни эмас, 
балки маънони ҳам фарқлайдилар. Демак, бундан тилдаги муҳим нарса товуш 
ва маъно эканлиги ғояси келиб чиқади. Шунга кўра структуралистлар тилнинг 
товуш жиҳатини ифода, маъно жиҳатини эса мазмун деб белгилайдилар. То-
вуш ва маъно ўзаро боғлиқликда олинади. Маълумки, товуш (фонема)нинг энг 
муҳим жиҳати унинг маънони фарқлаш хусусиятидир.
Маълум бўлдики, Америка структуралистлари тил белгисида - товуш ва 
маъно муносабати масаласида Ф.де Соссюрнинг ҳар бир тил белгиси икки то-
46
Қар: Н.А.Кондрашов. Ўша асар, 154-бет. С.Усмонов. Ўша асар, 102-бет. 
47
С.Усмонов. Ўша асар, 103-бет. 


103 
монга: ифодаловчи ва ифодаланувчига, ифода ва мазмунга эгалиги фикрига асо-
сланиб, уни ривожлантирадилар, ҳатто улар (Л.Блумфильд ва унинг издошлари: 
Ч.Фриз, К.Пайк, 3.Харрис ва бошқалар) ушбу ғояга муносабати жиҳатидан икки 
гуруҳга: менталистлар ва механистларга бўлинадилар.
Менталистлар Л.Блумфильд бошчилигида тил ҳодисаларини таҳлил 
қилишда маънони (мазмунни, ифодаланувчини) ҳисобга олмаслик мумкин 
эмас, дейдилар. 
Механистлар эса Л.Блумфильднинг шогирди З.Харрис бошчилигида 
тилни маънога (мазмунга) эътибор бермаган ҳолда тўлиқ тасвирлаш, таҳлил 
қилиш мумкин, дейдилар. 
Хуллас, проф. С.Усмонов айтганидек, «Америка дескрип-тивистлари, 
умуман олганда, муваффақиятсизликка учраган бўлсалар ҳам, бир қатор 
ғояларни илгари сурганликлари билан маълум бир аҳамиятга ҳам 
сазовордирлар. Масалан, фонема-ларнинг анализи, интонация, урғу, тон, 
пауза каби соҳаларда, тилнинг фонологик моделини яратишда, 
морфемаларнинг ана-лизида, морфемаларнинг типларини аниқлашда улар 
анчагина фойдали ишлар қилдилар»
48
. Шунингдек, уларнинг, масалан, 
лисоний таҳлилнинг бошланғич вақтида тил формасига (шаклига, ташқи 
томонига) асосланиш, тасвирлашни, таҳлилни дастлаб шундан бошлаш, 
муайян тилдаги қисмларга ажратишнинг барча формалари ва бирикиш 
турларини мукаммал ва тўлиқ ўрганиш каби фикрлари ҳам эътиборга 
лойиқдир.
Айни вақтда уларда тилнинг маъно томонини ҳисобга олмаслик, инсон 
тилини ҳайвонларнинг сигналларига тенглаштириш, тилнинг объектив 
борлиққа боғлиқ эканлигини инкор қилиш каби нотўғри қарашлар ҳам 
учрайди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish