Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

11.2.20. “Туҳфат ул-хоний” 
“Туҳфат 
ул-хоний”(“Хоннинг 
туҳфаси”) 
ёки 
“Тарих 
Раҳимхоний”(“(Муҳаммад) Раҳимхон тарихи”) номли асар Бухоро 
хонлигининг 1722-1782 йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўз 
ичига олади. Уни тарихчи олим Муҳаммад Вафойи Карминагий (1685-1769 
йй.) яратган. Тарихчининг тўла номи Мулла Муҳаммад Вафо ибн Муҳаммад 
Зоҳир Карминагийдир. У Бухоронинг ўқимишли ва таниқли кишиларидан 
биридир. Карминагий нисбасига қараганда, асли Бухоронинг Кармана 
туманидан бўлган. “Убайдулланома” китобининг муаллифи Мир Муҳаммад 
Амин Бухорийнинг шувоҳлик беришига қараганда, Муҳаммад Вафойи 
Карминагий Аштархонийлардан Убайдуллахон саройида китобдор бўлиб 
хизмат қилган. Фикримизча, у Убайдуллахондан кейин тахтга ўтирган 
Абулфайзхон даврида ҳам шу лавозимда турган. Мулла Муҳаммад Вафо 
Карминагий “қози Вафо” номи билан ҳам машҳурдир. У қозилик лавозимига 


янги сулола-Манғитлар сулоласининг асосчиси Муҳаммад Раҳимхон (1753-
1759 йй.) замонида эришган.
Муҳаммад Вафо Карминагий 1769 йили “Туҳфат ул-хоний” номли 
асарида фақат 1722-1768 йил воқеаларини ўз ичига олган қисминигина ёзиб 
улгурган, халос. Унинг давомини, яъни 1768-1782 йиллар воқеаларини баён 
этувчи қисмини насафлик домла Олимбек ибн Ниёзқулибек ёзган. 
“Туҳфат ул-хоний” қофияли наср, саж билан ёзилган, лекин 
воқеаларнинг тўла ва кенг ёритилиши, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, 
географик ҳамда этник далилларга бойлиги билан биринчи даражади 
манбалар қаторида туради. Асар Бухоро хонлигида ХVIII асрнинг 20- 
йилларидан бошлаб кучайиб кетган иқтисодий ва сиёсий тангликни
ижтимоий-сиёсий тарқоқликнинг кучаймшм ва бунинг натижасида марказий 
давлат бошқарувининг заифлашуви, манғит ҳукмдорларининг улуслар ва 
қабилаларни бўйсундириш мақсадида олиб борган тинимсиз урушлари ва 
бунинг оқибатида кўплаб шаҳарлар ҳамда қишлоқларнинг вайрон этилиши, 
меҳнаткаш халқ турмушининг оғирлашиб бориши ва унинг асосий 
сабабларини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган далилий маълумотга 
ўта бойдир. 
Асарда яна ўзбек қавмлари, улуғлари ва уларнинг ижтимоий-сиёсий 
ҳаётда тутган ўрни, Аштархонийлар ва Манғитлар ҳукмронлиги даврида 
ўзбек қўшини ва манғитлар давлатининг тузилиши, 1722-1782 йилларда 
Бухоро хонлигининг Эрон, Афғонистон, Қозоқ ва Қўқон хонликлари ҳамда 
Кошғар билан олиб борган сиёсий муносабатлари ҳақидаги ҳам эътиборга 
молик маълумотлар кўп учрайди.
“Туҳфат ул-хоний” асарининг қўлёзма нусхалари кўп. Масалан, фақат 
Санкт-Петербург, Ўзбекистон, Тожикистон кутубхоналарида ундан 23 
қўлёзмаси мавжуд. Асар бирон тилга тўла таржима қилинмаган ҳам. Асардан 
кичик бир парча, яъни Муҳаммад Раҳимхоннинг 1747 йили Сарахс атрофида 
Эрон қўшинлари билан тўқнашуви рус тилида 1938 йили эълон қилинган, 
халос. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish