Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

4.3.5. КВИНТ КУРЦИЙ РУФ 
Квинт Курций Руф (милоднинг 1 асри) – машҳур Рим тарихчиси, 
Искандар Зулқарнайннинг Эрон, Турон ва бошқа мамлакатларга қилган 
ҳарбий юришлари ҳақида 10 китобдан иборат “Буюк Искандар тарихи” 
номли асар ёзиб қолдирган. Муаллиф Птоломей Лаг ва Искандар 
Зулқарнайннинг сафдошлари Онесикрит ва Каллисфеннинг хотира ва 
асарларидан кенг фойдаланган. 
Квинт Курций Руфнинг асарида Ўзбекистон ҳудудининг Искандар 
Зулқарнайн қўшинлари томонидан истило қилиниши, халқларнинг чет эл 
босқинчиларига қарши кураши, хусусан, Спитамен бошлиқ қўзғолон кенг 
ёритиб берилган.
“Буюк Искандар тарихи” 1841 йили Мютцель, 1867 йили Т.Нёльдеке ва 
1885 йили Фогель томонидан нашр этилган. Русча янги таржимаси 
В.С.Соколов таҳрири остида чоп этилган (М.,1963 й.). 


4.3.6. ГАЙ ПЛИНИЙ СЕКУНД 
Гай Плиний Секунд (24-79 й.) – римлик машҳур ёзувчи, тарихшунос 
олим ва давлат арбоби, 79 йили машҳур Везувий вулқонининг отилиб 
чиқиши натижасида юз берган умумхалқ фожеаси вақтида ҳалок бўлган. 
Гай Плиний Секунд – сермахсул олим, 20 китобдан иборат 
“Германларнинг урушлари”, икки жилддан иборат “Помпоний Секунднинг 
ҳаёти” ва 37 китобдан иборат “Оддий тарих” номли асарлар ёзиб қолдиргани 
маълум. 
Плинийнинг германлар тарафидан Рейн ва Дунай бўйлари 
мамлакатларининг 
босиб 
олиниши 
тарихидан 
баҳс 
юритувчи 
“Германларнинг урушлари” номли асари бизнинг давримизгача етиб 
келмаган, лекин у Корнелий Тацитнинг (тахминан 56-117-йй.) “Cолномалар” 
император Октавиан Август вафотидан (милоднинг 14-йили) Нероннинг 
ҳалок бўлишигача (милоднинг 68 йили) бўлиб ўтган воқеаларни ўз ичига 
олади ҳамда “Германия” (унда герман ва бошқа қабилаларнинг тарихи баён 
этилган) номли асарлари учун биринчи манба бўлган.
“Помпонийнинг ҳаёти”да Плиний собиқ бошлиғи Помпоний 
Секунднинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Бу асар ҳам бизнинг 
замонамизгача етиб келмаган. 
“Оддий тарих” Гай Плиний Секунднинг шоҳ асари ҳисобланади ва 
унда антик дунё тарихи, иқтисодий аҳволи ҳамда маданияти баён этилган. 
Унда миаллифнинг ўз манбаларига жиддий ва танқидий муносабатда 
бўлмаганлиги, айрим далил ва воқеаларни бузиб кўрсатилганлиги сезилиб 
туради. Бу китоб антик дунё тарихи бўйича кенг маълумот берувчи қомусий 
асар сифатида эътиборга сазовордир. 
“Оддий тарих”да Ўзбекистоннинг ҳам қадимий тарихи, унда яшаган 
халқлар, масалан, скифлар, Окс-Амударё, Яксарт-Сирдарё ва скифча жой 
номлари, табиий бойликлари, Антиохия шаҳарларининг барпо этилиши 
ҳақида қимматли маълумотлар бор. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish