227
ҳозиргача ўзбек тилшунослигида дарслик ва қўлланмалар яратишда фаолият
кўрсатмоқда
163
.
Тасвирий методнинг асосий вазифаси шундаки, у муайян синхрон
аспектга тегишли лисоний бирликларни, ҳодисаларни тасвирлаш, тавсифлаш
жараёнида уларни таҳлил қилиб боради, тилдаги вазифасини, ўрнини,
қўлланишини, тузилишини, ўзига хосликларини аниқлайди, умумлаштиради,
хулосалар чиқаради.
Масалан, мазкур метод асосида у ёки бу тилнинг товуш системаси,
аниқроғи, товушларнинг
талаффуз хусусиятлари, морфемалар таркиби,
тузилиши, грамматик категориялар, лексик бирликлар, уларнинг шакли ва
маънолари сўз бирикмаси ва гап турлари –
уларнинг тузилиши, мазмуний
жиҳатлари, фаоллиги кабилар тадқиқ ва таҳлил қилинади.
Тасвирий метод асосида турлича тилларга оид тасвирий грамматиклар,
луғатлар-таълим системаси учун ниҳоятда зарур бўлган ўқув адабиётлари-
қўлланмалар ва дарсликлар яратилмоқда, монографик характердаги
илмий
тадқиқот ишлари бажарилмоқда.
Айни вақтда тасвирий методнинг муайян камчиликлари ҳам бўлиб, бу
унинг “атомизми”, яъни атомистик хусусиятга эгалигидир. Бу ҳолда муайян
тилга оид аниқланган ва тасвирланган ҳодиса (факт) алоҳида олиниши, ўзича
ўрганилиши, бошқа ҳодисалар (фактлар) билан боғланмаслиги тушунилади.
Ваҳоланки, таҳлил қилинаётган лисоний бирлик ёки ҳодиса бошқа ёндош
бирликлар, ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда, ўзаро муносабатда олинганида,
тадқиқ қилинганида ўрганилаётган ҳодисанинг табиати, моҳияти яна ҳам
аниқ намоён бўларди, унинг ўзига хосликлари кўпроқ, яққолроқ воқеланади,
юзага чиқади. Демак, бу ҳолда таҳлил қилинаётган ҳодиса ҳақидаги илмий
ахборот, маълумот, назарий умумлашма, хулосалар яна ҳам чуқурроқ ва яна
ҳам батафсилроқ бўлади.
Ҳозирда тил ҳодисалари тадқиқида тасвирий методдан фойдаланиш
жараёнида лисоний тажриба (эксперемент) ларни қўллаш орқали ушбу метод
чуқурлашиб, такомиллашиб бормоқда. Бунда тажриба ўзига хос кузатиш
жараёни, усули, йўли сифатида хизмат қилмоқда.
Тасвирий метод ўз фаолияти давомида лисоний ҳодисаларни тадқиқ
қилиш жараёнида ўз таркибидаги муайян усуллардан – «ички методлардан»
фойдаланади. Айтиш мумкинки, бундай ҳолда тасвирий метод умумийлик
163
H. Ne’matov. Ўша асар, 122-бет.
228
сифатида, муайян усуллар (ички методлар)
эса хусусийлик сифатида
воқеланади.
Тасвирий метод таркибидаги «ички методлардан» бири
кузатиш усули-
дир. Бу жараёнда мўлжалга олинган лисоний объектлар, масалан, фонема,
морфема, лексема, сўз, сўз бирикмаси, гап, матн кабиларнинг тилдаги ху-
сусиятлари – вазифаси, қўлланиши, тузилиши, аҳамияти кабилар аниқланади.
Кўпинча уларнинг ҳар бири алоҳида олиниб, ҳар бирининг ўзига хосликлари,
жиҳатлари ўрганилади. Демак, кузатиш жараёни
тасвирий метод фаолияти-
даги дастлабки зарурий босқич сифатида хизмат қилади. Шунга кўра ушбу
босқич – кузатиш жараёни тадқиқотчидан тил билимининг тўлиқ, мукаммал
бўлишини талаб қилади. Бу эса ўз навбатида ўрганилаётган ҳодисалар
ҳақидаги фикрларнинг, хулоса-ларнинг илмийлиги, пухталиги, объективли-
гини таъминлайди.
Тасвирий методнинг навбатдаги
усулларидан яна бири қиёслашдир. Бу
ҳолда қиёслаш усули орқали бирдан ортиқ фактлар, яъни янги аниқланган
фактлар маълум бўлган фактлар билан ўзаро қиёсланади, муайян илмий ху-
лосалар чиқарилади. Демак, қиёслашда лисоний ҳодисаларнинг бирдан
ортиқ бўлиши муҳим ҳисобланади. Масалан, келишик қўшимчалари-нинг,
сифат даражаларининг, феъл замонларининг, гап тузилиши ва маъно турла-
рининг ўзаро қиёсланиши кабилар.
Тасвирий методнинг сифат жиҳатдан ўзгача ривожланган усулларидан
яна бири
таксономик усулдир. Таксономик усул асосида тиллар, тил
фактлари, ҳодисалари илмийлик принципи нуқтаи назаридан ўрганилади,
тасниф қилинади, бир ва бир қанча тиллардаги ўхшаш, умумий ҳодисалар
қиёсланади. Ушбу методнинг асосий вазифаси тил (ёки тиллар) системасини
тасвирлашдир. Шунга кўра у тасвирий методдан, ўз асосидан –
умумий-
ликдан, фарқ қилади. Маълумки, тасвирий метод лисоний ҳодисаларни муа-
йян синхрон ҳолатда олиб, ўрганиб, таҳлил қилиб, уларнинг хусусиятларини
аниқлайди. Таксономик метод эса, айтилганидек, асосан тил системасини
тасвирлаш учун хизмат қилади.Таксономик метод манбаларда структурал
метод сифатида баҳоланади, берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: