Тарихий манбашунослик


  Қадимги Юнон ва Рим манбалари



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

4.3. 
Қадимги Юнон ва Рим манбалари 
Ўзбекистоннинг қадимги ва антик даврдаги тарихини ўрганишда 
қадимги Юнонистон ва Рим тарихчилари ҳамда географ олимларининг 
асарлари муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Қуйида улардан айримлари 
ҳақида маълумотларни келтирамиз. 
4.3.1. ХЕРАДОТ 
Херадот (милоддан аввалги 490-480 йиллар ўртаси – 425 й.) – йирик 
қомусий олим, тарих фанининг “ота”си, асли Кичик Осиёнинг Галикарнас 
шаҳридан, 455-447 йиллари Европа, Осиё ва Миср бўйлаб саёҳат қилган. 
Херадот Эллада ва Шарқ мамлакатлари (Ливия, Миср, Ассурия, 
Вавилон, Элон ва Скифия)нинг қадим замонлардан то милоддан аввалги 479 
йилгача бўлган ижтимоий-сиёсий ҳаётидан ҳикоя қилувчи 9 уитобдан иборат
“Тарих” номли асари билан шуҳрат топган. Бу асар умумий тарих 
йўналишида ёзилган биринчи китоб ҳисобланади. Шу туфайли ҳам Херадот, 
Цицеронннинг (милоддан аввалги 106-43 йй.) сўзлари билан айтганда, тарих 
фанининг “ота”си ҳисобланади. 
Херадот гарчи ўзи баён этаётган воқеалар устида чуқур мулоҳаза 
юритмаса ҳам, уларни тўғри баён этиши, ўзга халқлар ва мамлакатлар 
тарихига ҳурмат нуқтаи назаридан қараши билан баъзи тарихчилардан 
ажралиб туради. 
Херадотнинг асарида Ўзбекистоннинг қадимий халқлари бўлмиш 
агриппийлар, исседондар, массагетлар, дайлар ва саклар ҳақида, уларнинг 
15
Аҳмедов Б. Ўзбекистон тарихи манбалари.-Т.: “Ўқитувчи”, 2001, 33-34 бетлар.


турмуши, урф-одатлари ҳамда қўшни мамлакатлар билан алоқалари ҳақида 
қимматли маълумотларни учратамиз. 
“Тарих”нинг Штейн тарафидан тайёрланган танқидий матни 1869-1871 
йилларда чоп этилган. Асар инглиз (Роулинсон, Лондон, 1856-1860 йй.) 
ҳамда рус (Ф.Г. Мишченко, Москва, 1858-1860 йй.) тилларига таржима 
қилинган. 1982 йилда асарнинг мамлакатимиз тарихига оид қисмлари зарур 
изоҳлар билан А.И.Даватур, Д.П.Каллистов ҳамда И.А.Шишова томонидан 
янгидан нашр этилган. 
4.3.2. ДИОДОР 
Диодор (милоддан аввалги 90-21-йиллар) йирик тарихчи олим, асли 
Сицилияга қарашли Аргирия шаҳридан. У “Тарихий кутубхона” номли 40 
китобдан иборат асар ёзиб қолдирган. Умумий тарих йўналишида ёзилган бу 
асар асосан Юнонистон ва Римнинг қадим замонларидан то милоднинг 1 аср 
ўрталаригача бўлган тарихини ўз ичига олади. Унда Шарқ халқлари, 
шунингдек, Ўзбекистоннинг қадимий халқлари скифлар, саклар, 
массагетлар, бақтрияликлар, юртимизнинг Эрон билан бўлган муносабатлари 
ҳақида қимматли маълумотлар бор.
Диодорнинг мазкур асари кўп жиҳатлари билан кўчирма-компиляция 
ҳисобланади. Муаллиф Эфор, Полибий асарларидан кенг фойдаланган. 
Бундан ташқари, кўп ҳолларда баён этилаётган воқеалар узвий боғланмай 
қолган. Шунга қарамай, бу асар далилларга бой ва катта илмий аҳамиятга 
эгадир. 
Диодорнинг асари тўла ҳолда бизнинг замонамизгача етиб келмаган. 
Унинг фақат 15 китоби - қадимги Шарқ халқларининг тарихи ва афсоналари 
ҳақида ҳикоя қилувчи 1-5- китоблари, Юнонистон ҳамда Римнинг Юнон-
Эрон урушлари(милоддан аввалги 500-449 йй.)да то милоддан аввалги 301 
йилшача бўлган тарихини ўз ичига олган 11-20- китобларигина сақланган, 
халос. 
Бу асар 1774-1775 йиллари И.Алексеев томонидан олти қисмда ва 
1874-1875 йиллари Ф.Г. Мишченко тарафидан икки қисм қилиб нашр 
этилган.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish