233
умумий ва фарқли жиҳатларни аниқлашда, қиёсий-тарихий методдан фарқли,
айни тилларнинг – чоғиштирилаётган
тилларнинг тарихига, уларнинг келиб
чиқишига – генетик жиҳатларига, тараққиётига эътиор бермайди, уларга
асосланмайди.
Чоғиштириш методи қайд этилган ўзига хос жиҳатларига,
томонларига
кўра у муайян бир тил табиатига, тузилишига, таркибига хос хусусиятларни
тавсифлаш учун хизмат қиладиган тасвирий методдан ҳам фарқ қилади.
Тилларни чоғиштириш методи асосида ўрганиш натижасида уларнинг
фонетик ва лексикографик хусусиятлари, томонлари атрофлича ёритилади,
маълум бўлади. Бу эса, ўз навбатида, қиёсга асос бўлган
тилларнинг
тузилишини, ички томонларини чуқурроқ ўрганиш имконини беради.
Чоғиштириш методи, айниқса, чет тилларни ўрганишда ҳам кенг
қўлланилади. Демак, мазкур метод нафақат назарий фикрларни, қоидаларни
белгилаш учун, балки амалий мақсадлар учун ҳам фаол хизмат қилади.
Шунингдек, «бир тилдан бошқа тилга таржима қилиш техникаси ва
назарияси учун ҳам чоғиштириш методи асосида олиб борилган илмий
тадқиқот хулосалари катта аҳамият касб этади»
172
.
Эслатамиз, XVII-XVIII асрлардаёқ тилларни чоғиштириш орқали ўрганиш
икки тилли луғатларнинг, барча тиллар учун умумий грамматикаларнинг
яратилишига олиб келади.
Демак, тилларни ўзаро чоғиштириш, таққослаш ҳар
бир тилдаги
ўрганилаётган ҳодисаларнинг нафақат специфик жиҳатларини, ўзига
хосликларини, балки уларнинг умум-лисоний ёки индивидуал лисоний
жиҳатларини аниқ ёритиб бериш имконини беради
173
.
Шунингдек, чоғиштириш (ёки қиёсий - чоғиштириш) методининг ўзига
хосликлари тасвирий-тавсифий жиҳатлари, йўналишлари қуйидагилар билан
ҳам
белгиланади:
1.Сўзларнинг
турли-туман
қўшимчалар
билан
бирикишларини тавсифлаш, сўз ва қўшимчаларни фарқлаш. 2. Шева ва ўзаро
яқин бўлган тиллар орасида товуш алмашинувлари ва мос келишларини
тавсифлаш. 3. Қатъий белгиланган адабий тил меъёрларини ишлаб чиқиш ва
уларга риоя қилиш ва ўргатиш методикасини шакллантириш. 4. Расмий
диний тил,
талаффуз, имло билан шевалар ва бошқа тиллар орасидаги
фарқларни илғай олиш ва чоғиштирма – бир тилда ифодаланган маъно ёки
вазифани бошқа тилда қандай усул ва восита билан берилиши мумкинлигини
172
С. Усмонов. Ўша асар, 181-бет.
173
В. И. Кодухов.Ўша асар, 273-бет.
234
аниқлаш устида изланишлар олиб бориш. 5. Бир тили (изоҳли) ва кўп
тилли таржима луғатлари тузиш
174
.
Шунингдек, проф. Ҳ. Неъматовнинг маълумот беришича, араб
тилшунослиги ютуқлари ва анъаналарида таълим олган Маҳмуд Кошғарий,
Маҳмуд Замаҳшарий, Абу Ҳаййон, Ибн Муҳанна каби туркийшунослар ҳам
асарларида шу таҳлил усулидан фойдаланишган, шу
асосда туркий тиллар
тавсифларини беришган.
X-XIV асрларда араб (ислом) тилшунослиги доирасида шаклланган ва
ривожланган эроншунослик ва мўғулшунос-ликда ҳам етакчи тадқиқ усули
қиёсий-чоғиштирма метод эди.
XIX-XX асрларда туркий халқлар ва уларнинг тиллари рус давлати ва
тили билан яқин муносабатларга киришгач, туркий ва рус тилларини қиёсий-
чоғиштирма ўрганиш жараёнида бу метод замонавий (ўз даври) таҳлил ва
тавсиф талаблари билан мукаммаллаштирилди ва совет чоғиштирма
тилшунослигида маълум бир тараққиёт босқичини белгилади – 1930-70-
йилларда рус тилшунослигида
рус ва муайян туркий тилларни, миллий
туркийзабон тилшуносликларда (ўзбек, татар, бошқирд, қозоқ, озарбайжон,
чуваш в.ҳ. тилшуносликларида) миллий туркий тиллар ва рус тили
қурилишини чоғиштирма ўрганиш йўналишлари ривожланди
175
.
Do'stlaringiz bilan baham: